Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


  Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва кадрлар



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 


251 
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва кадрлар 
тайерлашга тизимли ёндошувнинг аҳамияти 
Р.Б. Коссе 
Самарканд иқтисодиёт ва сервис институти 
Баркамол авлод тарбиясида жисмоний тарбия ва спортнинг роли ва 
ўрни каттадир. Мустақиллик йилларида Республикада- бу йуналишдаги 
фаолиятга алоҳида ахамият берилмокда. “Жисмоний тарбия ва спорт 
тугрисида”ги конун, “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада 
ривожлантириш жамгармасини тузиш тугрисида”ги конун ва фармонлар, 
“Миллий олимпия кумитасининг тузулиши ва иш фаолиятининг мазмуни 
туғрисида”, 
“Ўзбекистонда 
футболни 
ривожлантиришнинг 
ташкилий 
асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тугрисида”ги қарорлар соҳага оид ишларни тубдан яхшилаш имконини 
яратди. 
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга бундай тизимли
ёндашув барча мактабларни спорт майдонлари билан таминлаш ва уларда 
спортга ихтисослашган синфлар ташкил этиш, уларнинг муваффакиятли 
фаолият 
курсатишларини 
таминлаш, 
профессионал 
спортни 
янада 
ривожлантириш, унинг моддий базасини мустахкамлаш, спортчиларнинг 
янги авлодини тайёрлаш ва тарбиялаш, Ўзбекистон спортининг халқаро 
нуфузини ошириш мақсадида ташкилий ва молиявий масалаларни хал 
этишга жиддий этибор қаратилди. Айниқса, болалар жисмоний тарбия ва 
спортини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати муҳим аҳамият касб 
этди. Болалар спортини аниқ мақсад йўлида ривожлантириш,болаларнинг 
жисмоний ва манавий саломатлигини шакллантириш, соғлом турмуш 
тарзини қарор топтириш ва спортга меҳр-мухаббат ўйғотиш, уларни салбий 
тасирлардан химоя қилиш ва зарарли одатлардан ҳалос этиш, ўз мамлакати 
учун гурур-ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида “Ўзбекистон болалар 
спортини ривожлантириш жамгармасини тузиш тугрисида”ги 2002 йил 24 
октябрдаги фармони қабул қилинди. 
Хозирги вақтда спорт тўгаракларида ва гуруҳларида мактаблар, 
академик литцейлар ва касб-хунар коллежларининг 2,1 миллионга якин 
ўқувчиси мунтазам шугулланмокда. Шунинг 35% қизлар ташкил этади. 
Натижада мактаб ёшидаги болаларнинг соғлиги яхшиланиб, жисмоний 
маданияти ортиб бормокда. 
Ҳақиқатдан хам бу турдаги спорт уйинлари ёшлар онгига соғлом 
турмуш тарзини сингдиришда, уларни Ватанни асраб-авайлайдиган
қудратига-қудрат қўшадиган, халқаро майдонларда обрў-этиборини янада 
оширадиган фидоий инсонлар этиб тарбиялашда мухим омил бўлиб хизмат 
қилмоқда. Спортнинг умуммиллий тус олиши билан болаларнинг 
саломатлиги мустахкамланиб, бўй ва вазн кўрсаткичлари орта бошлади. 
Буларнинг барчаси нафақат ёш авлодни жисмоний ва маънавий баркамол 
этиб вояга етказиш, балки бутун жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор 
топтириш мадсадида амалга оширилмоқда. Спорт мусобақалари ёшларни 


252 
тарбиялаш, чиниқтириш хамда ғалабага бўлган иштиёқини оширищда ўзига 
хос катта мактаб вазифасини ўтамоқда. 
Юртимизда спортни ривожлантириш борасида узоқни кўзлаб амалга
оширилаётган ислохатлар ўз самарасини бермокда. Барпо этилган спорт 
мажмуалари ёшларнинг соғлом ва маънан комил инсон бўлиб вояга 
етишларида мухим ахамият касб этмокда. Спортни оммалаштириш ишларига 
нафақат шаҳар ёки туман марказида, балки олис қишлокларда хам эътибор 
кучли. Натижада ёшлар қалбида шу соҳага меҳр ўйғонмоқда. Мухташам 
спорт мажмуалари, сузиш хавзалари, стадионларда минглаб ёшлар ўзлари 
севган спорт турлари билан шугулланиб, тарбияланиб, махорати сайкал 
топган ёшларимиз эндиликда китьа, Жахон, Олимпиада хамда бошқа ҳалқаро 
мусобакаларда Ватан шарафини муносиб химоя килиб, катта ютуқларни 
қўлга киритишмокда.
Мамлакатда 
миллий 
спорт 
турлари 
ва 
ҳалк 
ўйинларини 
ривожлантиришга алохида аҳамият берилмокда. Бугунги кунга келиб, 
миллий кураш, белбоғли кураш улоқ-кўпкари, “Турон” якка кураши, “Ўзбек 
жанг санъати” каби миллий спорт турлари халқаро майдонда кенг 
оммалашмокда. 
Давлат дастури жисмоний тарбия ва спорт сохасида бошланган барча 
ишларни сусайтирмасдан давом эттириш, айникса, бололар 
 
спортини янада 
ривожлантириш хар қайси шаҳар ва қишлоқда давр талабига жавоб 
берадиган спорт мажмуалари ва стадионлар бунёд этиш, уларни замонавий 
спорт анжомлари, юқори малакали ўқитувчи, спорт устози ва мураббийлар 
билан таъминлаш масалари
 
кенг ўрин олди ва унинг бажарилишига алохида 
этиборқ каратилди. Хулоса қилиб айтганимизда хозирги муҳим вазифалар 
сирасига ёш авлодни тарбиялашда соғлом хаёт тарзини шакллантиршпяинг 
концептуал асосларини ишлаб чикиш, мактабгача тарбия,ўрта мактаб, ўрта 
махсус ва олий таълим тизимида жисмоний тарбияни такомиллаштиришда 
янги замонавий технологияларни жорий этиш шахар ва қишлоқ жойларида 
ёшларни 
жисмонан 
соғлом 
этиб 
тарбиялаш 
ва 
спорт 
билан 
шуғулланишларини ташкил этишнинг илмий асосларини ишлаб чикиш каби 
муҳим масалалар ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish