502
ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ
МАЖМУА ҲАМДАПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ
ЎРНИ ВА ИСТИҚБОЛИ
Саломова Ф.И.
Тошкент тиббиёт академияси
feruza.salomova@tma.uz
Замонавий таълим жараёни электрон
таълим ресурсларидан кенг
фойдаланишга
имкон
берувчи
ахборот
ва
коммуникацион
технологияларни жорий қилиш асосида олиб борилмоқда. Компьютерда
ишлаш жараёнида талабаларда ахборотни қабул қилиш ва фикр
юритишнинг янгича - мозаик тури пайдо бўлади. Бунда биринчи ўринда
визуал таъсурот бўлса, вербал - иккинчи ўринда туради [2].
Ахборотни
қабул қилиш учун максимал имкониятлардан фойдаланиш, илмий
маълумотларни
тизимлаштириш, олинган билимларни амалиётга тадбиқ
этиш – бу вазифаларнинг барчасини фаннинг электрон ўқув услубий
мажмуаси (ЭЎУМ) ва модули муваффақият билан амалга оширади. Ўқув
жараёнида фаннинг ЭЎУМ ва модулдан фойдаланиш таълимни
интенсификация қилиш имкониятини яратади ва талабанинг интеллектуал
ривожланиши, мустақил
равишда билимни эгаллаши, олинган ахборотни
таҳлил қилишига ёрдам беради. Педагогнинг вазифаси – мутахассислик
бўйича тобора ортиб бораётган ахборотни
талабага узатиб берибгина
қолмай, балки талабага мустақил фикр юритиш, керакли ахборотни излаб
топиш ва ижодий ёндошган ҳолда тадбиқ қилишга ўргатишдан иборат [1].
Ҳозирги кунда ТТАда ўқитиладиган барча фанлар бўйича фаннинг
ЭЎУМ ва модуллар яратилган. Шу билан бирга Олий таълим ва тиббиёт
соҳасида ўтказилаётган ислоҳатлар, республикамиздаги даволаш -
профилактика муассасалари ва давлат санитария
эпидемиология назорати
марказларининг замонавий лаборатор-диагностик асбоб-ускуналар билан
жиҳозланаётгани ҳамда янги усул ва технологияларнинг кириб келиши
ўқув жараёнида фойдаланилаётган материалнинг ҳам мазмун жиҳатдан
ҳам шаклан замонавий талабларга жавоб беришини тақазо этади. Ушбу
талабларга жавоб берадиган катта имкониятларга
эга педагогик дастурий
воситалардан
фаннинг
ЭЎУМ
ва
модулини
бойитишда
кенг
фойдаланилмоқда.
Педагогик дастурий воситалар – компьютер технологиялари ёрдамида
ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган
дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини
оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий
технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади.
Педагогик
503
дастурий воситалар таркибига: ўқув фани бўйича аниқ дидактик
мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот (дастурлар
мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ёрдамчи
воситалар
киради.
Мақсадига кўра педагогик дастурий воситаларнинг қуйидаги турлари
мавжуд:
•
ўргатувчи дастурлар – ўқувчиларнинг билим даражаси ва
қизиқишларидан келиб чиқиб янги
билимларни ўзлаштиришга
Do'stlaringiz bilan baham: