Маҳсулот дифференциацияси стратегияси иқтисодиёт тармоқларифаолиятининг бирор соҳасида олдин ўзлаштирилган маҳсулотлардан ўз дизайни, сифат кўрсаткичлари, ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятлари ва ҳ. билан фарқ қилувчи оригинал маҳсулотни ишлаб чиқиш ва яратишни назарда тутади.
Стратегияларнинг юқорида айтиб ўтилган иккита гуруҳи ўзаро бир-бирига боғлиқдир, кўпгина ҳолларда харажатларни камайтириш маҳсулотнинг муваффақиятли дифференциациясининг шартларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодиёт тармоқларида бозорнинг товар-пул муносабатлари шароитида, инновациялар, одатда, маҳсулот рақобатдошлигини ошириш, корхонанинг бозордаги мавқеини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, маҳсулотни қўллашнинг технологиянинг янги соҳаларини ўзлаштириш учун бошланғич база, яъни ҳужумкор стратегия таркибига кирувчи, бизнеснинг фаол воситаси сифатида хизмат қилади.
Иқтисодиёт тармоқларида инновациявий стратегиянинг бу синфида қуйидагилар ажратилади:
маркетингга йўналтирилганлик стратегияси;
қўшилишлар ва харидлар стратегияси.
Фаол ИТТКИ стратегиясини амалга оширувчи хўжалик юритувчиишлаб чиқарувчилар, ягона бўлган илмий-техник ишланмалар ёки тамойил услублари кўринишида ифодаланувчи, энг кучли рақобат устунлигига эга бўлади.
ИТТКИ интенсивлигига асосланган стратегияда, асосий стратегик имкониятлар горизонтал диверсификация, янги маҳсулот ва бозорларни ўзлаштириш ҳисобига пайдо бўлади.
ИТТКИ инновациявий жараённинг иқтисодиёт тармоқ марказий бўғини ҳисобланади. Корхоналар ишлаб чикаришида инновацияларнинг муваффақияти самараси юқори даражада илмий-техник бўлинмаларда бу ишларни қанчалик муваффақиятли бажаришига боғлиқ бўлади. Аммо, амалиётнинг кўрсатишича, хусусий молиялаштириш, фундаментал ва узоқ муддатли амалий тадқиқотлар учун лозим бўлган харажатларни бир қисминигина ташкил этади, бу ҳолат уларни давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эҳтиёж келтириб чиқаради.
Давлат томонидан корхоналарда инновациявий жараёнлар ривожланишини, махсус ҳукумат инвестициявий жамғармалари орқали имтиёзли шароитларда кредитлаш, истиқболли соҳаларга нисбатан протекционистик сиёсатини ўтказиш, нотижорат тадқиқот институтларини қўллаб-қувватлаш ва компанияларни илмий тадқиқотлар мақсадида солиқлардан озод этиш йўллари билан рағбатлантириши мумкин (15.2.2-расм).
Инновациявий фаолиятга давлат
|
|
|
томонидан таъсир кўрсатилиши
|
|
|
|
Тўғридан – тўғри
|
|
Маъмурий
|
ИТТКИларни давлат томонидан
|
|
|
молиялаштириш
|
|
Дастур-максадли
|
Инновацияларни ишлаб чикариш ва жорий
|
|
|
этишга бўлган давлат буюртмаси
|
|
Эгри
|
Фундаментал фан билан ишлаб чикариш
|
|
|
кооперациясига йуналтирилган тадбирлар
|
|
Солик имтиёзлари
|
Даромадни имтиёзли соликларга тортиш
|
|
|
Тезлаштирилган амортизация услуби
|
|
|
Инновациявий фаолият учун солик
|
|
|
чегирмалари тизими
|
|
Қонунчилик меъёрлари
|
Муаллифлик хукукларини химоялаш
|
|
|
|
Ягона ахборот
|
Антитрест қонунчилиги
|
|
маконини яратиш
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |