Хv боб. Инновацион иқтисодиётда менежмент стратегиялари Ўқув мақсади



Download 236,2 Kb.
bet13/14
Sana25.02.2022
Hajmi236,2 Kb.
#312522
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
15-mavzu

Инновациявий стратегия тури

Ўз шахсий истеъмоли учун рақобатдош инновациявий маҳсулот


яратувчи ишлаб чиқарувчининг бозорга йўналтирилганлиги


Ташкилот инновациявий сиёсатининг давлат, тармоқ ва ҳудуд

инновациявий сиёсатининг мазмуни ва вазифаларига мос келиши


Муайян инновациявий стратегия талабларига мос келувчи,

инновациявий салоҳиятнинг мавжудлиги


Инновацияларни бошқариш механизмининг асосини ташкил этувчи, бошқарувнинг оптимал тузилмалари, услублари ва воситаларининг мавжудлиги

Ташкилотда инновациявий менежмент самарадорлигини


баҳолашнинг объектив мезонларини мавжудлиги




15.3.1-расм. Корхона бошқарувида инновациявий стратегияни танлашнингасосий шартлари

Инновациявий стратегияни танлашда, янги маҳсулотлар рақобатдошлик даражасини фақатгина таққослаш услублари ёрдамида реал баҳолаш мумкин бўлиб, бунда таққослаш базаси сифатида дунёдаги энг яхши аналогларнинг (агарда мавжуд бўлса) техник-иқтисодий, экологик ва ижтимоий тавсифлари олинади (15.3.2-расм).


Танланган объект рақобатдошлигини баҳолашнинг яна бир муҳим қисми бўлиб талаб, нархлар, ишлаб чиқариш харажатлари, ҳамда уларнинг динамикаси ва даражасига таъсир этувчи омилларни прогноз қилиш хизмат қилади.


Шу билан бирга олинган баҳолаш натижалари ҳар доим ҳам реал рақобатдошлик даражасига тўғри келмайди.


Бу қуйидаги сабаблар туфайли рўй бериши мумкин:



  1. Корхона ассортимент сиёсатини ўрганиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни янгилаш ва рақобатдошлигини ошириш, ҳамда янги рақобатдош маҳсулотни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш вариантларини ишлаб чиқиш

  1. Корхонанинг инновациявий салоҳияти, илмий-тадқиқот ва моддий-техник базасини тахлили

Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси таҳлили ва уни такомиллаштиришнинг энг рационал вариантларини танлаш--Инновациявий жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда иштирок этувчи ходимлар салоҳияти ва уларнинг малакасини ошириш тизимлари таҳлили-ташкилот ахборот таъминоти тизимларининг таҳлили ва инновациявий маҳсулотлар бозори тўғрисида тўлиқ ахборот олиш имкониятини берувчи вариантларни танлаш.

  1. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболлари дастури доирасида амалга ошириладиган инновациявий лойиҳаларнинг инвестициявий эҳтиёжлари таҳлили ва молиялаштириш манбаларини танлаш

  2. Ишлаб чиқаришда сифатсиз моддий-техник ва хом-ашё ресурсларини қўллашнинг олдини олиш имкониятини берувчи, етказиб берувчилар билан ўзаро муносабатларнинг самарали тизимини яратиш


  1. Бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда янги маҳсулот рақобатдошлиги даражасини ўрганиш ва айрим ассортимент гуруҳлари учун маркетинг тадқиқотлари дастурини яратиш

  2. Истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларнинг самарали тизимини яратиш ва маҳсулотни сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш




  • умумишлаб чиқариш мақсадидаги маҳсулотни эксплуатация қилишнинг тармоқ хусусиятлари (ускуналар юкламаси даражаси, технологик жараёнлар спецификаси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мураккаблилиги ва ҳ.);




  • тадқиқот ва ишланмалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ягона ахборот базасининг йўқлиги;

  • маҳсулот рақобатдошлигини баҳолашнинг амалдаги услубиёти томонидан назарда тутилган кўрсаткичлар тизимининг чекланганлиги.

Янги маҳсулот рақобатдошлигини баҳолашдаги асосий муаммолардан бири, бу сифатни ушлаб туришга сарфланган харажатлари услубиётини ишлаб чиқишдир. Ушбу муаммо алоҳида сифат менежменти соҳасида батафсил ўрганилади. Шунинг учун ҳам бу ерда тактик ва стратегик характерга эга бўлган қуйидаги асосий вазифаларга тўхталиб ўтиш етарли бўлади:





  • ташқи ва ички бозорлардаги маҳсулотнинг реал рақобатдошлигини баҳолаш;







  • инвестицияларнинг зарурий ҳажмини ва уларни инновациявий жараён босқичлари ва иштирокчилари ўртасида тақсимланишини аниқлаш;




  • янги маҳсулот нархи ва ишлаб чиқарувчи корхона хизматларини оптималлаштириш;




  • янги маҳсулот сифатига бўлган харажатлар ва ишлаб чиқарувчининг инновациявий фаолияти натижаларининг ўзаро алоқасини аниқлаш.

Инновациялар самарадорлигини баҳолаш мезонларини асослашда бир қатор қийинчиликларга дуч келинади. Ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини баҳолашнинг асосий мезони бу капитал ёки фойдани максималлаштириш бўлса, тадқиқот ва ишланмалар учун бу қисман тўғри келади холос.


Инновациялардан фойда олиш мақсадидаги иқтисодий фойдаланиш, натижаларни ҳисоблашни талаб қилади, бу эса анча мураккаб жараёндир, чунки тадқиқот ва ишланмаларнинг фойдалилик самараси турли хил шаклларда намоён бўлиши мумкин. Шу билан бирга, қарор қабул қилиш мантиқи ва тадқиқотлар жараёни тузилмасига асосланган ҳолда, корхона инновациявий ривожланишининг муваффақияти тўғрисида сўз юритишга имкон берувчи, инновациялар самарадорлигини баҳолаш мезонлари тизимини яратишнинг асосий босқичларини ажратиш мумкин


Баҳолаш мезонларининг биринчи гуруҳи, тадқиқот лойиҳаси мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнида қўлланилади.

Баҳолаш мезонларининг иккинчи гуруҳи эса, инновациявий лойиҳанинг якуний босқичида, олинган ва кутилаётган натижалар мослигини тавсифлаш учун қўлланилиши мумкин.


Ҳар иккала гуруҳнинг умумий белгиси шундаки, улар лойиҳа тўғрисидаги қуйидаги ахборот маълумотлари асосида барпо этилади:





  • лойиҳанинг ишлаб чиқарувчи умумий инновациявий стратегиясига мувофиқлиги;




  • лойиҳа объекти ўтадиган инновациявий цикл босқичларининг хусусиятлари;




  • фундаментал, амалий, ишлаб чиқариш, маркетинг ва бошқа маълумотлар;




  • тадқиқот ва ишланмаларнинг улардан амалий фойдаланиш соҳаси нуқтаи




  • назаридан миқёси ва аҳамияти;




  • тадқиқотларнинг ўзига хослиги ва янгилиги;




  • инновациявий лойиҳани бажариш муддатлари;




  • молиялаштириш манбалари;




  • лойиҳа иштирокчилари ва уларни жалб этиш шартлари.

Лойиҳаларбошқарувиамалиётитаҳлилинингкўрсатишича,


инновациялар, лойиҳалар ва инновациявий стратегияларни баҳолаш мезонларини танлаш, объектнинг ўзига хос белгилари, шароитлари, техник ва ташкилий имкониятларига боғлиқ бўлади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, кўриб чиқилаётган натижаларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ноиқтисодий оқибатларини баҳолаш кўрсаткичлари уларнинг таркибига киритилиши лозим. Чунки айнан ушбу кўрсаткичлар ёрдамида корхона инновациявий фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга ошириш мумкин бўлади.


Ушбу босқичда инновацион маркетинг иккита мақсадни кўзлайди: пишиб етилган товарни сотишлар ҳажмини оператив қўллаб-қувватлаш ва уни ўрнига келадиган янгини илгари ҳаракатлантириш стратегиясини яратишни.Бу стратегия талабга қаратилганлиги билан таърифланади. Фирма худди қайси эҳтиёжларни қаноатлантириши кераклигини белгилаш асосий жиҳат бўлади. Янги товарларни бозорга кириб бориши, ёки янгилик киритишларнинг «диффузия»си маркетингнинг замонавий тизимлари ва товарни илгарига қараб ҳаракатлантириш каналларини шакллантириш билан таъминланади.Сотиш бозори учун кураш сиёсатини такомиллаштириш рақобатбардошликни оширишнинг ҳар хил шаклларидан фойдаланишдан иборатдир. Товарнинг характери ва унинг яшаш даври босқичларига кўра рақобатнинг шакллари ва усуллари (нархли ва нархсиз), реклама усуллари ва товарни илгарига қараб ҳаракатлантиришда фарқлар кузатилади. Масалан, монополист рақобатда янги товарни бозорга чиқиши босқичида менежер нарх сиёсати имкониятларидан кўпроқ фойдаланиши керак. Агар корхона олдин номаълум бўлган товарни ишлаб чиқараётган ёки янги бозорга ёриб киришни амалга ошираётган бўлса, унда нархни ҳатто компаниянинг зарарига ҳам пасайтириши ва ушбу босқичдаги зарарни бошқа товарлар ҳисобига қоплаши керак. Япон компанияларидаги инновацион менежмент бозорга ёриб киришда, қоидага кўра нархни кескин пасайтиришни амалда қўллайди. Кейин бир вақтда фойдани ошириш ва харидорлар доирасини кенгайтириш мақсадида нархлар билан моневр қилишга ўтади. Бунда сотишларнинг ҳажми катта ўзгаришларни бошдан кечириши мумкин. Маркетинг бўйича менежернинг моҳирлиги шундан иборатки, команиянинг фойдаси ҳам битта товарни сотишлар ҳажмини кўпайиши ва ҳам ушбу товарнинг ўзининг модификациялари ва моделларини пайдо бўлиши ҳисобига ошсин.Қоидага кўра, замонавий истеъмолчининг турли туман селектив (танлаб олинадиган) талабини қаноатлантириш учун товар йирик партияларда ишлаб чиқарилмайди ва рақобатнинг нархли шакллар имкониятлари ғоятда чекланган. Биттагина компания, масалан IBM нинг бир турли товарларини бозорга бир вақтда чиқаришда рақобатнинг нархли омилларига суянадилар.


Оператив маркетинг бундан кейин ҳам ривожланади, вариантли таҳлилга асосланади, бозор муҳити, талаб, рақиблар, мижозлар ҳақидаги мунтазам ахборотларни йиғиш билан шуғулланади, сотишлар соҳасидаги мақсадларни белгилайди. Булар сотишлар ҳажмини кўпайтириш, бозор улушини кенгайтириш мақсадида қилинади.


Корхоналарда стратегияга қўйилган мақсадларга эришиш учун лозим бўлган ҳатти-ҳаракатларнинг умумлаштирилган моделидир. Корхоналарда стратегик инновациялар олдини олувчи характерга эга бўлиб, истиқболда катта рақобат устунликларига эга бўлишга йўналтирилган. Корхоналарда рақобат курашида жон сақлаш имкониятини берувчи стратегияни ишлаб чиқишнинг моҳияти, узоқ муддатли истиқболда жуда ҳам катта. Кескин рақобат ва бозордаги тез ўзгарувчан шароитларда, нафақат бутун эътиборни корхоналарнинг ички ишларида мужассамлаштириш, балки узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ҳам муҳимдир. Олдинги йилларда кўпгина корхоналарнинг жорий фаолиятда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ички муаммоларни кундалик тарзда ҳал этган ҳолда, муваффақиятли фаолият юритишлари мумкин эди. Ҳозирги кунда, тез ўзгарувчан шароитга мослашувни таъминловчи стратегия ўта муҳим ҳисобланади.


Мисол учун, Япония корхоналарининг стратегияси қуйидагилар билан тавсифланади :




ташқи муҳит ва корхона ичидаги доимий ўзгаришларга йўналтирилганлик;



  • ушбу муҳитдаги жойга йўналтирилганлик;




  • детерминаллашган йўналишнинг йўқлиги;




  • жон сақлаш учун барча имкониятларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, ҳамда ўзгарувчан шароитларда, нафақат жорий давр балки узоқ муддатли истиқболда ҳам ўз ролини кучайтириш;




  • асосий омил сифатида – корхона ишчиларининг интеллектуал салоҳияти ва доимий ривожланаётган технологияларни ажратиш.

Ўзининг эгилувчанлиги, мослашув қобилияти, ўзгаришлар бошида бўлиш истаги билан фарқ қилувчи ушбу стратегияда, бозорда ўз ўрнини енгиб олиш қобилиятига бўлган эҳтиёж объектив кўриниб турибди. Ягона стратегия мавжуд эмас. Ҳар бир корхоналарнинг ўзига хос, шунинг учун стратегия ишлаб чиқиш жараёни ҳам ўзаро фарқланади. Чунки ушбу жараён корхонанинг бозордаги ўрни, уни ривожланиш динамикаси, салоҳияти, рақобатдошларининг ҳатти-ҳаракати, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматларнинг тавсифи, иқтисодиётнинг аҳволи ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Бир вақтнинг ўзида бизнес стратегиясини ишлаб чиқишнинг айрим умумлаштирилган тамойилларини ажратиш имкониятини берувчи жиҳатлар ҳам мавжуд. Бизнес стратегиясини танлашни, корхона ва унинг маҳсулотлари портфели аҳволини тавсифловчи асосий омиллар таҳлили асосида, корхонанинг юқори раҳбарияти амалга оширади. Асосий омиллардан: тармоқ ва корхонанинг кучли томонлари стратегия танлашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга интилиш лозим. Бунда, ўсиш салоҳияти мавжуд бўлган янги тармоқларда ҳам ўз фаолиятини олиб бориш йўлларини излаш муҳимдир.


Корхоналарда стратегия танлашга корхонанинг молиявий имкониятлари ҳам муҳим таъсир кўрсатади. Корхонанинг ўрганилмаган бозорларга чиқиши, янги маҳсулот ишлаб чиқиши ёки янги тармоққа ўтиши катта молиявий харажатларни талаб қилади. Шунинг учун ҳам катта молиявий ресурсларга ёки уларни тезда топиш имкониятига эга корхоналар, стратегия танлашда анча қулай вазиятда бўладилар.


Корхоналарнинг стратегиясини танлашда молиявий ресурслар сингари, ишчилар малакаси ҳам муҳим рол ўйнайди. Ишчилар малакавий салоҳиятини чуқурлаштириш ва кенгайтириш – янги ишлаб чиқаришларга ўтиш ёки мавжуд ишлаб чиқаришни тубдан сифатли янгилаш имкониятини таъминловчи муҳим шартдир. Шунингдек, корхона стратегиясини танлашга унинг ташқи муҳитга боғлиқлик даражаси ҳам катта таъсир кўрсатади. Шундай вазиятлар бўладики, унда корхонанинг етказиб берувчилар ёки харидорларга боғлиқлиги, стратегия танлашда ўз салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини бермайди. Бундай вазиятда ташқи боғлиқлик корхона стратегиясини танлашда, бошқа омилларга нисбатан муҳимроқ ролни ўйнайди. Кучли ташқи боғлиқлик, шунингдек, корхона фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш билан ҳам белгиланиши мумкин, мисол учун, антимонополия қонунчилиги, ижтимоий чеклашлар, табиий муҳитнинг таъсири, сиёсий омиллар ва ҳ. Яна бир муҳим омил – корхона раҳбариятининг манфаатлари. Мисол учун, раҳбариятнинг таваккалчиликка мойиллиги ёки ундан умуман четлашиши. Бу стратегия танлашда ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин.


Корхоналарда вақт омили ҳам албатта эътиборга олиниши лозим. Ҳамма гап шундаки, корхона имкониятлари ва хавфлари, режалаштирилаётган ўзгаришлар уларнинг барчаси ҳар доим вақт чегарасига эга. Бунда стратегияни амалга оширишнинг календар вақтини ҳам, интерваллар давомийлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Кўпгина ҳолларда вақт давомида жараёнларни муваффақиятли бошқарувчи корхона самарага эришади.


Корхоналарнинг инновациявий фаолияти биринчи навбатда ишлаб


чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган бўлиши лозим.


Корхоналарда рақобатдошлик – бу корхоналарни товар (хизмат)ни муайян истеъмолни қондириш даражаси ва унга бўлган харажатлар даражаси бўйича рақобатдош товардан фарқини акс эттирувчи тавсифидир. Истеъмол хусусиятлар ва нарх – товар (хизмат) рақобатдошлигининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Аммо товарларнинг бозордаги истиқболи ишлаб чиқариш сифати ва харажатлари билангина боғлиқ эмас. Муваффақият ёки муваффақиятсизлик сабаблари бўлиб реклама фаолияти, корхона обрўси, хизмат кўрсатишнинг таклиф этилаётган даражаси каби нотовар омиллар хизмат қилиши мумкин.





Download 236,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish