721
дунёнинг қайси бир қисмида бўлмасин замонавий билимларни
ҳоҳлаган вақтда олиш имконияти;
маълум бир психофизик хусусиятларга эга бўлган шахслар
(ногиронлар) томонидан олий таълим олиш имкониятини мавжудлиги.
Электронтаълимга
электрон дарсликлар, таълим технологиялари ва
хизматлари киради. Электронтаълим таълим тизимида компьютерларни
қўллашдан бошланди. Даставвал компьютерларни қўллаш ёрдамидаги
таълим оддий, одатий амалий машғулотлар билан аралаш ҳолда олиб
борилди. Электрон таълим хозир ҳам ўқитувчи билан тўғридан-тўғри
мулоқотни инкор этмайди.
Электрон таълимни шаклланишида 3 босқични ажратиш мумкин:[18]
CD-ROM ташувчиларидаги курслар;
ўқитувчилар билан масофавий ўқув;
махсус
интерфаол
дастурларни,
жумладан
махсус
ташувчиларни (электрон дарсликлар) қўллаган ҳолдаги асл электрон
таълим.
2010
йилда яна бир таълим шакли, яъни оммавий очиқ онлайн-
курслари пайдо бўлдики, бу бир вақтни ўзида юз минглаб талабаларни
ўқитиш имкониятини беради [17].
Электрон таълим анъанавий таълимга нисбатан бир қатор
афзалликларга эга: [18]
Таълим олиш эркинлиги -ўқувчи деярли ҳоҳлаган ерда
шуғулланиши мумкин. Ёши катта ўқувчилар асосий ишидан
ажралмаган ҳолда ўқишлари мумкин.
Ўқиш учун харажатларни камайиши - ўқувчи ахборот
ташувчилари учун харажат қилади, аммо услубий адабиётлар учун пул
сарфламайди. Бундан ташқари, ўқитувчилар учун ойлик тўлаш шарт
эмас, ўқув муассасасини сақлаш учун маблағ сарфланмайди. Электрон
ўқув материалларини ишлаб чиқариш қоғозни талаб қилмагани учун,
дарахтларни кесишга хожат қолмайди, бу эса экологик муҳитга ижобий
таъсир кўрсатади.
Таълимнинг мослашувчанлиги - ўқувчи, ўз имкониятлари ва
талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўқув материалларини ўрганиш
кетма-кетлигини ҳамда бунга кетадиган вақтни тўлиқ ўзига
мослаштириб олади.
Замонавий
тенденциялардан
ортда
қолмаслик
-
электрон
курсларининг фойдаланувчилари - ўқитувчи ва ўқувчилар ўз билим ва
кўникмаларини энг янги замонавий технология ва стандартлар асосида
ривожлантирадилар. Электрон курслар ўқув материалларини тез ва ўз
вақтида янгилаш имконини беради. Таълим олиш жараёнида тенг
имкониятларни вужудга келиши - сифатли таълим олиш конкрет ўқув
муассасасининг таълим бериш сифатига боғлиқлигидан ҳоли бўлади.
722
Билимларни баҳолаш мезонларини аниқлаш имконияти - электрон таълим
муҳитида талабанинг таълим жараёнида олган билимларини баҳолаш
бўйича аниқ мезонлар қўйиш имконияти мавжуд.
Электрон таълимнинг бугун ва келажакдаги ўрни ва аҳамиятини
унинг дунё саноатидаги ҳажми билан баҳолаш мумкин. Ушбу ҳажм 2000
йили 48 млрд. долларни ташкил қилган бўлса [29], 2010 йилга келиб 52,6
млрд. долларни ташкил қилди [14]. Прогнозлар бўйича 2015 йили
масофавий таълим бозорининг ҳажми дунёда 107 млрд.
долларга етади,
2025 йилда эса 215 млрд. долларни ташкил қилади [15].
Электрон таълим бозорининг энг катта улуши АҚШ ва Европа
иттифоқи мамлакатларига тўғри келади.
Шунга қарамай бозорнинг ўсиш фоизи Осиё давлатларига тўғри
келиб, у 17,5% ни ташкил қилади (АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида,
мос равишда 4,5 ва 5,8%, Шарқий Европада 16,5% ва Лотин Америкасида
14,5%).
Ҳозирги замоннинг ривожланишининг юқори темплари билимларни
хосил қилиш ва узатишнинг тез ва арзон усулларини қўллашни талаб
қилади. Электрон таълим ушбу мақсадлар учун энг яхши қурол сифатида
қаралиши мумкин.
Babson Survey Research Group маълумотларига кўра 2012 йили
АҚШда олий ўқув муассасаларида онлайн-ўқитиш 6,7
миллион талабани
ўз ичига олган [25]. Прогнозлар бўйича 2025 йилга келиб масофавий
таълим олувчилар сони 650 миллион кишига етиши мумкин [7], [16].
Электрон таълимнинг кенг қамровли тизими қуйидаги уч стандарт
модулдан иборат:
1. Таълимни бошқариш тизими (LMS - learning management system)
2. Ўқув (электрон курслар) контенти
3. Муаллифликвоситалари (authoring tools)
Do'stlaringiz bilan baham: