Рақобатбардошлик + Сифат + Нарх + Хизмат кўрсатиш
Рақобатбардошликни бошқариш деганда –юқорида тилга олингантаркибий элементларнинг оптимал нисбатини таъминлаш, асосий кучни қуйидаги масалаларни ечишга йўналтириш: маҳсулот сифатини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, тежамкорлик ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш тушунилади. Кўрсатилган таркибий элементлар кўп омилли бўлиб, уларнинг ҳар бири бошқарувнинг мураккаб мустақил объекти сифатида кўрилиши мумкин. Хусусан, ишлаб чиқариш харажатлари миқдорига хом-ашё, ёқилғи, электр энергияси, сотиб олинадиган ярим фабрикатлар ва таркибий қисмлар сифати ва қиймати, ишлаб чиқариш ходимларининг малакаси ва иш ҳақи даражаси, меҳнат унумдорлиги, бошқарув харажатлари ва бошқалар таъсир кўрсатади. Охир оқибатда рақобатбардошликнинг ташкилий элементларининг зарурий даражасини таъминлаш имконияти, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ташкил этиш даражаси каби ишлаб чиқариш омиллари билан аниқланади.
Моҳиятан, замонавий «муваффақият фалсафасининг» асоси корхона манфаатларини рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадларига бўйсундиришдан иборат бўлади. Узоқ муддатли муваффақият ва истеъмолчига йўналтирилганлик биринчи даражали режа ҳисобланади. Албатта, истеъмолчига нисбатан бўлган йўналтирилганлик корхонанинг юқори даромадларга эришиш ва уларни узоқ вақт мобайнида таъминлаш истагини ҳам билдиради. Масалан, айрим япон компанияларининг фалсафаси бунга ёрқин мисол бўла олади. Шунинг учун ҳам, корхона раҳбарлари, даромадлилик масаласини сифат, маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари, рақобатбардошлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқишади.
Янгиликларни илгари суриш учун аниқ ифодаланган стратегия жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Стратегия –рақобатдошларга нисбатан мазкур корхона салоҳияти вакучини мустаҳкамлашга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуидир.Бошқача қилиб айтганда, стратегия - қўйилган мақсадларга эришишнинг батафсил, ҳартомонлама стратегик режалаштириш заруриятини тан олган ва уни фаол жорий этаётган корхоналар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Бу ўсиб бораётган рақобат билан ҳам белгиланади. Рақобат курашида жон сақлаш ва ғолиб бўлиш учун фақатгина бугунги кун билан яшаш эмас, балки мумкин бўлган ўзгаришларни кўра билиш ва режалаштириш лозим.Изланишлар, тадқиқотлар ва инновациявий фаолиятнинг бошқа шаклларини ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш стратегия танлаш билан боғлиқ.
Стратегик режалаштириш иккита асосий мақсадни кўзлайди. Ресурсларни самарали тақсимлаш ва фойдаланиш.Бу«ички
стратегия» деб ном олган. Капитал, технологиялар, одамлар каби чекланган ресурслардан фойдаланиш режалаштирилади. Бундан ташқари янги тармоқларда корхоналарни харид қилиш, исталмаган тармоқлардан чиқиб кетиш, корхоналар самарали «портфелини» танлаш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |