I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш (легаллаштириш)



Download 6,47 Mb.
bet247/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш (легаллаштириш)
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш, яъни жиноий фаолият натижасида топилган мулкни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдек, жиноий фао­лият натижасида олинган мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нис­батан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Шарҳланаётган жиноят объекти республика иқтисодий фаолияти, жамоат хавфсизлиги ҳисобланади.


Жиноят предмети айбдорнинг жиноий фаолияти натижасида олинган пул маблағлари ёки бошқа мулк ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят жиноий фаолиятдан олинган до­рамадларни ошкорлаштиришда, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) келиб чиқишига турли восита ва услублар билан қонуний тус беришда ифодаланади. Шарҳланаётган модда қоида­ларига мувофиқ ошкорлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
* жиноий фаолият натижасида олинган мулкни ўтказиш;
* мулкка айлантириш;
* алмаштириш;
* жиноий фаолият натижасида олинган мулкнинг асл хусусия­тини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш.
3. Жиноий фаолиятдан олинган даромад деганда, шахс жи­ноят содир этиш натижасида, масалан: контрабанда, наркотик моддалар, қурол билан савдо қилиш, ғайриқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб олган даромад тушунилади.
4. Ўтказиш деганда, жиноий фаолиятдан олинган пул маблағ­лари билан банкларда қандайдир молиявий операцияларни амалга ошириш тушунилади.
5. Айлантириш деганда, ҳар қандай фуқаро ҳуқуқий битим: олди-сотди битимини, алмашиш, ҳадя ва ҳоказо битимларни ту­зиш ёки жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни қо­нуний тадбиркорлик ёки бошқа ишлаб чиқариш тузилмасини ташкил қилиш ёки иш олиб боришига сарфлаш тушунилади.
6. Алмаштириш деганда, сўмнинг ҳар қандай хорижий валю­тага конвертацияси тушунилади.
Жиноят шарҳланаётган модданинг диспозициясида қайд этил­ган ҳар қандай ҳаракат амалга оширилган вақтдан тугалланган ҳисобаланди.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан амалга оши­рилади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди.
8. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва жиноий фаолият на­тижасида олинган даромадларни ошкорлаштиришда иштирок этган ақли расо шахс ҳисобланади.
9. Айбдор жиноий фаолиятдан олинган даромадларга қонуний тус бериб, уюшган қуролли гуруҳ ёки жиноий уюшма, терроризм фаолиятини молиялаштиришга маблағларни қасддан йўналтирган вазиятларда, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ква­лификация қилиниши лозим.
10. Агар бу жиноят мансабдор шахс томонидан амалга оши­рилса, қилмишни жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 243-модда­сида назарда тутилган жиноятлар ва аниқ ҳолатларга қараб, ЖК 205 ёки 206-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
11. Бундай жиноят учун мансабдор шахс моддий бойлик (қим­матликлар) билан тақдирланган ёки моддий даромад олган ҳолатларда қилмишни ЖК 243-моддаси билан бир қаторда, ЖК 210-моддаси бўйича пора олиш сифатида квалификация қилиш лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish