I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet281/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

275-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп мод­даларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Мазкур жиноятнинг объекти гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан муомалада бўлишнинг белгиланган қоидалари, аҳолининг соғлиғи, хавфсизлиги ҳисобланади.


2. Жиноятнинг предмети гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалардир.
3. Шарҳланаётган модданинг объектив томони гиёҳванд­лик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, сақ­лаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш билан тавсифланади.
4. Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масалани ҳал этишда норматив ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, ёки жўнатишнинг қайси муайян қоидалари бузил­ганлиги содир этилганлиги, айбдор қайси аниқ ҳаракати ёки ҳара­катсизлиги билан мазкур қоидабузарликка йўл қўйганлигини бел­гилаш зарурлиги билан боғлиқ.
5. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрис­ида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, янги гиёҳвандлик восита­лари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш фақат давлат эҳти­ёжлари учун буюртмага мувофиқ амалга оширилади ва бу иш давлат илмий-тадқиқот муассасаларига мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда топширилади. Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларига му­вофиқ амалга оширилади. Мазкур Қонуннинг 19-моддасига кўра, II рўйхатга киритилган гиёҳвандлик воситаларини қонунда бел­гиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари доирасида давлат корхоналари ва муассасалари томонидан, муайян гиёҳвандлик воситаларини иш­лаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда, амалга оширилади.
III рўйхатга киритилган психотроп моддаларни қонунда бел­гиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш махсус вако­латли орган қарорига мувофиқ юридик шахслар томонидан, му­айян психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда, амалга оширилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор­ларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.
6. Юқоридаги Қонуннинг 13-моддасига кўра, гиёҳвандлик во­ситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда, махсус ваколатли орган белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, муайян фао­лият тури учун лицензияси бўлган тақдирда, амалга оширилади.
7. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрис­ида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни бериш, реализация қи­лиш ва тақсимлаш махсус ваколатли орган белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, муайян фаолият турлари учун ли­цензиялари бўлган тақдирда, амалга оширилади.
8. Қонуннинг 12-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб киришга (олиб чиқишга) лицензия, шунингдек, олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқи тўғрисида махсус ваколатли орган томонидан бериладиган сер­тификат бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор­ларни махсус ваколатли орган рухсатисиз Ўзбекистон Республи­каси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тақиқланади.
9. Қонуннинг 16, 17-моддаларига асосан, Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп модда­лар ва прекурсорларни ташиш махсус ваколатли орган белги­лаган тартибда, юридик шахслар томонидан, муайян фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда, амалга оширилади. Гиёҳ­вандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида на­зарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
10. Белгиланган қоидаларнинг бузилиши юқорида келтирил­ган норма ва қоидаларнинг амал қилмаслигида, шунингдек, гиёҳ­вандлик воситалари ёки психотроп моддалардан фойдаланиш ва уларни реализация қилиш устидан назорат амалга оширилмаган­лигида ифодаланади.
11. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд ёки эҳтиёт­сизлик шакли билан тавсифланади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
12. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, уларга топширил­ган иш юзасидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп модда­ларнинг ишлаб чиқарилиши, сақланиши, чиқарилиши, ҳисоби, олиб ўтилиши, ташилиши, жўнатилиши қоидаларига амал қи­лиши шарт бўлган шахслар ҳисобланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish