I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш



Download 6,47 Mb.
bet227/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

225-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олиниш ёхуд хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлаши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўз баданига шикаст етказиш;
б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига сафарбарлик бўйича чақирувдан бўйин товлаши -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасида: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, - деб ёзилган.


Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ҳарбий хизматга чақирув ва ҳарбий хизматни ўташ тартибини белгилайди.
Ўзбекистоннинг суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича конституциявий бурчнинг бажарилиши тартибини белгилаш, ҳарбий хизматни ўташ, хизматдан озод этилиш ҳамда ҳарбий хизматга алоқадор бошқа масалалар юқорида келтирилган Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майдаги “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 119-сонли қарори, ушбу норматив ҳужжат асосида қабул қилинган Ўзбекистон Рсепубликаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш Низоми, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2003 йил 15 июлдаги Ўзбекистон Рсепубликаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш ишларини ташкиллаштириш ва тартибини белгилаш йўриқномасини тасдиқловчи 457-сонли Буйруғида ёритилади.
Қўриб чиқилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига, мудофаа қудратига, Қуролли Кучларнинг лозим даражада тўлдирилишига путур етказади.
Конституция айрим ҳолларда фуқарога ҳарбий хизматни муқобил (фуқаровий ёки меҳнат) хизматга алмаштириш ҳуқуқини берган. Бироқ ҳарбий хизматдан белгиланган асосларда озод этилган шахс учун муқобил хизматни (корхона, тиббий муассалар ва бошқа жойларда) ўташ мажбурийдир. Ушбу хизматдан бўйин товлаш шарҳланаётган модданинг 1 ёки 2-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
2. Ҳарбий хизмат - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида туридир. Ҳарбий хизмат расмий давлат хизматлари турларидан бири бўлиб, умумий ҳарбий мажбуриятни адо этишга турлича ёндашув имкониятларини назарда тутади. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, қонун чиқарувчи ҳарбий хизмат турларини белгилаб, шуларга биноан умумий ҳарбий мажбуриятни ўташнинг алоҳида тартиби ҳамда Конституцияга биноан мамлакатни мудофаа этиш мажбуриятларини бажариши шарт бўлган шахсларнинг хизматни ўташ муддати ва бошқа ҳолатларни белгилаган.
Шарҳланаётган модда муддатли ҳарбий хизмат, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати ҳамда муқобил хизматдан бўйин товлаш учун жавобгарликни белгилайди.
3. Муддатли ҳарбий хизмат - чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек, муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.
Муддатли ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида:
* муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой);
* муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун - тўққиз ой қилиб белгиланади.
4. Муқобил хизмат - фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек, фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.
Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.
Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади.
5. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат деганда, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олиниши тушунилади.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига шахслар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқаролар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказиладилар.
6. Резервдаги хизматни ўташ ёки резервчилар хизмати - бу ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек, уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир.
Резервчилар сифатида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбурлар тинчлик даврида, қоида тариқасида, қўшинларнинг жанговор тайёргарлигини сақлаб туриш, резервчиларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбурятларни тинчлик ва уруш даврида бажарилиши учун зарур бўлган кўникмаларни сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар базасида ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари мумкин.
Резервчилардан уруш давридан ҳам, тинчлик даврида ҳам Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғилганида, табиий офатлар ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармонига биноан қўшилмалар ва қисмлар таркибида жанговор мақсадлар бўйича фойдаланилиши мумкин.
Қуролли Кучлар резервчиларининг хизматни ўташ тартиби ва муддатлари “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 5- бобида ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.
7. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ҳарбий хизматга чақирув, сафарбарлик чақирув резервига олиниш, ҳарбий хизматни ўташнинг ва резервдаги хизматни ўташнинг белгиланган тартиби ҳисобланади. Ушбу объект умумий объект - давлат бошқарув органларининг нормал тартибдаги фаолиятининг ажралмас қисмидир.
Амалдаги қонунчиликка биноан хизматга чақирув ва сафарбарлик чақирувидан бевосита ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга тайёргарлик сифатида фойдаланилади, яъни бу ҳақиқатда ҳарбий хизмат эмас. Шунинг учун, шарҳланаётган жиноят ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар жумласига кирмайди.
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йилига икки марта: апрель-май ва октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.
8. Объектив томондан ЖК 225-модда 1-қисмида кўзда тутилган жиноят ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинишдан ёки Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлашда ифодаланади.
Бўйин товлаш деганда, чақирув ёшидаги шахс томонидан Конституцияда назарда тутилган ўз фуқаролик бурчини бажармаслик учун фойдаланган ҳар қандай усулни тушуниш зарур.
Бўйин товлаш узрли сабабларсиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш, алдаш ва бошқа йўллар билан чақириш пунктига белгиланган вақтда етиб келмасликда ифодаланиши мумкин. Ана шу усулларнинг ҳаммаси ҳарбий хизматни ўтамасликка қаратилган бўлади.
Сафарбарлик чақирув резерви сафига олинишдан бўйин товлаш ҳам турли хил усуллар орқали амалга оширилиши мумкин ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига олинишдан қочишга мўлжалланган актив ва пассив ҳаракатларда ўз ифодасини топади.
Резервда хизматни ўташдан бўйин товлаш Ўзбекистон Республикасининг нормал фаолиятига хавфли табиий офатлар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган ҳарбий йиғинлардан бош тортишни назарда тутади.
9. Чақирилувчининг меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллиги ёки майиблиги; чақирилувчининг яқин туғишганининг вафот этгани ёки оғир бетоблиги; табиий йўсиндаги тўсиқлар ёки чақирилувчининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган, унинг чақирув комиссиясига ёки сафга олиниш жойига, сафарбарлик ёки резерв хизматини ўташ учун етиб келишга тўсқинлик қилган шарт-шароитлар (ёнғин, сув тошқини, транспорт фалокати ва ҳокозолар) узрли сабаблар ҳисобланади.
Касаллиги муносабати билан чақирув пунктига келиш имкониятининг бўлмаганлиги шифокор томонидан берилган ҳужжатлар билан, табиий шарт-шароитлар муносабати билан етиб келиш имкониятининг бўлмаганлиги давлат ҳокимияти органларининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.
10. Чақирилувчини ЖК 225-модда 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала, фақатгина унга илгари йил давомида узрли сабабларсиз ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан ҳамда Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан бўйин товлагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 237-моддаси ёки 239-моддаси асосида маъмурий жазо чоралари қўлланилган бўлса, қўзғатилади.
11. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резерви хизматни ўташдан бўйин товлаш чақирув муддати тайинланган пайт тамом бўлгандан эътиборан тугалланган жиноят ҳисобланади.
12. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товлашнинг субъектив томони айбнинг тўғри қасд шаклида ифодаланишидир. Айбдор чақирув сафига олиниш ёки ҳарбий муқобил хизматни ўташ билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаётганини англайди, узрли сабабларсиз ва ғайриқонуний равишда чақирув пунктларига бормаслигини билади ва бундай ҳаракатларни содир этишни хоҳлайди.
13. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлашнинг субъекти сифатида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, чақирув кунига қадар ўн саккиз ёшга тўлган ҳарбий хизматга чақирувдан озод этилиш ёки уни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган эркак жинсига мансуб шахс тан олиниши мумкин.
14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ҳарбий резерв сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан бўйин товлаш:
а) ўз баданига шикаст етказиш;
б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилганда белгиланадиган жиноий жавобгарлик кўзда тутилади.
15. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш мақсадида ўз баданига шикаст етказишни ЖК 225-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш керак. Ўз баданига жароҳат етаказиш деб, баданнинг бирон-бир аъзо ёки тўқималарини қасддан жароҳатлаш, уларнинг функцияларини турли усуллар билан бузиб, ҳарбий чақирувдан ёки хизматдан бўйин товлашга айтилади. Соғлиққа зарар (шикаст) айбдорнинг ўзи томонидан ҳамда унинг илтимоси билан бошқа шахс томонидан ҳам етказилиши мумкин.
Шикаст бошқа шахс томонидан етказилган бўлса, шахс баданга тегишли даражада шикаст етказиш ва шарҳланаётган жиноятни содир этишга ёрдам берганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда шахс шикаст етказаётганда ўзининг ҳаракатларини идрок этгани ва баданга шикаст етказишни ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, Қуролли Кучлар резервидан бўйин товлашда ёрдам бераётганлигини билганини аниқлаш лозим.
Қонун соғлиққа зарар қандай даражада бўлишини кўрсатмайди. Лекин ЖК 225-моддаси 2-қисмининг мазмунига кўра, бу ҳарбий хизматни ўташдан озод этилиши учун етарли асос бўлиши керак.
16. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан ёки резервда хизматни ўташдан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан бўйин товлашни ЖК 225-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиш керак.
Ҳужжатларни қалбакилаштириш деганда, ҳарбий ёки муқобил хизмат, сафарбарлик чақируви резерви, резервда хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадида ҳарбий хизматдан озод этилишга асос бўла оладиган сохта ҳужжатларни тақдим этиш тушунилади. Қалбакилаштиришнинг мақсади - навбатдаги ҳарбий чақирув, хизмат ёки сафга олинишдан бўйин товлаш бўлиб, бунда чақирув комиссиясига шахснинг соғлиғи, ёши, оиласининг таркиби сингари бирон-бир фактлар ёки муддатли ҳарбий хизматга чақирувга, сафга олинишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай бошқа маълумотлар борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳарбий ёки муқобил хизматдан сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан ёки резервда хизматни ўташдан ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бўйин товлаш ЖК 228-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди.
Бошқача алдаш деганда, шахснинг ҳарбий ёки муқобил хизмат, сафарбарлик чақируви резерви сафида, резерв хизматидан бўйин товлаш мақсадида амалга ошириладиган ҳамда унинг ёрдамида мудофаа ва муқобил хизмат органларини чақирувдан озод этиш ҳақида қонуний асос борлигини ишонтиришга, уларни янглиштиришга имкон берадиган ҳар қандай усулни тушуниш лозим. Масалан, комиссияга ўзининг ўрнига бошқа, олдиндан ҳарбий хизматга яроқсиз шахсни юбориш, чақирув комиссиясига ҳарбий хизматга чақириш масаласига таьсир этадиган ёлғон маълумотларни бериш ва ҳоказо.
17. ЖК 225-моддаси 2-қисми “а” бандида белгиланган жиноят баданга шикаст етказиш пайтдан эътиборан тугалланган деб ҳисобланади. Жиноят кодекси 225-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноят эса айбдорга ҳарбий ёки муқобил хизматдан, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинишдан, резервда хизматни ўташдан озод бўлиш имконини берадиган қалбаки ҳужжат тақдим этилган ёки бошқача алдаш содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
18. ЖК 225-моддаси 3-қисмининг объектив томони Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига сафарбарлик бўйича чақирилишдан бўйин товлашда ифодаланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддаси уруш вақтида сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматга чақириш тартиби ва шартларини белгилайди.
Фуқароларнинг сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари асосида ўтказилади.
Сафарбарлик эълон қилинган тақдирда, бу вақтда ҳарбий хизматда ва ҳарбий йиғинларда бўлган барча фуқаролар алоҳида фармойиш берилгунга қадар хизматни давом эттириб туради, ҳарбий хизматга мажбурлар эса ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий хизматчиларнинг таътиллари бекор қилинади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ўзлари қайд этилган жойдаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари органида, ҳарбий хизматчилар эса хизматни ўтаётган жойда ҳозир бўлиши шарт. Сафарбарлик эълон қилиниши билан туман (шаҳар) комиссияларининг чақирилиш ёшдаги фуқароларнинг чақирилиш муддатини кечиктириш ва уларни чақирилишдан озод этиш тўғрисидаги қарорлари бекор қилинади. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳамда чақирилишдан озод этиш бундан кейин фақат саломатлиги ҳолатига кўра ва махсус ҳисобда турганлигига қараб қўлланиши мумкин.
Сафарбарлик эълон қилинганида ва уруш даврида ҳарбий хизматга ўн саккиз ёшдан бошлаб “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунда белгиланган резерв ва захирада бўлиш ёши чегарасига қадар ёшдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳамда ҳарбий рўйхатда турмаган ўн саккиз ёшдан қирқ беш ёшгача бўлган аёллар (ўн олти ёшгача бўлган болалари бор аёллар бундан мустасно) чақирилишлари мумкин.
Сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақирилиш фақат мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади.
19. Сафарбарлик бўйича чақирувдан бўйин товлаш шахснинг узрли сабабларсиз сафарбарлик кўрсатмасида қайд этилган муддатда чақирилиш пунктига етиб келмаслиги ёхуд ғайриқонуний равишда сафарбарликдан озод бўлишда (қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб, ёлғондакам касал бўлиб ва ҳоказоларда) ифодаланади.
20. Жиноят сафарбарликдан бўйин товланган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
21. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Мотив ва мақсаднинг жиноятни квалификация қилиш учун аҳамияти йўқ.
22. Жиноятнинг субъекти муддатли ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилмаган, сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган ҳамда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўтагандан кейин резерв ёки захирага ўтказилган шахс ҳисобланади. Резервда ва захирадаги хизматнинг ёш чегараси қонун билан белгиланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish