Уз б е к и с т о н р е с п у б л и к а



Download 16,21 Mb.
bet46/69
Sana22.02.2022
Hajmi16,21 Mb.
#89934
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69
Bog'liq
Mantiq (M.Sharipov, D.Fayzixo'jayev) (1)

ИНДУКТИВ ХУЛОСА ЧИКАРИШ

Биз аввалги мавзуда зарурий хулоса чикариш билан (дедуктив хулоса чикариш асосида) танишиб чиккан эдик. Мантикда эхтимолий хулоса чикариш хам урганилади.


Эхтимолий хулоса чикариш турли хил шаклларда, шу жумладан, индуктив хулоса чикариш шаклида амалга оши- ши мумкин. Уларнинг барчасига хос хусусият - хулоса- нинг асослардан мантикан зарурий равишда келиб чик- маслиги хамда факат маълум бир даражада тасдиклани- шидир. Асосларнинг хулосани тасдикдаш даражаси ман­ тикий эхтимоллик, деб ном олган.
Индуктив хулоса чикариш билан батафсилрок танишиб чикамиз.
Билиш, кайси сохада амалга ошишидан катьи назар соглом акд даражасидами ёки илмий билишдами - доимо предмет ва ходисаларнинг хиссий идрок этиладиган хосса ва муносабатларини урганишидан бошланади. Уни фалсафада, мантикда эмпирик билиш боскичи деб аташади. Бу боскичда субъект турли хил табиий жараёнлар, ижтимоий ходисаларда ухшаш шароитларда маълум бир хусусиятларнинг такрорла- нишини кузатади. Бу ана шу тургун ходца такрорланиб турув- чи хоссанинг айрим иредметнинг индивидуал хоссаси эмас, балки маълум бир синфга мансуб предметларнинг умумий хоссаси булса керак, деган фикрга келишга асос булади. Масалан, кайси давлатда демократия тамойилларига яхши амал килинса, уша давлат ахолисининг ижтимоий турмуш даражаси юкорилигини кузатиш мумкин. Шу асосда де- мократиянинг тамойиллари, шартлари яхши амал киладиган хар к,андай давлатда ахолининг турмуш даражаси юкори булади, деган хулосага келиш мумкин.
Мана шундай жузъий билимдан умумий билимга ман­
тикан утиш индукция шаклида содир булади (лотинча- inductio - ягона асосга келтириш).
Индуктив хулоса чикариш эмпирик умумлаштириш шаклида содир булиб, унда бирорта белгининг маълум


бир синфга мансуб предметларда такрорланишини кузатиш асосида, шу белгининг мазкур синфга тегишли барча пред­ метларга хослиги хдкдца хулоса чик,арилади.
Индукция асосида чикдрилган хулосалар илмий билишда урнатилган турли эмпирик конуниятлар, яратилган умум­ лашмалар тарзида уз аксини топади, предмет ва х,одисалар хдкидаги билимларимизни кенгайтиришга олиб келади.
Индуктив хулоса чикариш билвосита хулоса чикариш х,исобланади, яъни унинг асослари иккита ва ундан ортик мулохдзалардан ташкил топган булади. Улар, одатда, якка предмет ёки предметлар синфининг бир кисмини ифода киладилар. Хулосада эса, бир мантикий синфга мансуб предметларнинг барчасига нисбатан умумий х,укм тарзидаги фикр х,осил килинади.
Демак, индуктив хулоса чикаришда яккалик, жузъийлик ва умумийликнинг диалектик алокасини кузатамиз. Айрим фактларни ифодалайдиган, жузъий характерга эга булган билимлар умумий билимларни х,осил килиш учун мантикий асос булиб хизмат килади. Такрорланиб турувчи тургун алокалар, одатда, предметларнинг мухим зарурий алока- ларидан иборат булгани учун бу умумий билимлар кону- ниягларни ифода киладилар. Асослардаги якка ва жузъий фактлар хдкидаги билимлар эса ана шу конуниятларнинг намоён булишини кайд этадилар. Индуктив хулоса чикариш кузатиш ва тажриба натижаларини умумлаштириш билан боглик булгани учун улар хдкдца кискача тухталиб утамиз. Кузатиш предмет ва х,одисаларни уршнишнинг энг од­ дий, куп х,олларда куллаш мумкин булган усулидир. Унда субъект (масалан, тадкикотчи) кузатилаётган х,одисага бево­ сита таъсир утказмасдан, уни табиий хдлатвда, богланишларвда урганади. Бунда субъект уз сезги органлари, тадкикотлар о;шб бориладиган асбоб-ускуналар (масалан, микроскоп, тувда
куриш асбоби ва шу кабилар) билан иш куради.
Табиийки, кузатиш пала-партиш, узук-юлук х,олда эмас, балки изчил, купинча аввалдан тузилган режа (масалан, тадкнкот режаси) асосида утказилади. Масалан, корхона рах,бари унинг турли бугинларида, булимларида ишлаётган масъул ходимларнинг, ишчиларнинг ишини тизимли равишда, мунтазам кузатиб боради, индукция асосида маълум бир хулосаларга келади. Бу хулосалар бошкарув тизими, кадрлар масаласига маълум бир узгартиришлар киритиш учун асос булиб хизмат килади. Бош ка бир мисол. Милиция ёки прокуратура ходами жиноятни содир

www.ziyouz.com kutubxonasi



килишда шубхаланаётган кишини хибсга олишдан аввал унинг хатти-харакатларини олдиндан тузилган режа асосида, турли хил шароитларда табиий холатда, унга халакдт бермаган холда кузатиб боради. Бу эса унга кдтьий бир карорга келиши учун зарур булган фактларни топишига ёрдам бериши мумкин.
Тажриба (эксперимент) ходисаларни урганишнинг мураккаброк усули булиб, у билиш объектига маълум бир тарзда таъсир утказишни такозо этади. Тажриба, албатта, аввалдан тузилган режа асосида, махсус яратилган шароитда, зарур асбоб-ускуналардан фойдаланган, керакли мантикий усулларни куллаган холда утказилади.
Илмий билишнинг техникавий асоси тобора мустахдам- ланиб бораётган хозирги шароитда тажрибалар турли-туман мураккаб асбоб-ускуналардан фойдаланилган холда уткази­ лади. Улар ходисаларнинг сабабий алокаларини аниклашни, ички конуниятларни очишни осонлаштиради, тезлаштиради. Бу ерда, албатта, мукаммал асбоб-ускуналар яратили- шининг негизида хам объектив борлик ва билишга хос конуниягларнинг очилиши, уларни ифода килувчи билим- ларнинг ётиши, амалиёт, техникада жорий килиниши, яъни бошкача айтганда, индуктив хулоса чикаришда амалиёт ва билимнинг узвий алокада булишини назарда тутиш лозим.
Тажриба билиш жараёнида куйидаги кулайликларни яратишга имкон беради:
1. Урганиладиган (тажриба утказиладиган) предметлар доирасини тадкикотчи ихтиёрий равишда кенгайтириши ёки торайтириши мумкин.
2. Билиш объектини «тоза» холда, яъни бошка объект­ лар таъсиридан «ажратиб» куйган холда ёки улар билан бирга булган узаро таъсирда олиб урганиш мумкин.
3. Билиш объектига таъсир этувчи холатларни ихтиёрий тарзда £згартириб туриш мумкин.
4. Утказилаётган тажрибани тезлаштириш ёки секин- лаштириш мумкин.
5. Натижанинг чинлигига ишонч хосил килиш учун тажрибани зарур булган микдорда такрорлаш мумкин.
Индуктив хулоса чикаришнинг асосларида, юкорида кайд килиб утганимиздек, кузатиш ва тажриба натижалари ифодаланган булиб, улар бирорта С синфига тааллукли S,, S2,... Sn ходисаларда р белгисининг тургун холда такрорланиши хакидаги ахборотни кайд киладилар. Хулосасида шу белгининг предметларнинг бутун синфига


хослиги хакдда фикр хосил кдлинади. Унда мухокаманинг шакли куйидагича булади:
S, ходисаси Р белгига эга. S2 ходисаси Р белгига эга.
Sn ходисаси Р белгига эга.
S,, S2,..., Sn лар С синфига мансуб.
С синфининг хар бир ходисаси Р белгига эга. Символик ифодаси эса куйидагича:

Download 16,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish