I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet147/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

154-модда. Ёлланиш
Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳар­бий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган ни­золашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қан­дай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топ­шириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий ман­фаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш -
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Халқаро ҳуқуқда ёлланишнинг ғайриқонунийлиги ва йўл қўйиб бўлмаслиги ҳамда бунинг учун ҳам давлатлар, ҳам ёлланувчиларнинг шахсан ўзлари жавобгарлигини назарда тутувчи норма вужудга келган.


Ёлланишнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, одамларнинг му­айян гуруҳи яшаш манбаси сифатида доимий яшамайди­ган ва фуқароси бўлмаган давлат томонида туриб ҳарбий тўқнашув ва ҳаракатларда ҳақ эвазига (пуллик) иштирок этишни танлайди. Бундай ҳаракатларнинг ўта ахлоқсиз ва ўта хавфлилиги шундаки, жамиятда қасддан одам ўлдириш, қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда иш­тирок этувчи шахслар соғлиғига оғир ва бошқача зарар етказиш, тўқнашувчи тарафларнинг халқ хўжалиги ва бошқа объектларини йўқ қилиш ёки бузиш, миллий бойликни, аҳоли ёки давлат мулкини талонторож қилиш каби ишлар профессионал фаолиятига айланган шахслар гуруҳи шакл­ланади. Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини тан олган ҳолда дунё ҳамжамияти ёлланишни илдизи билан қўпориб таш­лаш чораларини кўрмоқда ва бу ҳаракатлар ҳам ички, ҳам халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда намоён бўлиб, ёлланиш деб ҳисобланадиган ҳаракатларни тақиқлайди ва қоралайди.
2. БМТ Бош Ассамблеяси, Хавфсизлик Кенгаши Бош котиблик сиймосида жаҳон ҳамжамияти ёлланиш амалиётини кўп бора қоралаб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилган эди.
Ёлланиш БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан бир неча бор танқид қилинган. Авваламбор, шуни қайд этиб ўтиш керакки, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1961 йил 24 ноябрдаги резолюциясида БМТ қўмондонлиги остида бўлмаган барча хорижий ҳарбийлар ёки ярим ҳарбий хизматчиларни, шу­нингдек, ёлланувчиларни дарҳол қамоққа олиш, ушлаб туриш ва жўнатиш учун куч ишлатиб бўлса ҳам таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги қоидалар мустаҳкамланди.
1968 йил БМТ Бош Ассамблеяси 2465 (XXIII) резолюциясида ёлланувчилардан фойдаланиш амалиёти жиноий ҳаракат ҳисобланишини қатъий белгилаб қўйди. Ёлланувчиларнинг ўзлари эса қонундан ташқари жиноятчилар ҳисобланади.
Айни пайтда барча давлатларда ўз ҳудудидаги ёлланувчиларни йиғиш, молиялаш ва ўқитишни эълон қиладиган, ёлланувчи сифатида хизматга боришни тақиқлайдиган ҳужжат қабул қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
БМТ 1976 йил 30 ноябрдаги 31/34-сонли резолюциясида барча давлат ҳукуматларни улар ҳудудида ёлланувчиларни жалб этиш, молиялаштириш, ўқитиш ва ўтказишни жиноят деб эълон қиладиган ва фуқароларнинг ёлланувчи сифатида жалб қилинишини тақиқлай­диган қонунлар қабул қилишга яна бир бор чақирди. Бу қоидалар 1977 йилги 32/41-сонли резолюцияда ҳам мустаҳкамланди.
1989 йил 4 декабрда Ёлланувчиларни жалб қилиш, фойдаланиш, молиялаштириш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги Кон­венция қабул қилинган бўлиб, унда қандай шахслар ёлла­нувчи сифатида қаралиши лозимлиги ҳақида мезонлар бел­гиланган. Ушбу Конвенцияга мувофиқ қуйидагилар ёлланувчи ҳисобланади:
* биргаликда зўравонлик ҳаракатларида иштирок этиш учун чет элда ёки ўз жойида махсус ёлланганлар (ҳарбий тўқна­шувда ёки ҳукуматни ағдаришга қаратилган ҳаракатда ёхуд дав­латнинг конституциявий тузумини ағдариб ташлашда қатнашув­чилар);
* бундай ҳаракатларда иштирок этишдан шахсий фойда кўриш нияти мавжуд бўлиб буни рўёбга чиқаришда моддий мукофотлаш ваъда қилинганлар;
* ҳарбий ҳаракатлар қаратилган давлатнинг ёки ҳарбий тўқна­шувларда иштирок этувчи давлатнинг доимий яшовчи аҳо­лиси бўлмаган ва фуқароси бўлмаган шахслар;
* давлат томонидан расмий мажбуриятларни бажариш учун жўнатилмаганлар;
* ҳаракатлар содир этилувчи ҳудудда ёки ҳарбий тўқнашувлар томони бўлган давлатлар ҳарбий кучлари шахсий таркибига кирмайдиганлар.
3. Ёлланишнинг бевосита объекти инсоният хавфсизлиги, қуролли тўқнашувлар ва ҳарбий ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш принципларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар ҳисобланади. Факультатив объектлар давлатнинг иқтисодиёти асослари, кишилар ҳаёти ва саломатлиги, давлатнинг ижтимоий тузуми, давлат билан боғлиқ муносабатлардир.
4. Объектив томондан жиноят тўқнашувчи (урушувчи) давлат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи тараф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамай­диган ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни ба­жариш учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахс­нинг чет давлат ҳудудида ёхуд тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашувидан иборат.
5. Ҳарбий низо деганда, давлат ҳарбий кучларининг келишмовчилик замирида ҳарбий ҳаракатларга кириши тушунилади ва унда алоҳида ўзига хос субъект бўлган давлат(лар) қатнашади.
Ҳарбий ҳаракатлар - бу давлатга қарши ноҳукумат, нодавлат ҳарбий кучларининг (масалан, террористик ташкилотларнинг) бостириб киришидир. Шуни таъкидлаш керакки, ҳарбий низо ёки ҳарбий ҳаракатлар муҳитининг мавжудлиги жиноят объектив то­монининг зарурий белгиси ҳисобланади.
6. Ёлланган шахс деб, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд низолашаётган давлат томонидан назорат қилиниб турган ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар тар­кибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахс тушунилади. Ёлланган шахс ҳарбий ҳаракатларда турли шаклда: уруш бўлаётган жойда ҳарбий тузилмалар таркибида туриб қат­нашиши; низолашаётган томонлардан бирига ёрдам кўрсатиб ту­риши; ҳарбий низо ёки ҳарбий ҳаракатларга бошчилик қилиши ёхуд ўз кўрсатмалари билан ёрдам бериши мумкин.
7. Давлат томонидан топширилган расмий мажбуриятни ба­жариш шахс жавобгарлигини келтириб чиқармайди. Бундай шахсларга ҳарбий маслаҳатчилар киради ва улар армияни вақтинча бошқаришни амалга оширади, лекин ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди.
8. Шарҳланаётган модда диспозиясида белгиланган ҳаракатлардан бири содир этилиши биланоқ ёлланиш жинояти тугал­ланган деб топилади.
9. Субъектив томондан жиноят фақат қасддан содир этилади. Айбдор шахс ўзининг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки олиб бораётган давлат билан юридик алоқадор эмаслигини билади, аммо бу ҳаракатларда иштирок этади. Жиноят субъектив томонининг зарурий элементи фойда ёки бошқа турдаги имтиёзларни қўлга киритиш мотиви мавжудлиги ҳисобланади. Фойда олиш ушбу вазиятда ҳарбий ҳаракат ёки ҳарбий тўқнашувда иш­тирок этганларни моддий рағбатлантиришда ифодаланади.
Бошқа турдаги шахсий фойдалар деганда, масалан, бошпана билан таъминлаш, ноқонуний фаолиятни амалга оширишга имконият яратиш ва бошқа турдаги моддий характерга эга бўлмаган неъматларни бериш тушунилади.
10. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган, низолашаётган давлат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд низолашаётган давлат томонидан назорат қилиниб турган ҳудудда доимий яшамайдиган, ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар тар­кибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахс ҳисобланади (Фуқаро ва ҳарбий хизматчи тушунчалари ҳақида ЖК 12 ва 287-моддалари шарҳига қаранг).
11. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширганлик учун жиноий жавобгарлик белги­ланган:
* ёллаш;
* ўқитиш;
* молиялаштириш ёки бошқача моддий рағбатлантириш;
* қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш.
Ушбу қилмишлар халқаро жиноятлар ҳисобланади, уни содир этган шахслар Ёлланувчиларни ёллаш, фойдаланиш, молиялаштириш, ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги халқаро Конвенцияга (1989 йил 4 ноябрь) асосан, барча давлатларда жиноий таъқиб қилинади. Конвенцияга кўра, “Ёлланувчиларни ёллаган, ўқитган, молиялаштирган ёки улардан фойдаланган ҳар қандай шахс... жи­ноят содир этган деб топилади”.
12. Қонунга асосан, шарҳланаётган модда диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан бирини содир этишнинг ўзи шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли ҳисобланади. Унинг диспозицияда белгиланган бир ёки бир неча ҳаракатларни содир этганлиги квалификацияга таъсир этмайди, аммо суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олинади.
13. Ёлланувчини ёллаш деганда, шахснинг қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун одамлар ёллаши билан боғлиқ фаолияти тушунилади. Ёллаш бир қанча ҳаракатлар билан содир қилинади, яъни ёлланувчиларни йиғиш ҳақида маълумот тарқатиш, учрашув жойини келишиш, ёллаш ҳақида шахс билан ёзма ёки оғзаки шартнома тузиш, ёлланувчининг қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш усулини аниқ­лаш, ёлланувчининг урушаётган томон ихтиёрига бориши ва бошқалар.
14. Ёлланувчини ўқитиш - бу шахсда ҳарбий ҳаракат ҳақида билим, малака ва кўникмалар шакллантириш, турли жанговар қуролларни ишлатишни, ҳарбий техника воситаларида ишлашни, турли об-ҳаво шароитларида урушга кириш стратегияси ва тактикасини ўргатиш, қўпорувчилик ва разведка фаолиятини ўзлаштириш, яшаш учун курашиш, мафкуравий тайёрлашни қамраб олади.
15. Ёлланувчини молиялаштириш - бу молиялаштириш манбаларини топиш, ўзлаштириш ва уни ёллаш шартига кўра ёлланувчиларга тақдим этиш билан боғлиқ чоратадбирлар мажмуидир. Молиялаштириш турли воситалар ёрдамида: нақд пул маблағи бериш, пул маблағини ёлланувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш, ёлланувчи томонидан кўрсатилган шахсга пул маблағини топшириш ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. Аммо бу квалификация қилишга таъсир этмайди.
Ёлланувчини бошқача моддий таъминлаш деганда, ёлланувчини пул маблағидан ташқари турли ашё ва техник предмет­лар (масалан, телефон) билан таъминлаб туриш тушунилади. Ёл­ланувчини бошқача моддий таъминлаш турли жанговар қуроллар, авто­техника ёки бошқа ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин. Моддий таъминлаш тўғридан-тўғри (масалан, автомобилни такдим этиш), шунингдек, билвосита (масалан, ёлланган шахсларга маълум бўлган жойга керакли барча нарсани ғамлаб қўйиш орқали) амалга оширилиши мумкин. Моддий таъминот қандай усулда амалга оширилганлиги қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди.

  1. 16. Ёлланма шахсдан ҳарбий ҳаракат ёки қуролли тўқнашувда фойдаланиш деганда, ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбий тўқнашувлар пайтида жанговар ҳаракатлар бораётган ҳудудда ҳам, ундан ташқарида ҳам ёлланувчи шахснинг индивидуал жис­моний ва интелектуал имкониятлардан ҳарбий операцияларда ёхуд жанговар хусусиятга эга ҳаракатларда фойдаланиш тушуни­лади.

  2. 17. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу қилмиш аслида фаолият ҳисобланади. Бу бир ёки бир неча субъектлар томонидан амалга оширилувчи ўзаро боғлиқ қилмишлар мажмуини ўз ичига олишини билдиради. Масалан, ёлланувчини молиялаштириш учун моддий маблағ топиш билан бир киши, уни жамлаш билан бошқа киши, маблағни етказиб бериш билан учинчи киши шуғулланиши мумкин. Бироқ айбдор томонидан бирон-бир фаолиятнинг қайси муайян жиҳати (ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки бошқача моддий таъминлаш) амалга оширилганидан қатъи назар, унинг қилмиши тегишлича, ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки бошқача моддий таъминлаш ёхуд шарҳланаётган модда маъно­сида фойдаланиш сифатида квалификация қилиниши керак. Ле­кин сўнгги ҳолатда ушбу фаолиятнинг қолган жиҳатлари унинг қасди билан қамраб олиниши лозим (келтирилган мисолда ёлла­нувчиларни молиялаштириш учун маблағ излаб топувчи шахс пул маблағлари жамланиб, ёлланувчиларга берилишини англаши ва шуни хоҳлаши даркор).

18. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасддан со­дир этилади.
Шарҳланаётган жиноятни содир этиш мотиви турлича: моддий рағбатлантириш олиш, ўзини синаб кўриш, фойда олишга қизиқиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Жиноят содир этиш мотиви қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим.
19. Шарҳланаётан модданинг 2-қисмидаги жиноят субъ­екти шундай ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ёки бундай ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлмаган давлат мансабдор шахслари ҳисобланади. Шунингдек, оддий шахслар, давлат топшириғи билан фаолият юритаётган нодавлат муассасалар ва ташкилотлар вакиллари (масалан, террористик ташкилот талаби, топшириғи билан ёлланма шахсни ёлловчи) ёки алоҳида шахслар жиноят субъекти бўлади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish