I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш



Download 6,47 Mb.
bet249/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

244.1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари би­лан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек, фуқаролар тотувлигини бу­зиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидала­рига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмиш­ларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, -
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томони­дан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби­дир.


2. ЖК 2441-моддасида назарда тутилган жиноят объектив то­мондан икки хил шаклда амалга оширилиши мумкин:
* диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари би­лан йўғирилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик би­лан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш;
* уларни тарқатиш мақсадида сақлаш.
3. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солади­ган материалларни тайёрлаш деганда, бундай маълу­мотларни ҳар қандай турда яратиш тушунилади.
4. Материаллар деганда, варақа, плакат, видеокассеталар ва ҳо­казоларни тушуниш лозим.
ЖК 2441-моддаси 1-қисми конструкцияси маъмурий преюди­цияга эга.
5. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, бундай маълумотни унинг тарқатилиши ёки уни тарқатиш мақсадида сақланишига қарамасдан, бир донаси тайёрланган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган модда 2-қисмининг объектив томони қуйи­дагиларда:
* диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари би­лан йўғирилган маълумотлар ҳамда материалларни ҳар қандай шаклда тарқатишда;
* қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юбо­ришга ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган даъватларда;
* динни фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш мақсадида диндан фойдаланишда;
* жамиятда қарор топган ҳулқ-атвор қоидаларига ва жамият хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этишда намоён бўлади.
7. Кўрсатилган материалларни тарқатиш деганда, уларни осиб қўйиш, оммавий ахборот воситаларида нашр этиш, аудито­рия олдида, телевидение, радиода чиқиш, варақаларни ёпишти­риш, уйларга ташлаш, яъни кўрсатилган маълумотларни ҳеч бўлмаса, битта шахсга оғзаки ёки ёзма шаклда эълон қилиш ту­шунилади.
8. Туҳматона уйдирмалар деганда, ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган, аввалдан ёлғон бўлган маълумотларни тарқатиш тушу­нилади.
9. Вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар деганда, жа­моат тартиби бузилишига, корхона, муассаса, ташкилотлар иши вақтинчалик тўхташига олиб келувчи, қўрқув, ишончсизлик ҳис­сини туғдиришга олиб келиши мумкин бўлган ахборотни, ёлғон далилларни тушуниш лозим.
10. ЖК 2441-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят кўрсатилган маълумотлар ёки материаллар, оқибатларидан қатъи назар, тарқатилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
11. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади. Мақсад диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли ора­сида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материал­ларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек, фуқаролик тотувлигини бузиш - жиноятнинг зарурий белгисидир.
12. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс субъект бўлиши мум­кин.
13. ЖК 2441-моддасининг 3-қисмида қуйидаги оғирлашти­рувчи ҳолатлар назарда тутилган: жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқа­тиш, агарда улар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томони­дан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилганда шундай ҳолатлар рўй беради.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish