248
Ахборот технологиялари нафақат
ахборотлардан фойдаланиш,
балки ўқув фаолиятининг турли имкониятларини, унинг ўзига хос ёндашуви
ва табақаланишини очади, лекин ўзаро боғлиқ барча ўқитиш субъектларини
ташкил қилиш, ўқувчи фаол ва тенг хуқуқли бўлган таълим фаолиятининг
тизимини янгичасига қуриш имконини беради.
Фанлар доирасидаги дарсларда янги ахборот технологияларини
шакллантириш дарс самарадорлигини сифатли оширишга йўналтирилган
янги дастурий-методик тўпламларни яратишга бўлган талабни тезлаштиради.
Шунинг учун ўқув жараёнида АКТ (Ахборот коммуникацион технологиялар)
воситаларидан муваффақиятли ва мақсадга мувофиқ
фойдаланиш учун
ўқитувчилар дастурий воситаларнинг ишлаш қонун-қоидалари ва дидактик
имкониятларининг умумий тавсифларини билишлари зарур, сўнгра ўз
тажрибаси ва тавсияларидан келиб чиқиб,уларни ўқув жараёнига
қўллайдилар.
Ҳозирги кунда мамлактимизда математика фанига бўлган қизиқиш
умум таълим мактабларида ортиб бормоқда. Ўқув фани сифатида математика
фанининг ўрни нафақат
табиий фанларда, балки умумий маънода
ўқувчиларнинг дунёқараши ва ижодий фикрлашини шакллантириш
масаласида жуда юқоридир. Мактабда математика фанини ўрганишда
шаклланадиган
билимлар, аниқ ҳаётга ва кундалик амалиётга юқори
даражада яқин бўлиши зарур. Математикани ўрганиш жараёни шундай
амалга оширилиши керакки, бунда ўқувчилар
доимий ривожланиб борувчи
илмни кўришлари керак, шунингдек уни ўрганишда қониқиш ва шодликни
ҳис қилсинлар.
Математика
дарсларида
компьютер
ва
бошқа
ахборот
технологияларини қўллашдан мақсадлар қуйидагилар:
Математика ва информатика фанлари ўртасидаги боғлиқликни
ривожлантириш;
Дарсда ўқувчиларнинг мустақил ишлашини ривожлантириш;
Ўзига хос шахсий ёндашувни амалга ошириш.
Математика фани ўқитувчисининг вазифалари қуйидагилардан
иборат
бўлиши лозим деб ўйлайман:
Ўқувчиларнинг жиддий математик тайёргарлигини таъминлаш;
Ўқувчилар фаолиятининг ахборий ва методик маданиятини, ижодий
услубини шакллантириш;
Ўқувчиларни
ахборот
технологиялари
ва
бошқа
ахборот
тузилмаларидан фойдаланишга тайёрлаш.
Ахборот
технологияларининг
таълимда
қўлланиши
инсон
физиологиясига таянади. Агар ўқувчи дарс жараёнида фаол
иштирок этса, у
ҳолда эшитилган маълумотнинг 1/4 қисми, кўрган маълумотнинг 1/3 қисми,
кўрган ва эшитилган маълумотнинг 1/2, қолган маълумотнинг 3/4 қисми
инсон хотирасида қолади.Сир эмаски, математикани ўқитишдан ҳосил
бўлган тажриба хотирада юзаки сақланадиган матмематик формулаларни
анъанвий ўрганишни, математик тушунчаларни мавҳумлигини тавсифлайди.
Шундай қилиб, ўқув жараёни давомида вақтни тежаш муаммоси
сабабли, замонавий мактаб олдига дарсларда вақтни
максимал тежашга
249
имкон берувчи ўқитиш усул ва воситаларини топиш масаласи қўйилган.
Қўйилган масаладан келиб қиқиб, АКТлар ўқувчига давлат имтиҳонларини
муваффақиятли топшириш учун юқори сифатли билим олишга ёрдам
бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: