I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet149/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

155-модда. Терроризм
Терроризм - халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хав­фсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек, террорчилик ташкилоти­нинг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фао­лиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок эта­ётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-во­ситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органлари томони­дан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида дав­лат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган ҳаракатлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларининг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳоки­мият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсад­лари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

1. “Террор” тушунчаси лотинчадан таржима қилганда, “қўрқув, даҳшат” деган маъноларни билдиради. Терроризм эса террор сиёсати ва тажрибасини амалга ошириш, жисмоний йўқ қилишгача бўлган куч ишлатиш, сиёсий рақибларни бостириш учун уларни ўлдиришни билдиради.


Бугунги кунда терроризм нафақат бир мамлакат доирасида, балки бир мамлакат ҳудудидан чиқиб, бошқа жойларга ҳам тарқалмоқда ва у халқаро терроризм деб аталмоқда. Халқаро терроризм халқаро кўламда бир қатор ижтимоий хавфли қилмиш­ларни, жумладан, одамларни бемаъни ҳалок қилиш, давлатлар ва уларнинг вакиллари ўртасидаги дипломатик алоқаларни барбод қилиш, халқаро алоқа ва учрашувларни амалга оширишни қийин­лаштириш, шунингдек, давлатлараро транспорт алоқаларини амалга оширишни қийинлаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Терроризмни қўллаш сиёсий кураш шакли сифатида халқаро ҳамжамият томонидан бир неча бор муҳокама қилинган. 1957 йилда қабул қилинган “Терроризмни олдини олиш ва унинг учун жазолаш ҳақида”ги Конвенция давлат ва жамоат арбобларини ўлдириш, уларга тан жароҳати етказиш, мулкни нобуд қилиш ва бошқа террористик ҳаракатларни тақиқлаб, улар учун жазо белгилади. Айни вақтда Конвенция қатнашчиси бўлган давлатлар террорни сиёсий кураш усули сифатида тан олди.
Террористик ҳаракатларга қарши халқаро курашда БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2001 йил 28 сентябрида қабул қи­линган 1375-сонли Резолюция муҳим роль ўйнайди, унда терро­ризмни қўллаш қораланди ва бу ижтимоий хавфли ҳодисага нис­батан барча давлатларнинг муносабати мустаҳкамланди.
2. Терроризмнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, террор сиёсати ва амалиёти натижасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари топталади, халқаро муносабатлар беқарорлиги юзага келади, халқаро низолар ва фуқаролик урушлари келиб чиқишга замин яратилади. Террористик амалиёт амалда замонавий жамиятнинг демократик асосларини йўқотади, мамлакатни ҳуқуқий демокра­тик давлат қуриш мақсадидан тоталитаризм сари оғдиради. Бундан ташқари, терроризм сиёсий курашнинг умумэътироф этилган усулларини, инсон олий қадр-қимматини, унинг ҳуқуқ ва эркин­ларини тан олмайдиган жамият аъзолари пайдо бўлишига сабаб бўлади.
3. Терроризмнинг объекти халқаро муносабатлар барқарорлигини, тинчликни, инсоният хавфсизлигини таъминловчи ижти­моий муносабатлардир. Алоҳида давлат ва халқаро ташкилотлар­нинг муайян манфаатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, мулк ва бошқарув тартиби факультатив объект ҳисобланиши мумкин.
4. Терроризм объектив томондан қуйидаги йўллар билан содир этилиши мумкин:
* зўрлик куч ишлатиш, куч билан таҳдид қилиш, шахсга ёки мул­кка хавф солувчи бошқа қилмишларни содир этиш, ёхуд давлат органи, халқаро ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари, жисмоний ёки юридик шахсларни муайян ишни амалга оширишга мажбурлаш, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни бузиш, давлат хавфсиз­лигига зарар етказиш, урушни келтириб чиқариш, ижтимоий-сиё­сий ва­зиятнинг барқарорлигини бузиш, аҳолини қўрқитиш мақса­дида шуларни амалга ошириш билан таҳдид қилиш;
* террорчи ташкилотлар мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини амалга ошириш, террористик акт­ларни тайёрлаш ва содир этиш, террористик ташкилотлар ёки уларга хайрихоҳларга ёхуд террористик фаолиятда қатнашувчи­ларга бевосита ёки билвосита таъминот бериб туриш.
Ушбу модда доирасида куч ишлатиш, таҳдид қилиш деганда, террористик актларни содир этишда айбдор шахснинг турли хилдаги зўрлик ишлатиш билан боғлиқ ҳаракатларини тушуниш керак. Зўрлик ишлатиш деганда, зулм ўтказиш (одам ўлдириш, оммавий тартибсизлик, босқинчилик), одам ўғирлаш, қуролдан фойдаланиш тушунилади.
5. Шахснинг хавфлилиги деганда, шуни тушуниш керакки, террористик ҳаракат битта шахсга қарши қаратилган бўлиши мумкин, лекин унинг натижасида жуда катта мулкий зарар кўрилади.
6. Юқорида қайд этилган ҳаракатларни содир этиш ҳақида таҳдид оғзаки, ёзма, бевосита ёки турли алоқа воситаларидан фойдаланиб етказилиши мумкин. Таҳдид реал ва ҳақиқий бўлиши лозим.
7. ЖК террористик ташкилотнинг мавжудлигини, иш олиб бо­ришини ва молиявий таъминланишини амалга оширишга йўналтирилган фаолиятни ҳам терроризм деб белгилайди.
8. Террористик ташкилот мавжудлиги ташкилот мақсадларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратувчи фаолиятни бундай ташкилот мақсадларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратувчи фаолиятни деб қараш керак. Масалан, ташкилотнинг мавжудлиги унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, сафига янги аъзоларни жалб этиш, унинг фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш орқали таъминла­ниши мумкин.
9. Террористик ташкилотни молиялаштиришни жараён (бир-бири билан боғлиқ алоҳида ҳаракатлар мажмуи) ёки терро­ристик ташкилотни маблағ жамғармаси билан таъминлашнинг алоҳида тури деб тушуниш лозим. Терроризмни молиялаштириш жараёни жисмоний шахс томонидан террористик ташкилотга бир марта ёки бел­гиланган вақтда пул маблағи ажратиш, белгиланган вақт мобай­нида даврий тарзда пул маблағи ажратиш орқали амалга ошири­лиши мумкин.
10. Иш олиб бориш - бир-бири билан ўзаро боғлиқ операциялар мажмуасидан таркиб топган фаолият бўлиб, мазкур таш­килот тузилишига сабаб бўлган мақсадларнинг амалга оширили­шини, масалан, давлат ёки жамоат арбобига суиқасд қилиш учун зарур қуролларни сотиб олишни ўз ичига олади.
11. Террористларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай восита, ресурслар бериш ёки хизмат кўрсатиш ҳам жиноят ҳи­собланади.
Воситаларни террористларга бевосита етказиб бериш деганда, айбдорнинг восита ва ресурсларни кимга бераётганлигини би­лиши ва уни террористларга очиқ тақдим этиши тушунилади. Билвосита етказиб бериш деганда, айбдор шахснинг воситаларни террористларга бевосита эмас, балки воситачи орқали етказиб бериши тушунилади (масалан, хайрия ташкилотига, фондга топширади, аммо аслида кимга топшираётганлигини ўзи яхши билади). Билвосита ва бевосита етказиб бериш бир-биридан фарқ қилади, агар ресурслар воситачи орқали етказилган бўлса - билвосита, агар воситачисиз етказилса - бевосита тақдим этиш ҳи­собланади.
12. Воситаларни тақдим қилишдан фарқли равишда, воситаларни йиғиш деганда, бундай воситаларни тақдим этувчи шахс­лар ва террористик фаолиятга ёрдам бераётган ёки иштирок эта­ётган шахслар ўртасида далолатчи сифатида қатнашаётган восита йиғувчиларнинг воситаларни уларни бераётганлардан тўплаши тушунилади. Яъни, бунда восита йиғувчилар шундай воситаларни берувчилар билан террористик ташкилот ёхуд террористик фао­лиятда кўмаклашувчилар ёки қатнашувчилар ўртасида воситачи бўлади. Восита йиғувчилар воситачи сифатида уларнинг мул­кдори бўлмай, берилган воситаларга эга бўлади холос. Бошқача айтганда, восита йиғувчилар билан уларни берувчилар ўртасидаги фарқни берилган воситаларнинг мулкдори кимлигидан келиб чиқиб аниқлаш керак.
13. Террористларга бошқа турдаги хизматлар кўрсатишга террористларни қилмишларига яраша жазодан яшириш, халқаро терроризм бўлса, - унинг чет элдаги раҳбарлари билан алоқа ўрнатишни ташкил қилиш, турли кузатувларни амалга ошириш ва бошқалар киради.
14. Ушбу модда диспозициясида мазкур хатти-ҳаракатлар, қилмишлар ҳақиқатда содир этилишини эмас, балки улар шуларга эришишга йўналтирилганлигини ўз ичига олади. Шундай қилиб, террористик ташкилотлар учун воситалар йиғиш ёки шунга ўхшаш мақсадда куч ишлатиш, белгиланган мақсадга эришилган бўлмаса-да, лекин у аҳоли нобуд бўлиши ёки мулкка зарар етказилиши учун реал хавф туғдирса, тугалланган жиноят таркибини ташкил этади.
15. Агар терроризм зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиб амалга оширилган бўлса, таҳдид объектив характер касб этган вақтдан бошлаб жиноятни тугалланган деб ҳисоблаш лозим. Зўрлик ишлатиш билан тахдид қилувчи шахс зўрлик ишлатишни чиндан истаган ёки истамаганлигидан қатъи назар, унинг ҳаракатлари мазмунан ва характерига кўра реал бўлганлигининг ўзи етарли ҳисобланади.
16. Шарҳланаётган модда 2-қисмида вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳо­кимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муноса­бати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига ши­каст етказиш учун жавобгарлик белгиланган.
17. Ҳаётга суиқасд қилиш деганда, давлат ёки жамоат арбобини ўлдиришга қаратилган, аммо айбдор шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тугалланмаган ҳаракат тушунилади. Суиқасд транспорт воситалари тўқнашуви, шахснинг ҳаёти учун муҳим органига совуқ ва бошқа қурол билан уриш, заҳарлаш орқали содир этилиши мумкин.
Суиқасд усуллари квалификация қилишга таъсир этмайди, аммо бу айбдорга жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим.
18. Баданга шикаст етказиш деганда, давлат ёки жамоат арбоби соғлиғига етказилган тан жароҳати тушунилади. Бунда унинг оғирлик даражаси аҳамиятга эга эмас. Агар шахс соғлиғига етказилган зарар амалга оширилмаган одам ўлдиришга суиқасд натижаси бўлса, қилмиш фақат суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларни фарқлаш қасднинг йўналиши бўйича амалга оширилади - баданга шикаст етказишда айбдорнинг одам ўлдириш мақсади бўлмайди.
ЖК 155-моддаси 2-қисмида белгиланган жиноятни қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси)га суиқасд қилишдан ёки баданга шикаст етказиш (ЖК 104, 105, 109-моддалари)дан халқаро муносабатларни барбод этиш, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлит­лигини бузиш, давлат хавфсизлигига путур етказиш, урушни тарғиб қилиш, ҳарбий низолар келтириб чиқариш, ижтимоий-сиё­сий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қириш сингари мақсад­лардан иборат мажбурий аломатлари бўйича фарқлаш лозим.
Жавобгарлик ЖК 155-моддасининг 2-қисмида белгиланган жиноят давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакили соғлиғига зарар етказилиши ёки суиқасд қилиниши билан тугалланган деб топилади.
Агар бунда баданга шикаст етказишга суиқасд қилинган бўлса, қилмиш ЖК 155-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
20. ЖК 155-моддаси 1 ва 2-қисмлари диспозициясида белгиланган шахсларни ўлдирганлик учун жавобгарлик ЖК 155- мод­даси 3-қисм “а” банди билан қамраб олинади ва бундай қилмишни ЖК 97-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш та­лаб қилинмайди.
Бошқа оғир оқибатлар тушунчаси жуда кўп кишилар соғлиғига зиён етказиш, катта миқдорда мулкни нобуд қилиш ёки бузиш, халқаро муносабатларни тўхтатиб қўйиш ёки барбод қилиш, ҳаётий таъминот объектларини йўқотишни ўз ичига олади.
21. Субъектив томондан терроризм қасддан содир қилинади. Айбдор ўзи содир этган қилмиш халқаро муносабатларни беқарорлаштиришини, давлатлар ва халқаро ташкилотларни муайян ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилишини билади ва шуни хоҳлайди. Модда диспозициясида кўрсатилган мақсад субъектив томоннинг мажбурий элементи бўлиб, бу халқаро муносабатларнинг мураккаблашуви, ҳудудий яхлитлик ва суверени­тетнинг бузилиши, давлат хавфсизлигига путур етказилиши, урушни, қуролли тўқнашувни келтириб чиқариш, ижтимоий-сиё­сий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолига даҳшат солиш ҳисобла­нади. Агар бу мақсадлар бўлмаса, қилмишни терроризм деб ква­лификация қилиш мумкин эмас.
Шарҳланаётган жиноятни содир этиш мотивлари турлича: қасос олиш, ғараз, юритилаётган сиёсат ғоясини қабул қилмаслик ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. Жиноятни содир этиш мотивлари муайян ишга нисбатан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
22. Терроризм субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Бу шахсларнинг фуқаролиги аҳамиятга эга эмас. Агар террористик ҳаракатларни содир этишда 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар иштирок этган бўлса, улар муайян жиноятни содир этганлик - одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки бошқалар учун жавобгарликка тортилиши лозим.
23. Терроризмнинг олдини олишда ЖК 155-моддаси 4-қисмида белгиланган рағбатлантирувчи норма муҳим роль ўйнайди. ЖК 155-моддаси мазкур қисмига мувофиқ, терроризмни тайёр­лашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақ­тида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти, бу шахс­нинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби бўлмаса, жиноий жа­вобгарликдан озод этилади.
Субъект жиноий жавобгарликдан қуйидаги ҳолларда озод этилиши мумкин:
* у фақат террористик актнинг тайёрланишида иштирок эт­ган ва ўз вақтида, яъни жиноятнинг объектив томони бошлан­гунга қадар ҳокимият органларига террористик акт тўғрисида маълумот берган, бу эса, ўз навбатида, оғир оқибатлар келиб чиқишининг ва террористлар мақсади амалга оширилишининг олдини олган бўлса;
* оғир оқибатлар келиб чиқиши ва террористлар мақсади­нинг амалга ошишининг олдини бошқа усулда олган бўлса, яъни террористик актнинг олди олинишига олиб келган ҳар қандай ҳаракатни амалга оширган - тайёрланаётган террористик актга ни­шон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки корхона маъмуриятига шахсан ўзи келган, давлат органларини аноним равишда огоҳлантирган бўлса, шунингдек, кўпчилик учун хавфли ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича бошқа фаол ҳаракатлар қилган бўлса, бошқа фуқароларни зарарли ва оғир оқибатлар келиб чиқишини чеклаш ва зарарлантиришга жалб этган бўлса ва ҳоказо;
* шахснинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби (маса­лан, қурол ёки портловчи моддалар сотиб олиш, сақлаш, бундай воситаларни ўғирлаш ёки уларни тайёрлаш ва ҳоказо) мавжуд бўлмаса.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish