I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet146/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

153-модда. Геноцид
Геноцид, яъни миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини қасддан яратиш, бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола туғилишини зўрлик билан камайтириш ёхуд болаларни ана шу одамлар гуруҳидан олиб, бошқасига топшириш, шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ бериш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Геноцид (юнонча genos - уруғ, қабила; лотинча cide - ўлдираман) халқаро жиноят тури сифатида ирқий, миллий, этник ёки диний белгиларга қараб аҳолининг айрим гуруҳларини жисмо­нан қиришдир. Геноцид - умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ва озодлиги, халқаро ҳуқуқ принцип ва меъёрларини қўпол тарзда бузишдир.


Геноциднинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ушбу қилмиш натижасида муайян миллат, элат, ирқ ёки динга мансуб шахслар тўлиқ ёки қисман қирилиб кетиши, ўзларининг анъанавий турмуш тарзи, маданияти ва анъаналаридан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳолат инсоният ҳамжамиятининг туманлигига хавф туғдириши, халқаро ҳуқуқий тартиботга путур етказиши мумкин.
2. Халқаро ҳуқуқ геноцидни алоҳида шахслар ва давлатларнинг миллий ва халқаро жавобгарлигини келтириб чиқарувчи жиноят деб топади1. Шу сабабли, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига асосан, “тинчлик ва ҳарбий ҳаракатлар вақтида содир этилишидан қатъи назар”, геноцид инсониятга қарши қаратилган халқаро жиноят ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида геноцидни содир этган шахс фуқаролиги, жамиятдаги мавқеидан қатъи назар жиноий таъқиб қилиниши тўғрисидаги қоида белгиланган.
3. Геноцид жинояти объекти - инсониятнинг тинч ва хавфсиз яшаши, Ер юзи аҳолисининг миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигидан қатъи назар цивилизациянинг ривожланиши, инсоният асослари соҳасидаги ижтимоий муносабатлар тизимидир.
Геноцид жиноятининг факультатив объекти инсон ҳаёти ва соғлиғи, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳисобланади. Геноцид жинояти натижасида бир эмас, бир гуруҳ шахслар жабрланишини таъкидлаб ўтиш лозим.
Бунда миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳ деганда қуйидагиларни тушуниш керак:
* миллий гуруҳ - муайян миллатга мансуб шахслар гу­руҳи, бунда ушбу гуруҳнинг қайси ҳудудда яшаши аҳамиятга эга эмас.
Миллат деганда, тили, руҳий ва маданий хусусияти, яшаш ҳудуди ҳамда турмуши ва анъаналарининг бошқа хусусиятлари­нинг бирлиги билан тавсифланадиган, тарихий таркиб топган одамлар жамоаси назарда тутилади;
* этник гуруҳ - аҳолининг бошқа қисмларидан фарқла­нувчи ва шу билан бирга ўзининг тили, ирқи, миллати ва мада­нияти билан ягона бир бутунликни ташкил қилувчи кишилар гуруҳи;
* ирқий гуруҳ - ўзининг иккинчи даражали ташқи белги­лари (териси, сочи, кўзининг ранги, бўйи ва бошқалар) ва бошқа тарихий ўзига хос хусусиятлари билан аҳоли гуруҳларидан фарқла­нувчи кишилар гуруҳи;
* диний гуруҳ - битта динга эътиқод қилувчи муайян ки­шилар гуруҳи.
Геноцид объектив томондан шарҳланаётган модда диспозициясида белгиланган бир ёки бир неча қилмишни содир этишда ва уни ташкил этувчи қуйидаги кўринишлар билан ифодаланади:
* жисмоний геноцид;
* ижтимоий-иқтисодий геноцид;
* биологик геноцид;
Жисмоний геноцид - муайян миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳлар вакилларини бевосита тўлиқ ёки қисман жисмонан йўқ қилишга қаратилган фаолият. У ўз ичига ўлдириш, ҳаётга тўғри келмайдиган оғир тан жароҳатлари етказиш, ҳаётга тўғри келмайдиган вазифаларни топшириш кабиларни қамраб олади. Миллий, ирқий ёки этник мансублигига кўра алохида тоифа одамларни рухан йўқ қилинишини хам жисмоний геноцид каби квалификация қилиниши лозим
Руҳий йўқ қилиш деганда, инсонларнинг онгли ҳаётини издан чиқаришга қаратилган ҳаракатни тушуниш лозим. Руҳий йўқ қилиш мия фаолиятини ишдан чиқариш, маънавий азобланиш, ақлий заифликни келтириб чиқаришда ифодаланиши мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий геноцид миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳларни улар учун ҳаёт кечириш имконияти мавжуд бўлмаган шароит ёки оғир ҳаёт шароити яратиш орқали жисмонан ёки руҳан кетиш шароитига солишда ўз ифодасини топади. Геноцид­нинг бу кўриниши қуйидагиларда ифодаланиши мумкин: маълум бир гуруҳни радиоактив заҳарланиш зонасига жойлаштириш; бундай гуруҳга қийин вазиятлар, масалан, иқтисодий таназзулда ёрдам беришни рад этиш. Геноциднинг бу тури ҳаракатда ва ҳа­ракатсизликда намоён бўлади.
Биологик геноцид ё геноцид йўналтирилган гуруҳда бола туғилишини, ёки гуруҳ аъзоларининг наслни давом эттиришини бартараф қилишга қаратилган турли тадбирларни ўз ичига олади.
Бола туғилишини бартараф этиш зўрлик ишлатиб ахталаш (жинсий безларни олиб ташлашга оид операциялар ўтказиш) ёки стерилизация (насл қолдириш қобилиятидан маҳрум қилишга оид операция), аёл ҳомиласини сунъий йўл билан ғайриқонуний тушириш, шунингдек, бошқа зўравонлик ҳаракатларини шунга ўхшаш одамлар муҳитида қўллаш шаклида ҳам бўлиши мумкин.
Насл қолдириш қобилиятини бартараф этиш маълум миллатга, этник ёки бошқа гуруҳга мансуб ота-оналардан уларнинг хоҳиш-иродасига зид боласини олиб қўйиш, болаларни бошқа миллат, этник, ирқий ёки диний гуруҳ вакили бўлган шахсларга (бепул ёки пулга) бериш шаклида бўлади.
5. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, ғайриқонуний муносабатда бўлишда ифодаланади. Шунингдек, ушбу юқорида қайд этилган қилмишларни бажариш ҳақида буйруқ бериш ҳам геноцид жиноятининг объектив томонини ташкил қилади. Буйруқ бериш шакли қилмишни ҳуқуқий баҳолашда аҳамиятга эга эмас.
6. Геноцид жинояти жисмонан қириб юбориш, ўлдириш жиноят ҳисобланади. Бунда жиноий оқибат келиб чиқиши талаб қилинмайди, фақат ЖК 153-моддаси диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан бири содир этилиши шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли ҳисобланади.
7. Геноцид жинояти субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор миллий, этник, ирқий ёки диний мансублиги бўйича аҳолининг қайсидир қисмини йўқ қилиб юбориши ижтимоий хавфли қилмиш эканлигини англайди ва шуни истайди. Геноцид жинояти субъектив томонининг мажбурий элементи махсус мақ­сад - қайсидир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни шундай­лигича тўла ёки қисман йўқотишни мўлжаллаш нияти. Агар мах­сус мақсад мавжуд бўлмаса, қилмиш геноцид жинояти деб ква­лификация қилиниши мумкин эмас.
8. Геноцид жинояти бошқа турдаги шахсга қарши жиноятлардан миллий ёки ирқий адоват мотиви асосида содир этилиши би­лан фарқланади. Геноцид бошқа алоҳида жиноятлар каби муайян бир шахсга қаратилмасдан, балки муайян ирқий, миллий ёки ди­ний гуруҳларга қаратилган бўлади.
9. Агар геноцид уруш даврида юз берган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 152 ва 153-моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши керак, чунки геноцид бу даврда урушнинг қонун ва удумларини бузиш деб ҳам ҳисобла­нади.
10. Геноцид жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган жисмоний шахслардир. Ижтимоий ҳолатидан қатъи назар мансабдор шахслар ёки оддий шахслар ҳам жиноят субъекти ҳисобланади. Бу шахслар жиноят содир этиш жойи қаер бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортилиши лозим ва бу халқаро ҳуқуқда геноцид учун белгиланган халқаро жавобгарлик меъёрларига мос келади. Геноцид жиноятини содир этган шахслар жиноят содир этилгани­дан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар жавобгарликка тор­тилиши шарт. Конвенция ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан, геноцид жиноятини содир этганларга нисбатан жавобгарлик муд­дати ўтиши билан жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмайди.
Агар шу турдаги қилмиш 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган бўлса, улар шахсга қарши содир этганлик муайян жиноят учун жавобгарликка тортилиши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish