I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш,уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш



Download 6,47 Mb.
bet250/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

244.2-модда. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш,уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш
Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш -
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса,
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
Башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, у ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликдан озод қилинади.

1. Жиноят объекти жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби.


2. Объектив томондан жиноят:
* диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда;
* уларга раҳбарлик қилишда;
* уларда иштирок этишда ифодаланди.
3. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш деганда, ушбу ташкилот аъзоларини танлаш ва жойлаштириш, унинг тузилма­сини, фаолият режасини аниқлаш тушунилади.
4. Бундай ташкилотга раҳбарлик қилиш деганда, мазкур таш­килотларнинг иш олиб боришини таъминлашга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракат (бундай ташкилотлар аъзо­лари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, уларга тавсиялар, кўрсатмалар бериш, ҳисобот талаб қилиш ва ҳоказолар) тушуни­лади.
5. Иштирок этиш деганда, мазкур ташкилотларнинг мавжуд­лиги ноқонунийлигини англаган ҳолда тан олиш ва ҳар қандай (ёзма ёки оғзаки) шаклда мазкур ташкилот доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида розилик бериш тушунилиши лозим.
6. Сепаратизм - бўлинишга, ажралишга интилиш; давлатнинг бир қисмини алоҳида қилишга ҳаракат ва янги давлатни тузиш ёки мамлакатнинг бир қисмига автономия берилишига ҳаракат.
7. Экстремизм - энг кескин қарашларга, борлиққа ишонч ҳисси (одатда, сиёсатда).
“Ўзининг шак-шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи би­лишига ишонч ҳисси сўнгги чораларга - зўравонлик ҳаракатла­рига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизм­нинг пайдо бўлишига замин яратади. Бунда муайян шахс ҳам, бошқа динга мансуб ижтимоий гуруҳ ҳам ёки шу диннинг ўз ва­киллари томонидан рад этилаётган мазҳабга мансуб вакиллар ҳам таъсир кўрсатиш объекти сифатида танлаб олиниши мумкин”.
8. Жиноят диний экстремистик, сепаратистик, фундамента-лис­тик ёки бошқа тақиқланган ташкилот тузиш ёки унга раҳбар­лик қилиш ёхуд унда иштирок этиш пайтидан бошлаб тугаллан­ган ҳисобланади.
9. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жино­ятнинг мотив ва мақсадлари квалификация қилишда аҳами­ятга эга эмас.
10. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
11. ЖК 2442-моддаси 2-қисми бўйича жавобгарликни оғир­лаштирувчи ҳолат бўлиб оғир оқибатларнинг келиб чиқиши ҳи­собланади.
Бундай оқибатларга инсонлар қурбон бўлишини, кўпсонли инсонларга оғир тан жароҳатлари етказилишини киритиш мум­кин.
12. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида мазкур жиноят­нинг содир этилиши учун жавобгарликдан озод қилиш шартлари назарда тутилган. Бундай шартлар иккита:
* айбдор шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрис­ида ўз ихтиёри билан хабар қилганлиги;
* жиноятни очишга ёрдам берганлиги.
Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг мажбурий шарти айбдор шахс мазкур модданинг 3-қисмида назарда тутилган икки шартни бир пайтда бажаришидир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish