Касаллик варақаси ёки маълумотномалар бланкаларининг тақсимлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
Белгиланган шаклдаги касаллик варақаси ёки маълумотнома қатъий хисобот берилувчи ҳужжат хисобланади. Касаллик варақаси ва маълумотнома бланкасининг шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий таъминот вазирлиги қошидаги нафақа фонди билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Касаллик варақалари ёки маълумотномалар бланкаларини тайёрлаш учун тўловни Соғлиқни сақлаш Вазирлиги буюртмалари тушганда нафақа фонди амалга оширади. Бланкаларни тақсимлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ишларини ташкил этиш бўйича жавобгарликни ва ҳисобот топширишни соғлиқни сақлаш вазирининг муовини, соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари раҳбарларининг муовинлари, вазирликлар ва маъмуриятлар ДПМлари, тиббий хизматлари рахбарлари олиб борадилар. Соғлиқни сақлаш муассасаси меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномаларнинг бланкаларини тақдим этилган хисобот-буюртмага асосан ҳар кварталда ўзидан юқорида турган соғлиқни сақлаш хизматини бошқариш органидан олади. Касаллик варақаларини ёки мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги ДПМ маълумотномаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш қатъий ҳисобот берилувчи бланкаларни хисобга олиш ва сақлаш талабларига асосан олиб борилади. ДПМ бланкаларини борлигини, келишини ва сараланишининг аниқ миқдорий ҳисобини махсус китобда олиб боришлари керак. Бланкаларни ҳисобга олиш китоби тикилган бўлиб, варақлари номерланган бўлиши керак, охирги варақада муассасанинг номи ва варақалариинг сони кўрсатилади ва жавобгар шахснинг имзоси, ДПМ муҳри билан тасдиқланади. Бланкаларни жўнатиш баҳоли почта посилкаси сифатида амалга оширилади, жўнатилган бланкаларнинг харажат қоғозлари (накладной) эса топширганлик ҳақидаги хабарнома билан алоҳида буюртма хати сифатида жўнатилади. Врачлар (фельдшерлар) касаллик варақалари ёки маълумотномаларни жўнатганлари тўғрисида жавобгар шахсга аввалдан олинган бланкаларининг карешокларини топшириш йули билан ҳисобот топширадилар. Ҳисобот учун олинган бланкаларнинг сақланиши учун врачлар (фельдшерлар) шахсий жавобгар хисобланадилар. Белгиланган шаклдаги берилган касаллик варақалари ёки маълумотномаларини хисобга олиш " Касаллик варақаларини рўйхатга олиш китоби" да акс эттирилиб ,бунда маълумотномалар алохида китобда ҳисобга олинади. Бузилган ва талаб этилмаган бланкалар қўйидаги тартибда бекор қилинади:
бланка крестсимон қилиб чизиб ташланади,
йирик харфлар билан "бузилган " ёки "бекор қилинган" деб ёзилади,
жавобгар шахсга топширилади.
Бланкаларнинг корешоклари, бекор килинган ва бузилган бланкалар даволаш муассасада 2 йил давомида сақланади, сунгра рахбарнинг буйруғи асосида ёқиб ташланади. Иўқотилганлик хақидаги далолатнома 10 йил давомида сақланади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари бланкаларнинг ўғирланиши ёки йўқолиши ҳақидаги барча ҳолатлар бўйича , уларнинг серия ва номерларини кўрсатган ҳолда ўзидан юқорида турган органга, Ижтимоий таъминот вазирлигига, Нафақа фондига, Нафақа фондининг ҳудудий бўлимига хабар беришлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |