- Халқаро инвестиция фаолиятини амалга оширишда халқаро диверцификациялаш усуллари
- Таниқли иқтисодчи олимлардан У. Шарп ҳам инвестиция фаолиятини фонд бозори орқали молиялаштириш механизмига алоҳида эътибор қаратади. Унинг фикрига кўра, қимматли қоғозларнинг даромадлилиги ва рисклилиги ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқага эга бўлган оқилона инвестицион стратегия инвестицион фаолиятни молиялаштиришнинг асоси ҳисобланади. Молиявий воситачилар (тижорат банклари, жамғарма ва кредит уюшмалари, кредит иттифоқлари, суғурта компаниялари, ўзаро ёрдам фондлари, пенсия фондлари) эса, корпорацияларни фонд бозоридан қўшимча маблағлар жалб қилиш имкониятини билвосита таъминлайди
- Я.Миркиннинг фонд бозори орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш механизми хусусидаги фикри алоҳида илмий-амалий аҳамият касб этади. Бунинг боиси шундаки, кўпчилик МДҲ мамлакатларида корпоратив акция ва облигацияларга қилинадиган инвестицияларнинг риск даражаси юқорилиги ва инвесторлар ишончининг пастлиги фонд бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган асосий сабаблар эканлиги қатор илмий изланишларда ўз ифодасини топган. У.Шарпнинг инвестицион фаолиятни молиялаштиришда молиявий воситачиларнинг роли хусусидаги фикрига мувофик, улар инвестицион фаолиятни молиялаштиришнинг фаол субъектларидан бири ҳисобланади.
- Айрим адабиётларда ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни ривожлантириш, фойда олиш ёки бошқа пировард натижалар олиш мақсадларида турли тармоқлар, инвестицион лойиҳаларга молиявий, мулкий ва интеллектуал неъматлар қўйилмаларининг жами турини инвестициялар деб аталади . Ушбу муаллифларнинг фикрича, инвестициялар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёки уни янгилашга, яъни реал капитални оширишга сарфланган ресурслар ҳисобланади. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, инвестициялар нафақат реал капитални оширишга сарфланадиган ресурслардир, ушбу ресурслар моддий, номоддий активларга, қимматли қоғозларни сотиб олишга ҳам сарфланади. Инвестициялар келажакда фойда яратиш мақсадида иқтисодий ресурсларни узоқ муддатга ишлатиш деб ҳам тушунилади
- Ўзбекистонлик олимлар: «Инвестиция – бу мулк шаклидан қатъи назар тадбиркорлик асосида фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз ихтиёридаги молиявий, моддий ва интеллектуал бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар қандай тадбиркорлик объектига сарфлашидир»
- Адабиётларда инвестицияларни турли шаклларга, яъни қўйилиш объектига қараб реал ва молиявий, шунингдек қатнашиш ҳарактерига кўра бевосита ва портфель инвестициялар фарқлашади, мўлжалланган объектига кўра эса капитал, инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлинади. Инвестицияларнинг қўйилиш объекти шаклини У. Шарпнинг куйидаги таърифи орқали ҳам ифодалаш мумкин: «Реал инвестициялар (real investments) асосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) килинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар (financial investments) - бу коғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва облигациялар киради. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан ракобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир».
- Институционал инвесторларга эҳтиёж инвестиция жараёнида юзага келади. Инвестиция жараёни – пул таклиф қилувчилар (вақтинча бўш маблағларга эга бўлганлар)ни пул талаб қилаётганлар (уларга эҳтиёж сезаётганлар) билан учраштириш механизмидир. Иккала томон одатда молиявий институтларда ёки молиявий бозорда учрашадилар.
- Инвесторларни қуйидаги иккита типга ажратиш мумкин: институционал ва хусусий (якка) инвесторлар.
- Институционал инвесторлар - муассасалар бўлиб, уларга бошқаларнинг пулини бошқаргани учун ҳақ тўланади. Уларни молиявий муассасалар, масалан, банклар, суғурта компаниялари, ўзаро ва пенсия фондлари, ҳамда йирик номолиявий корпорациялар, айрим ҳолларда хусусий шахслар ёллайдилар. Молиявий институтлар ўз омонатчиларига яхшигина даромадни таъминлашга ҳаракат қилиб катта суммани инвестициялайдилар.
- Хусусий инвесторларда етарли малака ва кўникмаларнинг етишмаслиги боис уларнинг қимматли қоғозлар бозорида ишлашининг мураккаблиги ҳамда унинг потенциал жалб этувчининг ҳусусий инвесторларга ушбу ваколат ва инвестицион қарор қабул қилиш ишончини профессионал мутахассисларга, жумладан бошқарувчи компания, ҳамда воситачиларга бериш лозимлигини асослайди. Хусусий инвесторлар учун қимматли қоғозлар бозорига мустақил кириб боришнинг айнан мана шу жиҳатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг имкониятларини чеклайди.
- Хусусий инвесторлар ўз молиявий манфаатлари учун шахсий маблағларини тассарруф этадилар. Якка инвестор кўпинча пенсияга чиққанда ёки унинг оиласини молиявий барқарорлигини таъминлашда даромад манбаи бўлишлиги учун бўш турган пуллари фойда келтиришидан манфаатдордир. Ҳусусий инвесторларни кўпчилиги фақат шахсий қимматли қоғозлар портфелини нима билан тўлдириш ёки шахсий пенсия фондини қандай таъминлашга изланиш билан банд бўладилар. Катта суммадаги пулларни қўйиши мумкин бўлганлар инвестиция соҳасида касбий тайёргарликка эга бўлмаганликлари туфайли ўз маблағларини бошқаришни институционал инвесторларга, масалан, банкларнинг траст бўлимларига ёки инвестициялар бўйича малакали маслахатчиларга топширадилар.
- Институционал ва хусусий инвесторлар учун асосий иш тамойиллари ягонадир: тўғри институционал инвесторлар одатда пул эгалари номидан анчагина йирик суммалар билан иш қиладилар, шунинг учун улар юқори малакага эга бўлиб, мураккаб усулларни қўллайдилар.
- Ўзбек иқтисодчиларидан Узоқов А.Т. фикрича «институционал инвесторлар шундай мутахассисларки, уларга бировнинг пулини бошқарганликлари учун ҳақ тўланади. Уларни молиявий муассасалар, масалан, банклар, суғурта компаниялари, ўзаро ва пенсия фондлари, шунингдек, молиявий бўлган корпарациялар ва алоҳида ҳолатларда – хусусий (якка) шахслар ишга ёллайдилар».
- Россия олимларининг тадқиқотларида, фонд бозорида
Do'stlaringiz bilan baham: |