Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Ҳомиладорликда ва туғруқда касаллик варақаларининг берилиши



Download 0,55 Mb.
bet58/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Ҳомиладорликда ва туғруқда касаллик варақаларининг берилиши
Ҳомиладорликда ва туғруқ бўйича касаллик варақаси аёллар м аслаҳатхоналари ёки туғруқ комплекслари, бўлимлари, умумий ДПМ акушер-гинекологлари томонидан ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан бошлаб, жаъми 126 календар кунга берилади.
Туғруқлар оғир кечса ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилганда, туғиш содир бўлган ДПМ томонидан касаллик варақаси яна 14 календар кунига узайтирилади.
Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасигача содир бўлган туғруқларда касаллик варақаси ДПМ томонидан 126 календар кунига (агар тирик бола туғилса) берилади, агар ўлик бола туғилса ёки бола туғруқдан кейинги дастлабки 168 соат (биринчи 7 кун) ичида ўлса, касаллик варақаси 70 календар кунига берилади.
Туғруқ вақтида ёки туғруқдан кейинги даврда она вафот этса, касаллик варақаси қолган кунлар учун парвариш қилувчи шахсга берилади.
Бевосита туғруқхонадан бола асраб олган ёки уларни ўз қарамоғига олган шахсларга касаллик варақаси 56 кунга берилади. Иккита ва ундан ортиқ чақалоқларни асраб олганда (қарамоғига олганда) касаллик варақаси ёки маълумотнома бола туғилган кунидан бошлаб 70 календар кунига берилади.
Агар ҳомиладор аёл ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича расмий таътилни расмийлаштиришга ўз вақтида мурожат этмаса, у ҳолда касаллик варақаси мурожат этган кундан бошлаб берилади (агар туғруқдан сўнг 6 ой ичида мурожат қилинган бўлса).ДПМда, касаллик туфайли ҳомилани сунъий тўхтатишса, ҳамда бола ташлашда касаллик варақаси умумий қоидалар асосида меҳнатга лаёқатсизликнинг барча муддатларида берилади.Қисман тўланадиган таътилда ёки болани парвариши бўйича ойлик маоши тўланмайдиган қўшимча таътилда бўлган аёлларга такрорий ҳомиладорликда касаллик варақаси умумий қоидаларга асосан ва туғруқ туфайли таътилнинг барча кунларига берилади.
Беморни парвариш қилишда касаллик варақалари ёки маълумотномаларнинг берилиши
14 ёшдан катта бўлган беморни парвариш қилиш бўйича касаллик варақаси амбулатория шароитида оғир касалликлар, жароҳатлар бўлганда даволовчи врач томонидан 7 календар кунигача берилади (иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ногиронлари, Собиқ байналминал - жангчилар, Чернобиль АЭС авариясини бартараф этишда иштирок этганларга бу муддат 14 календар кунига тенгдир).
Касаллик варақаси бемор билан бирга истиқомат қилишидан қатъий назар беморни парваришлаётган исталган оила аъзоси ёки қариндошига берилади. Бунда парвариш қилувчи шахсни меҳнат таътилида бўлиши аҳамиятга эга эмас. Стационар шароитда катта ёшдагиларни парвариш қилиш бўйича касаллик варақалари берилмайди.
14 ёшгача бўлган бемор болани парвариш қилинганда касаллик варақаси амбулатория шароитида даволовчи врач томонидан унинг онасига (агар у бўлмаса, отасига ёки бошқа оила аъзосига) ўткир касалликнинг барча даврига ёки сурункали касаллик авж олган даврда ремиссия вужудга келгунча (145 календар кундан кўп эмас) бўлган даврга берилади.
Бемор болани парвариши юзасидан онасига ишдан озод этиш ҳақидаги маълумотнома касаллик варақасининг кўзда тутилган максимал муддати тугагандан сўнг (агар онаси бўлмаса, парвариш қилаётган бошқа оила аъзосига) берилади. Маълумотнома болани ўткир касалликдан согайиб кетгунича ёки сурункали касалликннг авж олишида ремиссия даври вужудга келгунча бўлган даврга берилади.
Бемор болани парвариши буйича вақтинча ишдан озод этиш тўгрисидаги маълумотномага даволовчи врач ВКК раиси билан ҳамкорликда берилади ва узайтирилади (бир вақтнинг ўзида 10 кунгача). Бемор болани стационарга юборилганда касаллик варақаси ёки маълумотнома госпитализация қилинган кундан ёпилади. Бола стационардан чиққандан сўнг касалликнинг ўткир даврида белгиланган тартибда бемор болани госпитализациясигача бўлган даврдаги касаллик варақасидаги кунларни ҳисобга олган ҳолда касаллик варақаси ёки маълумотнома қайтадан берилади.Агар оилада бир вақтнинг ўзида иккита ёки ундан ортиқ бола касал бўлса, уларнинг парвариши буйича битта касаллик варақаси ёки маълумотнома берилади, агар болалар навбат билан касал бўлса, касаллик варақаси ёки маълумотнома ҳар бирига алоҳида берилади, агар иккинчи бола биринчи боланинг касаллик даврида касал бўлиб қолса, унинг парвариши бўйича касаллик варақаси биринчи боланинг парвариши туфайли ишдан озод бўлган кунларнинг мос келганларини чиқариб ташлаган ҳолда биринчи касаллик варақаси ёпилгандан сўнг берилади.
Агар маълумотнома бўйича ишдан озод бўлган даврда бошқа бола касал бўлса ёки биринчи болада янги касаллик пайдо бўлса (аввалгиси билан боғланмаган ҳолда), маълумотнома ёпилади ва янги касаллик варақаси берилади. Бемор болани парвариши бўйича касаллик варақаси ва маълумотномани бериш, узайтириш ва ёпиш ҳақидаги маълумотлар амбулатор шароитда даволанганда боланинг ривожланиш тарихида, стационарда даволанганда - касаллик тарихида, "Берилган касаллик варақаларини рўйҳатга олиш журнали"да, ҳамда "ВКК хулосаларини қайд этиш журнали"да қайд этилади.
Врачларнинг касаллик варақалари ва маълумотномаларини беришдан (узайтиришдан) бош тортишлари бўйича шикоятлар ДПМ бош врачи томонидан беморни шахсан кўрикдан ўтказгандан сўнг кўриб чиқилади.Онаси касал бўлганда ёки у бошқа бемор боласи билан стационарда бўлса, 3 ёшгача бўлган соғлом болани ёки 16 ёшгача ногирон болани парвариши бўйича касаллик варақаси ДПМ врачи ҳамкорликда (соғлом болани ёки ногирон болани турар жойи бўйича) ушбу парваришни олиб бораётган қариндошига беради. Ушбу ҳолатда касаллик варақаси бир вақтнинг ўзида онанинг касаллик муддатига ёки бошқа бемор болани парвариши бўйича стационарда бўлган кунларига берилади.
Мактабгача муассасасида карантин эълон килинса ёки 6 ёшгача болани изоляция қилиш зарур бўлганда, ота-оналардан бирига ёки оила аъзосига давлат санитария - эпидемиология назорати органлари томонидан белгиланган (14 кунгача) муддатга касаллик варақаси берилади.
3 ёшгача бўлган болалар стационарда даволанганда ҳамда катта ёшдаги болалар оғир касал бўлганда врачларнинг хулосасига кўра улар қўшимча парваришга муҳтож деб топилса, бевосита парвариш қилаётган ёки оиланинг бошқа аъзосига уларга ДПМда бирга бўлиш имкони берилади ва бунда касаллик варақаси берилади.
Меҳнат таътилида бўлган ишчига касаллик варақаси ва маълумотнома бемор болани парвариши бўйича умумий қоидаларга асосан берилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish