Ичкилик билан захарланиш холатида ВМЯ қобилияти тўғрисида бериладиган маълумотнома Ф.094.
Бошқа маълумотномалар.
Касаллик варақаси ёки маълумотномани расмийлаштириш Берилган касаллик варақаси ёки маълумотнома даволовчи врач томонидан имзоланади. Беш кундан ортиқ муддатга берилган касаллик варақасига шунингдек бўлим мудири ҳам имзо чекади.
Касаллик варақаси ёки маълумотнома паспортга асосан (ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат кўрсатилганда) расмийлаштирилади.Касаллик варақаси ёки маълумотнома аник, қисқартиришларсиз ва сиёҳли ёки шарикли ручкалар (кўк, бинафша ёки қора ранг) билан ўзгартиришларсиз тўлдирилади.
Якуний ташхис уни белгилари билан алмаштирилмаган ҳолда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизликка сабаб бўлган касалликни акс эттириши керак.
Якуний ташхиснинг ёнига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича ҳисобга олиш ҳужжатининг қатор рақамига мос келувчи шифр қўйилади.
Касаллик варақасининг давоми берилганда "Берилди, варақанинг давоми" бандида янги касаллик варақасининг рақами кўрсатилган ҳолда ёзилади, янги касаллик варақасида эса "Давоми " банди чизиб қўйилади.
Касаллик варақаси очилганда юқори ўнг бурчакка, ёпилганда пастки ўнг бурчагига ДПМнинг муҳри қўйилади.
Касаллик варақаси йўқолганда, дубликат варақни ёки маълумотномани берган ДПМ томонидан бош врачнинг ёки ВКК раисининг тасдиғи билан берилиб, бунда ўтган давр ичида пул тўлови олмаганлиги ҳақида иш жойидан маълумотнома кўрсатилиши керак. Маълумотнома йўқотилса унинг дубликати берилади.
Касаллик варақасининг ёки маълумотноманинг юқори ўнг бурчагига "Дубликат " деб ёзилади. "Берилди" бандида дубликатни берилиш вақти кўрсатилади. "Ишдан озод этиш" банди меҳнатга лаёқатсизликнинг барча муддатига битта қатор билан тўлдирилиб, дубликат берган врач, ВКК раиси ва бош врач имзо чекади ва ДПМнинг муҳри билан тасдиқланади.