Нашрий фаоллик тавсифларини аниқлаш услуби.
Ушбу услубнинг ўзига хослиги, ахборот оқими циклик ривожланишга бўйсунган ҳолда тизим каби фаолият юритиши билан боғлиқ; ушбу циклларни
кузатган ҳолда, предмет соҳаси у ёки бу мамлакатда ҳаётий циклнинг қайси босқичида турганлигини билиб олиш мумкин. Бу эса тармоқ даражасида ФТСни шакллантириш бўйича тўғри тавсиялар бериш имконини туғдиради.
Аналог-патентлар услуби.
Унинг моҳияти шундаки, корхоналар чет элда фақатгина амалий аҳамиятга эга ғояларни патентлайдилар. Шунинг учун аналог-патентлар қуввати тез ўсиб бораётган йўналишларни аниқлаган ҳолда, етакчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш борасидаги фаолият йўналишларини аниқлаш мумкин.
Атамали (терминологик) ва лексик таҳлил услуби.
Атамали таҳлил, тадқиқотчилар томонидан бошқа билим соҳаларидаги ғоялардан фойдаланишида атамалар аппаратининг ўзгариши содир бўлади деган фикрга асосланган. Бу, бошқа ҳеч қандай услублар билан кузатилмайдиган, йирик тузилмавий силжишлар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам атамали таҳлил инновацияларни бошланғич босқичларда аниқлаш ва кутилаётган ўзгаришлар йўналишларини прогноз қилиш имконини беради. Матнларнинг лексик таҳлили атамали таҳлилга ўхшаш, фарқи шундаки унда муайян атамалар эмас, балки сўз бирикмалари (лексик бирликлар) кўриб чиқилади.
Кўрсаткичлар услуби
Бу услуб, ҳар бир техник тизим, фан-техника тараққиёти муносабати билан такомиллашиб борадиган (бу ҳолат тегишли ҳужжатларда ҳам ўз аксини топади) кўрсаткичлар тўплами билан тасвирланишига асосланган. Техник тизимлар кўрсаткичларининг динамик тавсифларини ўрганган ҳолда, жаҳон ва миллий амалиётда мавжуд бўлган тенденциялар тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Фан-техника сиёсатини шакллантириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш учун бошланғич ахборот тайёрлашнинг умумий кетма-кетлиги бир нечта блоклардан иборат бўлади. Биринчиси – соҳанинг морфологик туркумланишини ишлаб чиқиш. Бундай туркумлаштириш жадвал шаклида бўлиб, унда ишлаб чиқаришнинг технологик (техник) занжири муайян жиҳатлар (жараён, фаолият тамойили, фойдаланиладиган материаллар ва ҳ.) бўйича элементларга ажратилган. Бунда ҳар бир элемент учун амалга оширишнинг мумкин бўлган муқобил усуллари рўйхати шаклланади. Энг соддалаштирилган кўринишда морфологик туркумлаштириш, ажратиш жиҳатларининг вариантлари ўртасида исталган бирлашмалар бўлиши мумкин бўлган жадвал шаклида бўлади.
Иккинчи блок – предмет соҳа, мисол учун кашфиётлар халқаро туркуми атамалари, саҳифаловчисини ишлаб чиқиш. Саҳифаловчи бир қатор саҳифалардан иборат бўлиб, улар бўйича турли манбалардан қизиқтирувчи муаммолар бўйича ҳужжатлар танлови амалга оширилади. Тегишли тарзда учинчи, тўртинчи ва бешинчи блоклар – бошланғич ахборотни излаш; олинган натижалар таҳлили; қарор қабул қилувчи шахслар учун корхоналар фан-техника сиёсатини шакллантириш бўйича тавсияларни аниқлаш.
Олиб борилган тадқиқотлар ва улар туфайли олинган натижалар техника авлодларини ривожланиши ва алмашиниши вақтини топиш, кўзланаётган тенденцияларни аниқлаш, фан-техника сиёсатини оптималлаштириш мақсадида техника ва технологиялардаги кейинчалик ўзгаришларни прогнозлаш имконини беради. Буларнинг барчаси инвестициявий сиёсат ва ресурс қўйилмаларини режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бозордаги мавқеини ҳисобга олган ҳолда (бозорни назорат қилинадиган улуши ва уни ривожланиш динамикаси, молиялаштириш ва хом-ашё ресурсларига эга бўлиш, рақобат курашидаги етакчи ёки эргашувчи ўрнини эгаллаши) инновациявий стратегияни танлаш йўналишлари қуйидаги кўринишдаги схемада кўрсатилиши мумкин (15.2.3-расм).
Б
|
кучли
|
бошқа корхона
|
етакчи кетидан юриш
|
Интенсив ИТТКИ,
|
|
о
|
|
томонидан сотиб
|
стратегияси
|
технологик
|
|
|
олиниши
|
|
етакчилик
|
|
|
|
|
|
з
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |