Hozirgi o’zbek


-р (-ар): сифатдан феъл ясайди: кўкар, эскир, оқар



Download 0,62 Mb.
bet64/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

-р (-ар): сифатдан феъл ясайди: кўкар, эскир, оқар.
-ик (-иқ): от, сифат, равиш, сон, ундовлардан феъл ясайди: йўлиқ, зўриқ, кечик, бирик, ҳайиқ.
-ир (-ур): от, раивш, тақлийдий сўзлардан феъл ясайди: гапир, кўпир, тупир.
-ира (-ила): тақлидий сўзлардан феъл ясайди: гуркира, ялтира, милтира, гурилла.
-ай: от, сифат, равишдан феъл ясайди: кучай, торай, озай.
-сира: от, сифат, олмошлардан феъл ясайди: сувсира, ётсира, сенсира.
-и: от, сифатдан феъл ясайди: бойи, тинчи.
-лан, -лаш: от, сифат, сондан феъл ясайди: жонланди, шодланди, иккиланди, гаплашди, қийинлашди, бирлашди.
Қўшимчалар билан ёрдамчи сўзлар ва модал сўзлардан феъл ясаб бўлмайди.
Синтактик усул билан мураккаб ва жуфт феъллар ясалади.
Мураккаб феъллар таркибидаги сўзларнинг қайси туркумданлигига кўра икки хил.

  1. Феъл бўлмаган сўзлар билан феълнинг бирикувидан ҳосил бўлган мураккаб феъллар: имзо қўйди, хабар берди, хурсанд бўлди, жавоб берди, қулоқ солди.

  2. Феъл билан феълнинг бирикувидан ҳосил бўлган мураккаб феъллар: ёзиб олди, бориб келди, айта олди.

Мураккаб феълларда асосий маъно биринчи сўзда ифодаланади. Шунинг учун асосий маъноли қисм-етакчи феъл, қўшимча маъноли қисм эса-кўмакчи феъл дейилади.
Кўмакчи феъл. Айрим феъллар бошқа феъллар билан бирикиб, ўз мустақил маъносини йўқотган ҳолда ўзи бириккан феълнинг маъносига ҳар хил қўшимча маънолар қўшади.
Бундай феъллар кўмакчи феъл дейилади. Кўмакчи феъллар ҳам аслида мустақил феъл бўлиб, муайян вазиятларда у кўмакчи феъл вазифасини бажаради. Масалан, осилиб тушди (тушди-мустақил феъл), чўчиб тушди (тушди-кўмакчи феъл).
Кўмакчи феъл боғланиб келган феъл етакчи феъл дейилади. Етакчи ва кўмакчи феълларнинг боғланиши кўмакчи феълли сўз қўшилмаси дейилади.
Ўзбек тилида батамом кўмакчи феълга айланган феъл йўқ.
Қуйидаги мустақил феъллар кўмакчи феъл вазифасида келади: бер, бор, боқ, бўл, ол, ёт, тур, туш, юр, ташла, юбор, сол, ўл, ўт, ет, кўр, қара, боқ, ёз, битир.
Кўмакчи феъллар етакчи феъл билан равишдошнинг -б (-иб) ва -а (-й) шакллари орқали бирикади: айтиб берди, ёза бошлади каби.
Бундай бирикувда тусловчи қўшимча кўмакчи феълга қўшилади: айтиб бердим, ёзиб олдим каби.
Баъзан етакчи ва кўмакчи феъл феълларни жуфтлаш орқали ҳам бирикади: айтди-қўйди, ёзди-олди каби.
Бундай бирикувда тусловчи қўшимча ҳар иккала феълга қўшилиб, кўмакчи феъл ҳаракатнинг тез бажарилганини ифодалайди: айтди-қўйди.
Кўмакчи феъли сўз қўшилмасида кўмакчи феъл бир нечта бўлиши ҳам мумкин: ёзиб олиб кела қол.
Кўмакчи феълларнинг равишдош шаклидаги етакчи феъллар билан бирикиши ҳар хил.
Кўмакчи феълларнинг асосий қисми етакчи феъл билан равишдошнинг -б (-иб) шакли орқали бирикади: бошла, бил, ёз, бер кўмакчи феъллари равишдошнинг -а (-й) қўшимчаси орқали бирикади: ёза бошлади, айта билди, кела ёзди, айта берди каби кўмакчи феъллар равишдошнинг ҳар иккала шаклидаги етакчи феъллар билан бирика олади: ёзиб берди-ёза берди, ёзиб олди-ёза олди, бориб кел-бора кел каби.
Бир хил шаклдаги феълларнинг такрорланиб келишдан жуфт феъл ҳосил бўлади: борди-келди, ўйнаб кулиб каби.
Феъллар маъно ифодалашига кўра икки хил: тўлиқ феъллар, тўлиқсиз феъллар.
Мустақил ҳолда маъно билдирмайдиган эди, экан, эмиш тўлиқсиз феъллардир. Тўлиқсиз феъллар тусланади: борган эдим, борган эдинг, борар экансан.
Тўлиқсиз феъллардан эди замон маъносига эга: борган эдим (ўтган замон).
Бадиий адабиётларда эди феълининг -ди: кўргандим, экан феълининг -кан: бораркан, эмиш феълининг -миш: борармиш шакллари учрайди.
Равиш
Ҳаракат ва ҳолатнинг белгисини, баъзан белгининг белгисини билдирадиган сўзлар равиш дейилади. Равишлар ифода хусусиятига кўра сифатга яқин, бироқ сифат предметнинг белгисини, равиш эса ҳаракатнинг, белгининг белгисини ифодалаш жиҳатидан фарқланади. Равиш асосан феълга айрим ҳолларда сифатга, равишга, баъзан отга боғланиб келади. Масалан, тез юрмоқ (ҳаракатнинг белгиси), жим ўтирмоқ (ҳолатнинг белгиси), болаларча содда (белгининг белгиси), дўстона суҳбат (предметнинг белгиси).
Равиш морфологик жиҳатдан ўзгармайди. Улар таркибида учрайдиган кўплик, эгалик ва келишик қўшимчалари равиш таркибига сингиб кетган ва ўз маъносини йўқотган бўлади. Масалан, яқинда, шу ерда, илгаридан каби равишлар шу қўшимчалар билан биргаликда равишдир. Улар маъноли қисмларга ажратилмайди. Равишлар гапда асосан ҳол вазифасида, сифат ва отга боғланганда эса сифатловчи-аниқловчи вазифасида келади: Унинг сўзлари болаларча содда, самимий, лекин аниқ ва равшан эди.
Равишлар маъно жиҳатидан қуйидагича: ҳолат (тарз) равишлари, миқдор-даража равишлари, ўрин равишлари, пайт равишлари, сабаб равишлари, мақсад равишлари.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish