I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet155/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

161-модда. Қўпорувчилик
Қўпорувчилик, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат ор­ганлари фаолияти ёки ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорли­гига ёки иқтисодиётига путур етказиш мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига зиён, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Қўпорувчиликнинг ижтимоий хавфлилиги, биринчидан, айбдор ҳаракатларининг одамлар ҳаёти ва соғлиғига қарши қара­тилганлиги, иккинчидан, қўпорувчилик актлари қаратилган халқ хўжалиги объектларининг муҳимлиги билан белгиланади. Бундан ташқари, қўпорувчилик, асосан, ижтимоий хавфли усулда содир қилинади ва бу билан бир йўла кўпгина объектларга ва оммавий равишда зарар етказиш хавфини келтириб чиқаради.


2. Қўпорувчиликнинг бевосита объектига давлат органлари­нинг нормал фаолият кўрсатиши, ижтимоий-сиёсий вазият ва Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлигини таъминловчи иж­тимоий муносабатлар киритилади. Факультатив объектлар одам­лар ҳаёти ва соғлиғи, мулкчилик ва ҳоказо ҳисобланади.
Давлат органларининг нормал ва барқарор фаолият кўрсатиши деганда, ваколатли давлат органларининг ўз ваколат­ларини амалга оширишлари бўйича республика Конституцияси ва қонунчилигига мос равишда режалаштирилган ва мақсадга йўналтирилган фаолият юритиши тушунилади.
(Давлат органлари тушунчаси тўғрисида ЖК 159-моддаси шарҳига қаранг).
Ижтимоий-сиёсий вазият - Ўзбекистон Республикасида дав­лат ҳокимиятини амалга ошириш, турли сиёсий партиялар ва ҳа­ракатларнинг фаолият кўрсатиши, аҳолининг ҳаётий таъминлан­ганлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича келиб чиққан иж­тимоий муносабатлар тизими.
(Иқтисодиёт тушунчаси тўғрисида ЖК 157-моддасининг шарҳига қаранг.)
3. Объектив томондан қўпорувчилик:
* одамларни қириб юбориш ёки уларнинг соғлиғига зиён етка­зиш;
* мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишдан иборат.
Одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар давлат органлари фаолияти­нинг, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ёки иқтисо­диётнинг барқарорлигини бузиш мақсадида содир этилиб, улар­нинг натижасида кўпчилик одамларга зарар етказилади (ўлимга олиб келади ёки турли даражадаги соғлиққа шикаст етказишни келтириб чиқаради).
Мулкка шикаст етказиш - қўпорувчилик объектларига (бу­лар фақат республика учун катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган моддий объектлар бўлиши мумкин, масалан, заводлар, плотина­лар, аэропортлар, вокзаллар) шундай зарар етказишки, бунинг оқибатида мулк қисман яроқсиз ҳолга келади, лекин уни иқтисодий жиҳатдан тиклаш мумкин бўлади.
Мулкни нобуд қилиш - қўпорувчилик объектларини қайта тиклаб бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келтириш бўлиб, уни ё яроқли ҳолга келтириб бўлмайди ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
Қўпорувчиликни амалга ошириш усуллари турлича: порт­латиш, ўт қўйиш, ҳалокат ва авариялар, оммавий заҳарланишни уюштириш, эпидемия ва эпизоотияларни тарқатиш ва ҳоказо бўлиши мумкин. Жиноятни содир қилиш усули квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
4. Қўпорувчилик одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига шикаст етказиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар (портлатиш, ўт қўйиш ва ҳоказо) содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят деб ҳисоб­ланади. Қўпорувчилар ҳаракатларининг оқибати одамларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига шикаст етказилиши кўринишида келиб чиқиши мумкин. Лекин қўпорувчиликнинг тугалланган таркиби учун бундай оқибатларнинг келиб чиқиши шарт эмас. Келиб чиққан оқибат қилмишни квалификация қилишда эмас, балки айбнинг даражасини ва жазони белгилашда инобатга оли­нади.
5. Қўпорувчиликнинг субъектив томони тўғри қасд шакли­даги айбда ифодаланади: шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаб етади, уларни содир қилишни ва қонунда кўрсатилган оқибатнинг келиб чиқишини истайди
Қўпорувчиликнинг субъектив томони зарурий аломати махсус мақсад, яъни давлат органлари фаолияти, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий вазиятига ва иқтисодиётига путур етказишдир. Қўпорувчилик мотиви ғоявий қарашлар, ғараз ёки бошқа кўринишларида бўлиши мумкин. Жиноят мотиви квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
6. Қўпорувчилик субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмо­ний шахсдир. Агар субъект Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса ва у чет эл разведкаси топшириғига кўра ҳаракат қилса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 157 ва 161-модда­лари билан квалификация қилиниши лозим.
7. Объектив белгиларга кўра қўпорувчилик баъзи бир бошқа жиноятлар (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш - ЖК 173-моддаси, терроризм - ЖК 155-моддаси)га ўхшашдир. Уларнинг қўпорувчиликдан фарқи шундаки, улар ижтимоий му­носабатларнинг бошқа соҳаларига (объектларга) зарар еткази­шади ва айбдорда давлат органлари фаолияти, Ўзбекистон ижти­моий-сиёсий вазияти ва иқтисодиётига путур етказиш мақсади бўлмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish