I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш



Download 6,47 Mb.
bet252/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш
Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсга нисбатан;
б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган модданинг объекти жамоат хавфсизлиги, жа­моат тартиби, фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги, улар­нинг ҳаёти ёки соғлиғи ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят икки шаклда содир этилади:
* гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш;
* тутқунликда ушлаб туриш.
3. Гаровга олинган шахс - бу ўзининг иродасига қарши эр­кин ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум этилган шахс.
4. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш деганда, шахсни эркин ҳаракатланиш имкониятидан ҳуқуққа хилоф зўрлик ишлатиб маҳрум этишни тушуниш лозим. Шахсни гаровга олиш очиқ ёки махфий равишда амалга оширилиши мумкин.
5. Шахсни тутқунликда ушлаб туриш деганда, шахсни ўзи турган жойдан кетиш имкониятидан ҳуқуққа хилоф равишда маҳ­рум этишни тушуниш лозим.
Шахсни гаровга олишда айбдор шахслар аксарият ҳолларда жисмоний ёки руҳий зўравонлик қўллашади.
6. Руҳий зўрлик деганда, ўлдириш, соғлиққа зарар етказиш, мулкни нобуд қилиш каби таҳдидни тушуниш лозим.
7. Жисмоний зўрлик деганда, гаровга олинган шахсни уриш, кал­таклаш, баданига шикаст етказишни тушуниш лозим. Гаровга олин­ган шахсни тутқунликка олишда унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш ЖК 245-моддасининг 1-қисми билан қамраб олинади ва қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди.
8. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш - бу жиноятчи­ларда асосий мақсадга: давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни қандайдир ҳаракатни қилишга ёки қил­масликка мажбурлашга эришишдаги оралиқ босқичдир. Гаровга олинганларни озод қилиш шартлари турлича бўлиши мумкин. Жаҳон суд-тергов амалиёти кўрсатаётгандек, шахсни гаровга ол­ган шахсларнинг талаблари қуйидагича бўлиши мумкин: дав­латни тарк этиш имкониятини яратиб бериш, ҳукумат қарорининг бекор қилинишига, маҳкумларнинг озод этилишига эришиш, пул, қурол, наркотиклар берилишини талаб қилиш ва ҳоказо. Талаблар жиноятчи фуқароси бўлган давлатга ёки ҳар қандай давлатга бил­дирилиши мумкин.
9. Жиноят шахс гаровга олингандан сўнг, уни озод қилиш шарт­лари ва тутқунликда ушлаб туриш вақтидан қатъи назар, ту­галланган ҳисобланади.
10. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Мо­тивлар турлича бўлиши мумкин. Шахсларни гаровга олиш мақ­сади давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсни қандайдир ҳаракатни қилиш ёки қилмасликка мажбур этиш.
11. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мум­кин. Жиноятчилар ўн олти ёшга тўлмаган, аммо шахсни гаровга олган ҳолатларда уларнинг ҳаракатини бошқа моддалар бўйича квалификация қилиш лозим. Масалан, жиноятни содир этиш ҳо­латларига қараб, соғлиққа шикаст етказиш, инсонни олиб қочиш ва бошқалар.
12. ЖК 245-моддасининг 2-қисмида қуйидаги оғирлашти­рувчи ҳолатлар назарда тутилган:
а) вояга етмаган шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш;
б) икки ёки ундан ортиқ шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш;
в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш.
13. Шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб ту­ришнинг оғир оқибатлари унинг баданига оғир тан жароҳати етказиш, гаровга олинган шахснинг ўзини ўзи ўлдириши, қий­ноққа солиниши, кўп сонли гаровга олинганларга азоб берилиши ва бошқа оқибатлар ҳисобланади.
Гаровга олинган шахсни ўлдириш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 97-моддаси ва ЖК 245-моддаси билан квалификация қилинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish