I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ўзбекистон Республикасининг конститу­циявий тузумига тажовуз қилиш



Download 6,47 Mb.
bet153/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конститу­циявий тузумига тажовуз қилиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбе­кистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш-
энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолия­тига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда ту­тилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштири­лишга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституция­сида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузил­маларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини бажар­маслик -
энг кам ойлик иш ҳақининг иккии юз бараваридан олти юз баравари­гача жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қи­лиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган қилмишлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси кон­ституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.

1. Ўзбекистон Республикаси Контитуциясига мувофиқ, Ўзбе­кистонда давлат ҳокимиятининг ягона манбаи халқ ҳисобланиб, у ўз ваколатларини ўзи ёки вакиллари томонидан сайланган давлат органлари тизими орқали амалга оширади. Давлат ҳокимияти ор­ганлари ташкил топиши ва фаолият кўрсатишининг бирламчи асослари халқ иродасини ифода этувчи Ўзбекистон Республика­сининг Асосий Қонунида белгиланган. Конституция давлат ҳоки­мияти органларини ташкил этиш тартибини, фаолият кўрсатиш­ининг тўхтатилиши ва тугатилиши тартибини белгилайди. Шу­нинг учун мазкур тартибга, давлат органларининг мавжуд тизи­мига ёки улардан бирига тажовуз халқ иродасига тажовуз ҳисоб­ланиб, ўз-ўзидан оғир жиноят сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, конституциявий тузумни ғайриқонуний ўзгартириш жиноятчиликнинг ўсишига, ижтимоий-сиёсий вази­ятнинг оғирлашувига, охир оқибатда жамиятнинг ва унинг ҳар бир алоҳида аъзоси ҳолатининг ёмонлашувига олиб келади. Кон­ституциявий тузумни ғайриқонуний ўзгартиришнинг ижтимоий хавфлилиги ва мазкур турдаги фаолиятни юритишга “қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлиши”дан қўрқитиш орқали чек қўйиш шундан келиб чиқади. Мазкур қоидани амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолати сифатида Жиноят кодексининг 159-моддаси юзага келади.


2. Жиноятнинг бевосита объекти Ўзбекистон Республикасида мустаҳкамланган конституциявий тузум, давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятининг Конституцияда белгиланган тар­тиби, Ўзбекистон ҳудудининг бўлинмаслиги ва дахлсизлиги ҳи­собланади. Факультатив объект эса фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, мулкнинг турли шакллари, бошқарув тартибидир.
Шарҳланаётган модда доирасида конституциявий тузум де­ганда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуи тушунилиб, улар давлатнинг Конституцияда ва уни ижро қилиш жараёнида қабул қилинган қонунларда белгиланган ички ташкилий элементлари­нинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсирининг энг мустаҳкам восита­ларини ифодалайди.
Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми қуйидагилар билан тавсифланади:
* шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифа­тида эътироф этиш нуқтаи назаридан келиб чиққан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатлар тизими;
* давлат ҳокимияти органлари тизими, уларнинг тузилиши, ва­колатлари, ташкил топиш тартиби;
* давлатнинг ҳудудий тузилиши.
Давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятининг конституциявий тартиби - бу Конституция билан мустаҳкам­ланган давлат ҳокимияти манбалари, тизими, унинг тузилиши ва амалга оширилиши шаклларидир.
Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон ҳалқидир. Давлат ҳокимиятининг тузилиши Консти­туциянинг 11-моддасида белгиланган ҳокимият бўлиниши прин­ципига асосланиб амалга оширилади, мазкур модда уни амалга оширишнинг асосий шаклларини Олий Мажлис, Президент, Олий суд, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа шу каби давлат органлари конструкцияси кўринишида ифодалайди (Ҳудудий дахлсизлик ту­шунчаси тўғрисида ЖК 157-моддаси шарҳига қаранг).
3. Жиноятнинг объектив томони уни амалга оширилишининг қуйидаги иккита шаклини ўз ичига олиб, мазкур қилмиш учун жавобгарлик модданинг 1-қисмида белгиланган:
* давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгарти­ришга; ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга; Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қи­лиш;
* бундай мазмундаги материалларни тарқатиш.
4. Даъват қилиш деганда, кишилар онги, иродаси ва хулқ-атворига таъсир қилишнинг мақсадга йўналтирилган шакли ту­шунилиб, бунда уларга бевосита мурожаат қилиш натижасида муайян турдаги фаолият билан шуғулланишга иштиёқ уйғоти­лади. Мазкур ҳолда субъект даъвати аниқ мақсадга фуқаро­ларни бирлаштириш, уларнинг иродасини давлат ҳокимиятини босиб олиш ва сақлаб қолиш ёки контитуциявий тузумни ўзгартиришга қаратишга йўналтирилган бўлади. Субъект даъвати бунда умумий характерда бўлади, яъни бирор-бир муайян шахсга қа­ратилган бўлмайди ва уларда жиноятни содир қилишнинг аниқ вақти, жойи ва усули кўрсатилмайди. Улар аниқ жиноятга иғво билан далолат этишдан шу билан фарқ қилади. Даъватнинг кон­ституциявий тузумга тажовуз қилиш шакли сифатидаги ўзига хос хусусияти унинг очиқдан-очиқлигидир.
Даъватларнинг очиқдан-очиқлиги (оммавийлиги) деганда, уларнинг ошкоралиги, тушуниш осон бўлган хусусиятга эгалиги, кенг доирадаги шахсларга қаратилганлиги тушунилади. Даъватнинг оммавийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолатда барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳал қилинади. Содир қилинган ҳаракатнинг жойи, вақти, шароити даъватнинг омма томонидан қабул қилинганлигини тасдиқлаши шарт.
Даъватни тарқатиш шакли турлича: оғзаки, ёзма, алоҳида ҳа­ракатларни амалга ошириш йўли билан (масалан, имо-ишоралар ) ёки муайян фаолият билан шуғулланиш кўринишида (маса­лан, театр кўриниши, сурат) бўлиши мумкин. Даъват, шунингдек, турли ҳиссиётлар ҳусусиятида бўлиши, умуман мавжуд консти­туциявий тузумга ёки унинг алоҳида элементларига қарши қара­тилган бўлиши мумкин. Бироқ кўрсатилган вазиятлар квалифика­цияга таъсир кўрсатмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим.
5. Шарҳланаётган модда мазмунидан келиб чиқиб, ҳокимиятни босиб олиш деганда, муайян шахс ёки бир гуруҳ шахслар то­монидан давлат ҳокимиятининг бутунлигича ёки унинг бир қис­мини (қонунчилик, ижроия ёки суд) амалга ошириш ваколатининг Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ўзгартирмаган ҳолда конституцияга хилоф равишда қўлга киритилиши тушунилади.
Конституцияга хилоф усул деганда, давлат ҳокимиятини шакллантиришнинг қонунда ва унинг асосида қабул қилинган норматив актларда тўғридан-тўғри белгиланмаган усули тушу­нилиши лозим. Масалан, конституцияга хилоф деганда, шахснинг сайланадиган лавозимга (масалан, Олий Мажлис депутатлигига) тайинланиши ёки вақтинча жойида бўлмаган Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ваколатлари ўзлаштирилиши ва ҳока­золар тушунилади. Бир давлат органи ёки ташкилот томонидан бошқа бир давлат органининг ваколатлари ўзлаштирилиши (ма­салан, ассоциациянинг вазирлик ваколатларини ўзлаштириши) ва бошқалар давлат ҳокимиятини конституцияга хилоф усулда эгал­лаш сифатида эътироф этилиши керак.
Ҳокимиятни босиб олиш бутун давлат ҳокимиятига ёки унинг алоҳида тармоғи (ижроия, қонунчилик ёки суд)га нисбатан амалга оширилиши, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига ёки бир қисми (ту­ман, вилоят, аҳоли яшаш пункти ва ҳоказо)га тарқалиши, турли шаклларга эга бўлиши мумкин, лекин бу ҳолатлар квалифика­цияга таъсир этмайди. Бироқ жазони тайинлашда эътиборга оли­ниши керак.
6. Қонуний тайинланган ҳокимият вакилларининг ҳоки­миятдан четлатилиши қонуний вакилларнинг ўзига юклатилган ваколатларини амалга оширишлари имкониятини объектив ра­вишда йўққа чиқаради. Ҳокимиятдан четлатиш жисмоний аж­ратиб қўйишда, муайян касалликка чалиниш, биноларнинг ки­риш-чиқиш йўлларини беркитиш ёки бошқа шу каби ҳаракат­ларда ўз ифодасини топиши мумкин бўлиб, улар натижасида ҳо­кимият вакили давлат томонидан ўзига юклатилган ваколатларни амалга ошира олмайди. Бундай ҳолатда, агар ҳокимиятдан четла­тиш ЖК алоҳида моддаларида назарда тутилган ҳаракатлар нати­жасида амалга ошган бўлса, айбдорларнинг ҳаракатлари жиноят­лар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак. Чунки лаво­зимдан четлатиш усуллари мазкур таркиб доирасидан ташқарида­дир. Масалан, агар айбдор ҳокимиятдан четлатиш усули сифатида давлат арбобини ўлдиришга оммавий равишда даъват қилган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 159-моддаси 1-қисмига кўра ҳоки­миятдан четлатишга даъват сифатида ва ЖК 28-моддаси 4-қис­мига, 97-моддаси 1-қисмига кўра одам ўлдиришга далолатчилик қилиш сифатида квалификация қилиниши керак.
Давлат ҳокимияти органи вакили бўлган, ўз ваколатлари дои­расида муайян вазифани мунтазам ёки вақтинча бажараётган, фуқаролар ёки мансабдор шахсларнинг кўпчилиги учун мажбу­рий ҳаракатлар қилиш ёки фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳокимият вакиллари ҳисобланади. Ҳокимият вакили муайян лавозимга сайланганлик факти билан боғлиқ равишда ла­возимни эгаллаган бўлса, у сайланган ҳисобланади (масалан, Олий Мажлис депутати). Агар ҳокимият вакилининг ўз лавози­мини тегишли ваколатларга эга бўлган бошқа бир ҳокимият ваки­лининг буйруғи натижасида эгаллаган бўлса, у тайинланган ҳи­собланади (масалан, судья, вазир, прокуратура ходими ва ҳоказо). Конституциявий тузум тўлалигича ёки қисман ўзгартирилиши мумкин. У Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига ёки унинг бир қис­мига тарқалиши, конституциявий-ҳуқуқий муносабатларнинг барчасига ёки бир қисмига таъсир кўрсатиши мумкин. Мазкур ҳолатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Мазкур жиноят юқорида кўрсатилган ҳолатлардан биттаси со­дир қилинган пайтдан, одамларга тегишли таъсир кўрсатган ёки кўрсатмаганлигидан қатъи назар, тугалланган деб ҳисобланади.
7. Ўзбекистон ҳудудининг бирлиги деганда, Ўзбекистон Республикасининг тўлиқлиги, бутунлиги ва бўлинмаганлиги ху­сусияти ёки ҳолати тушунилади. Бошқача айтганда, бирлик рес­публика ҳудудининг бўлинмаслиги ва бутунлигини билдириб, буни фақат қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий механизм ёрда­мида ўзгартириш мумкин.
Ҳудудий бирликни конституцияга ҳилоф тарзда бузиш де­ганда, ўрнатилган конституциявий тартибга зид равишда Ўзбе­кистон ҳудудининг бир қисмини ажратиб олиб, унинг мустақил­лигини эълон қилиш ёки бошқа давлат ҳудудига қўшиб қўйиш тушунилади.
8. Юқорида кўрсатилган даъватларни акс эттирувчи маълумотларни тарқатиш деганда, уларни кенг оммага етка­зишнинг барча усуллари тушунилади. Хусусан, бу даъватларни ифода этувчи адабиётлар, варақалар, аудио ва видеоматериал­ларни сотиш, бепул тарқатиш, почта, телеграф, Интернет ёки бошқа воситалар ёрдамида тарқатиш тушунилади.
9. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидагилар билан боғлиқ равишда Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажо­вуз учун жавобгарликни назарда тутади:
* Конституциявий ҳокимият органларининг қонуний фаолия­тига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутил­маган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштиришга қа­ратилган зўравонлик ҳаракатларни содир этиш;
* давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Рес­публикаси Конституциясида назарда тутилмаган тартибда ту­зилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик.
10. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистонда давлат ҳокимияти тизими ҳокимият бўлиниши принципига асосланган ҳолда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади ва "Ўзбе­кистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади".
11. Ҳокимиятнинг конституциявий органи деганда, давлат механизмининг ташкилий қисми тушунилиб, у давлат олдида турган жамиятни бошқаришнинг алоҳида соҳасидаги вазифа­ларни бажаришда ваколатлар ва зарурий воситаларга эгадир. Дав­лат органи битта мансабдор шахс ёки мансабдор шахслар гуруҳи кўринишига эга бўлиши мумкин. Конституцияга мувофиқ, Ўзбе­кистон Республикасида давлат ҳокимиятининг Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, суд­лар, халқ депутатлари кенгашлари ва уларга бошчилик қилувчи ҳокимлар тимсолида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширади. Ҳокимиятга келиш ва уни бошқаришнинг конституцияга ҳилоф тарзи ғайриқонуний ҳисобланади. “Конститу­цияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатла­рини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жа­вобгарликка тортишга асос бўлади”.
Давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширувчи шахсларга ёки давлат ҳокимияти органларининг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш ёхуд уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмаси билан алмаштириш мақсадида кўр-сатилаётган ташқи жисмоний ёки руҳий таъсир зўравонлик ҳаракати сифатида эътироф этилади. Масалан, булар зўравонлик сифатида, давлат органи биносининг ҳарбий қамали; қўлга олинганларни ўлдириш билан қўрқитган ҳолда парламентнинг тарқа­тилишини талаб қилиш; қўзғолон, бўйсунмаслик ва ҳоказолар билан қўрқитиб муайян давлат ҳокимияти органининг ташкил этилишини талаб қилиш, яъни фуқароларнинг ҳаракатлари ўз қарашларидан келиб чиқмасдан, балки ташқи омиллар натижасида амалга оширилган ҳолларнинг барчаси. Фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда муайян ҳокимият функциясини бажарувчи ор­ганнинг тузилиши (масалан, шариат суди томонидан одил суд­ловни амалга ошириш бўйича) зўравонлик деб топилмаслиги ке­рак. Бундай ҳаракат, тегишли белгилар мавжуд бўлган тақдирда, Конституцияда назарда тутилган тартибга риоя этмаган ҳолда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги ваколатли органларнинг қарорларини белгиланган муддатда ижро этмаслик сифатида квалификация қилиниши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, агар зўравонлик ҳаракатлари шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга, мулкчиликка, бошқарув тартибига зарар етказилиши билан амалга оширилса, улар жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак. Баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги шикаст етказиш билан содир этилиши ЖК 159-моддаси 1-қисми билан қамраб олинади. Баданга оғир шикаст етказиш билан содир этилиши холатида эса жиноятлар жами тариқасида квалификация қилиш лозим..
12. Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳокимиятнинг конституциявий органлари фаолиятини амалга оширишни қийинлаштириш ёки тўхтатиб туришга уриниш тарзида намоён бўлади.
Мазкур белги бўйича квалификация қилишда муайян давлат ҳокимияти ваколатига эга аниқ шахс ёки шахслар гуруҳининг ушбу ваколатларга эга бўлишининг муддат доирасини белгилаш катта аҳамият касб этади. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти қасамёд қабул қилган пайтидан лавозимини эгаллайди ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа (ундан кейин сай­ланган) Президенти лавозимни эгаллаган пайтда лавозимидан озод бўлади, Олий Мажлис депутати Марказий сайлов комис­сияси томонидан сайлов натижалари тасдиқланган пайтдан унинг ўрнига бошқа депутат сайланган пайтгача ваколатга эга бўлади ва ҳоказо.
Агар қонуний фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қилиш ушбу муддат доирасидан четга чиқса, қилмишни конституциявий органларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик сифатида квалифи­кация қилиш мумкин эмас. Зарурий белгилар мавжуд бўлганда қилмиш шахсга нисбатан тегишли жиноят сифатида квалифика­ция қилиниши лозим.
Таъкидлаш жоизки, қонуний фаолиятни амалга оширишга зўравонлик билан тўсқинлик қилиш квалификация қилингани каби, ҳокимиятни мажбурий ушлаб туриш, яъни айбдор томони­дан эгаллаган, у сайланган ёки тайинланган лавозим ва давлат ҳокимияти ваколатларини мажбурий, конституцияга хилоф тарзда давом эттириш ва қонуний равишда сайланган ёки тайин­ланган шахсларнинг мазкур ваколатларни амалга оширишларига йўл қўймаслик ҳам квалификация қилинади.
Ҳокимият вакилларининг мажбурий тарзда айбдор манфаат­ларини кўзлаб ҳаракатни амалга оширишлари (масалан, товлама­чилик оқибатида даромад келтирмайдиган битимларни тузиш, жабрланувчи ёки унинг яқинларига таъсир кўрсатган ҳолда қа­рорлар қабул қилиш ва ҳоказолар) ҳам давлат органларининг қо­нуний фаолиятига тўсқинлик қилиш сифатида квалификация қи­линиши керак. Тегишли белгилар мавжуд бўлганда, бундай қил­мишлар жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши ло­зим.
13. Ҳокимиятнинг конституциявий органларини Консти­туцияда назарда тутилмаган мувозий тузилмалар билан ал­маштиришга қаратилган ҳаракатлар конституцияда белгиланма­ган давлат ҳокимияти органларини шакллантириш ва қонуний органлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳаракатларини амалга оширишни акс эттиради, масалан, “ўз” парламентини тузиш ва Олий Мажлис фаолиятига қаршилик кўрсатиш каби. Объектив томондан алмаштириш ҳаракатлар мажмуи ҳисобланиб, уларга кўра конституцияда назарда тутилмаган ҳокимиятнинг параллел тузилмалари ташкил қилиниб, шу билан бирга ҳокимиятнинг конституциявий органлари фаолияти тўхтатилади.
14. Конституция ва ундаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида қабул қилинган қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республика­сида давлат органларини тузишнинг орган турига қараб ўзига хос тартиби белгиланган (масалан, Президентнинг халқ томонидан сайланиши, Вазирлар Маҳкамасининг Президент томонидан шакллантирилиши ва ушбу таркибнинг Олий Мажлис томонидан тасдиқланиши). Мазкур шартларга риоя қилинмаса, тузилган ор­ганнинг легитимлиги тўғрисида, бинобарин, бундай органнинг давлат ҳокимияти ваколатларига ва давлат мажбурлов кучига эга бўлиши тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас. Ушбу тартибга риоя қилмаслик орган ташкил топишининг ғайриқонунийлигини ва уни тугатиш эҳтиёжини келтириб чиқаради.
Ноқонуний ташкил топган ҳокимият тузилмаси, одатда жамоат бирлашмаси ҳисобланади ва суд бундай бирлаш­мани, унинг фаолияти қонунга хилофлиги аниқланган ҳолда, тарқатиб юборишга ваколатли орган ҳисобланади. Агар қонунга хилоф тарзда тузилган ҳокимият тузилмаси суднинг тугатилиш тўғрисидаги қарорини ижро этмаса, ЖК 159-моддаси 2-қисмига кўра жавобгарликка тортилади. Агар ҳокимият тузилмаси ягона жисмоний шахс сифатида намоён бўлса, унинг давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширишини тўхтатиши учун асос суднинг қарори ҳисобланади. Конституцияга кўра бундай ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширишни тўхтатиш тўғрисидаги суднинг қарори ушбу ташки­лотлар мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни ЖК 159-моддаси 2-қисмига кўра жавобгарликка тортиш учун зарурий шарт ҳисобланади. Агар ҳокимият тузилмаси Конституция ва қо­нунларга зид равишда давлат ҳокимиятининг легитим тузилмаси, масалан, вазирлик бўлинмаси сифатида тузилган бўлса, суддан ташқари, юқори турувчи ташкилот ҳам унинг тарқатилишини та­лаб қилиши мумкин.
15. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми қилмишнинг такро­ран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир қилганлик учун жавобгар­ликни назарда тутади.
Конституциявий тузумга тажовузнинг такрорийлиги де­ганда, ЖК 159-моддаси 1 ёки 2-қисмида кўрсатилган муайян ҳа­ракатларнинг биттаси содир қилингандан кейин амалга ошири­лиш тушунилади.
(Такрорийлик тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 52-моддасининг шарҳига қаранг).
Конституциявий тузумга тажовузнинг хавфли рецидивист то­монидан содир қилиниши айбдорнинг ЖК 159-моддаси бўйича судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик олиб таш­ланмаган пайтда амалга оширилиши тушунилади. (Бу ҳақда ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг).
Бу моддага кўра, уюшган гуруҳ сифатида икки ёки ундан ор­тиқ шахснинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш мақсадида бирлашишлари тушунилиши лозим. (Уюшган гуруҳ тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг.)
16. Конституциявий тузумга тажовузнинг алоҳида шакли сифатида қонун фитнани кўрсатади.
Фитна - ҳокимиятни босиб олиш ёки мавжуд тузумга қарши қаратилган бошқа ҳаракатларни содир қилиш мақсадида уюшган ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги махфий келишув.
Фитнанинг жиноий бирлашма сифатидаги за­рурий белгиси унинг мавжуд конституциявий тузум ва ҳокими­ятга қарши қаратилганлиги ҳисобланади.
Таҳлил қилинаётган модда диспозициясига кўра, фитна ҳоки­миятни босиб олишга ёки конституциявий тузумни ағдариб таш­лашга қаратилган бўлади. Бунда ҳокимиятни босиб олиш де­ганда, конституциявий тузумни ўзгартирмаган ҳолда конститу­цияда назарда тутилмаган сиёсий партиялар, ҳаракатлар, гуруҳ ёки бошқа кучларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳокимиятига келишининг конституцияга хилоф усули сифатида тушунилиши ке­рак.
Конституциявий тузумни ағдариш деганда, давлат ҳоки­мияти тузилишининг қонунга хилоф тарзда ўзгартирилиши ёки бузилиши, ҳокимият институтларининг бекор қилиниши (маса­лан, Президент лавозимининг бекор қилиниши) ва янгиларининг киритилиши, давлат бошқарувининг ва қарорлар қабул қилини­шининг демократик асосларини торайтириш, “янги” Конститу­циянинг мажбурий тарзда амалга киритилиши ва ҳоказолар ту­шунилади.
17. Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар формал тар­кибли ҳисобланади. Жиноят шарҳланаётган модда қисмлари дис­позицияларида кўрсатилган ҳаракатлар содир қилинган пайтдан тугалланган ҳисобланади. Конституциявий тузумга тажовуз қи­лишнинг турли шакллари амалга оширилишининг оқибатлари келиб чиқиши жиноий жавобгарликка тортилиш учун зарурий белги ҳисобланмайди.
18. Субъектив томондан юқорида кўриб чиқилган конститу­циявий тузумга тажовузнинг шакллари тўғри қасд ва махсус мақ­сад билан тавсифланади. Айбдор Ўзбекистон конституциявий ту­зумига тажовузнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракат­ларнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаб етади ва уларни содир қилишни истайди. Субъектив томоннинг зарурий белгиси сифатида мақсад - конституциявий тузумни ўзгартириш ёки ағдариш, ҳудудий бирликни бузишда намоён бўлади. Мазкур ҳаракатларни содир қилишнинг мотивлари ғоявий қабул қилмас­лик ёки мавжуд конституциявий тузумга нафрат билан қараш ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотивлар квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим.
19. Конституциявий тузумга тажовуз қилишнинг субъекти фуқаролигидан қатъи назар 16 ёшга тўлган шахслар ҳисобланади. Агар мазкур жиноятни содир қилишда 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар айбдор бўлса, улар шарҳланаётган қилмишни амалга оширишнинг усули сифатида аниқ жиноятлар содир қилганлик учун жавобгарликка тортилади.
20. Ушбу модда рағбатлантирувчи нормага (ЖК 159-мод­дасининг 5-қисми) эга бўлиб, унга кўра фитнанинг иштирокчиси бўлган шахс ҳокимият органларига фитна тўғрисида ихтиёрий равишда хабар берса, у жавобгарликдан озод қилинади. Бироқ озод қилиш учун иккита шартнинг бажарилиши асос бўлади:
* фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда ха­бар берилиши;
* ҳокимият босиб олинишининг ёки конституциявий тузум ағ­дарилишининг олди олиниши.
Бу норма моҳиятига кўра ЖК 157-моддасининг 3-қисмида мустаҳкамланган нормага ўхшашдир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish