I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Оммавий тартибсизликлар



Download 6,47 Mb.
bet248/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

244-модда. Оммавий тартибсизликлар
Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарса­ларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етка­зиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Оммавий тартибсизликлар объекти ижтимоий хавфсизлик, жамоат тартиби, ўзганинг ҳаёти, соғлиғи, мулки ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят қуйидагиларда ифодаланади:
* қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарса­ларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етка­зиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш билан оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш;
* оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этиш.
3. Оммавий тартибсизликлар - ўрнатилган жамоат тартиби ва хавфсизлигини оммавий жойларда бузишда ифодаланган кўплаб инсонларнинг бошқарилмайдиган ҳаракатлари.
4.Оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш деганда, ом­мавий тартибсизликни тайёрлашга йўналтирилган, масалан, ташвиқот ўтказиш, фаолларни танлаш, оммавий тартибсизлик раҳбарияти негизини яратиш, режани тайёрлаш, уларни ўтказиш жойи, вақтини танлаш, плакат, шиор ва варақаларни тайёрлаш каби шахснинг ҳар қандай ҳаракатларини тушуниш лозим.
Шарҳланаётган модда диспозициясига мувофиқ, оммавий тар­тибсизликлар шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган буюмларни қўллаб ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда ифодаланади.
5. Шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчи шахсларга ҳам руҳий, ҳам жисмоний тазйиқ ўтказиш тушуни­лади.
6. Руҳий зўрлик ўлдириш билан таҳдид қилиш, соғлиққа ши­каст етказиш, мулкка шикаст етказиш ёки нобуд қилиш таҳдиди турларида ўз ифодасини топади. Оммавий тартибсизликларни амалга ошираётганда руҳий таъсир ўтказишда айбдор шахслар ҳаракати фақат шарҳланаётган модда бўйича тавсифланади, ўлдириш таҳдиди ёки зўравонлик қўллаш бўйича жавобгарликни назарда тутган моддалар бўйича қўшимча квалификация талаб қилинмайди.
7. Жисмоний зўрлик деганда, енгил ёки оғир жисмоний зиён етказиш, уриш ёки жабрланувчининг эркинлигини чекловчи ва қонуний ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳара­катларни тушуниш лозим.
Оммавий тартибсизликларни амалга оширишда одам ўлди­рилса, баданга оғир шикаст етказилса, номусга тегиш содир этилса, тегишли жиноятлар мажмуи бўйича ва ЖК 244-моддасига асосан квалификация қилиш лозим.
8. Мулкка шикаст етказиш деганда, моддий қадриятларни (транспорт, уй, бино ва ҳоказоларни) бузиш тушунилади.
9. Ўт қўйиш - бу аниқ мулк, бино, транспорт ва ҳоказонинг ёнишига йўналтирилган қасддан ҳаракат.
1. 10. Мулкка зиён етказиш - бу мулкни қисман яроқсиз ҳо­латга келтириш, яъни муайян харажат билан уни қайта тиклаш имконияти мавжудлиги.
11. Мулкни нобуд қилиш деганда, уни тўлиқ яроқсиз ҳо­латга, яъни уни кейинчалик ишлатиш мумкин бўлмайдиган ҳолга келтириш тушунилади.
12. (Ҳокимият вакили тушунчаси ҳақида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг; ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш тушун­часи ҳақида ЖК 219-моддаси шарҳига қаранг.)
13. Қуролни қўллаш деганда, қуролни бевосита унинг вази­фаси бўйича ишлатишни тушуниш лозим (тирик нишонга ўқ отиш, қурилма, уй, транспортларни бузиш).
Қурол ўқотар ёки совуқ бўлиши мумкин.
14. Қурол сифатида ишлатиладиган бошқа буюмлар де­ганда, шахсга ўз жисмоний хусусиятлари бўйича зиён келтириши мумкин бўлган буюмлар тушунилади (масалан, “...металл за­нжирлар, қирқилган труба, арматура ва ҳоказолар”). (Бундай буюм­лар ҳақида батафсилроқ ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг.)
15. Оммавий тартибсизликларда фаол иштирок деб, айб­дор шахсларни шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган бошқа буюм­ларни ишлатиб қаршилик кўрсатишда бевосита иштирок этишга айтилади.
16. Жиноят шарҳланаётган модданинг диспозициясида на­зарда тутилган ҳаракатлар амалга оширилишидан бошлаб тугал­ланган ҳисобланади.
17. Субъектив томонидан жиноят қасддан амалга ошири­лади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди. Мотивлар миллатчилик, ҳокимиятга интилиш, ға­разгўйлик, безорилик ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
18. Жиноят субъекти фақат ўн олти ёшга тўлган оммавий тар­тибсизлик ташкилотчилари ва фаол иштирокчилари ҳисобла­нади. Оммавий тартибсизликнинг бошқа иштирокчилари фақат оммавий тартибсизлик жараёнида содир этган аниқ жиноятлари учун жавобгардирлар.
Агар оммавий тартибсизлик ташкилотчилари ёки фаол ишти­рокчилари 16 ёшга тўлмаган бўлса, улар оммавий тартибсизлик пайтидаги аниқ содир этган жиноятлари учун, масалан, одам ўлдирганлик, ўзганинг мулкини нобуд қилганлик, номусга текканлиги учун жавоб берадилар.
19. Шарҳланаётган модда бўйича жиноий жавобгарликка бево­сита қирғинлар қилишда, вайронагарчиликларда, ўт қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатларни содир этган бўлсалар ёки ҳокимият вакилларига қуролли қаршилик кўрсатган оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари ва иштирокчилари тортилади­лар; агар бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари жамоат тартибини бузса, лекин қирғинлар қилиш, вайронагарчиликлар, ўт қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатлар билан биргаликда содир этилмаган бўлса, бундай ҳаракатлар оммавий тартибсизликлар деб ҳисобла­ниши мумкин эмас, тегишли ҳолатлар мавжуд бўлса ЖК 277-моддаси билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish