Bog'liq Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-
Касалланиш ва жароҳатланишларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг берилиши Бемор амбулатор-поликлиника шароитида даволанганда даволовчи врач касаллик варақасини бир вақтнинг ўзида 5 календар кунигача бериши мумкин. Касаллик варақасини 5 календар кунидан ортиқ бўлган муддатга узайтириш, даволовчи врач ва бўлим мудири томонидан амалга оширилади. Бунда ҳар доим касаллик варақаси 10 кундан ошмаган муддатга узайтирилади, агар бўлим мудири бўлмаса, у ҳолда даволовчи врачи ВКК раиси билан биргаликда бемор соғайиб кетгунча ёки ТМЭКга юборилгунча касаллик варақасини узайтиради.
Узоқ муддат касал бўлувчилар охирги 12 ой ичида битта касаллик билан (сил касаллигидан ташқари) меҳнатга лаёқатлилигини йўқотган куннинг 3-чи ойидан кечикмай ёки меҳнатга лаёқатсизликнинг 4-чи ойидан кечикмай хулоса бериш, нохуш клиник кўринишлар ва меҳнат фаолиятини келгусида давом эттириш мумкин эмаслик хавфи туғилганда, ҳамда ногиронлик белгилари пайдо бўлганда улар тиббий меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) юборилади.
Сил касаллиги оқибатида вақтинча меҳнатга лаёқатсизликда бирламчи касалланган беморлар хулоса бериш учун ТМЭКга меҳнатга лаёқатсизлик бошланган куннинг 10-ойидан кечикмай юборилади.
Сил диспансерларида ҳисобда турувчи беморларда асосий касалликнинг авж олиши оқибатида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик юз берганда хулоса бериш учун ТМЭКга меҳнага лаёқатсизлик бошланган куннинг 6-ойидан кечикмай юборилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномасини узайтириш беморни ТМЭКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади.Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган, аммо ТМЭК томонидан ногирон деб хулоса берилмаган беморларга касаллик варақаси ДПМ врачлари томонидан 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади.
Узоқ худудларда жойлашган ДПМларда, шу жумладан битта врач ишлаётган қишлоқ врачлик пунктларида врач касаллик варақасини ёки маълумотномани вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг барча даврига бериши ёки узайтириши мумкин. Бундай ДПМ ва врачларнинг рўйхати соғлиқни сақлаш органлари томонидан буйруқ орқали расмийлаштирилади.
Ихтисослашган диспансерларга (кардиологик ва онкологик диспансерлардан ташқари) хос касалликларга чалинган беморларга касаллик варақаси ёки маълумотнома фақатгина ушбу диспансер врачлари томонидан ушбу Низомга асосан меҳнатга лаёқатсизликнинг барча даврига берилади.
Агар ушбу беморлар умумий ДПМга мурожаат этсалар, уларга меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотнома 3 кунгача берилади, сўнгра тегишли диспансерга юборилади.Силга қарши диспансерлар ва ОИТСни олдини олиш ва курашиш марказлари врачлари силнинг еки ОИТСнинг фаол шаклидаги беморларга ихтисослиги бўлмаган касалликларда тегишли мутахасислар билан маслаҳатлашгандан сўнг касаллик варақаларини беришлари ва узайтиришлари мумкин.
Беморларни бошқа шаҳарга (худудга) маслаҳат ёки даволаниш учун юбориш соғлиқни сақлаш органларининг рухсати билан амалга оширилади,касаллик варақаси ёки маълумотнома ДПМ ВККси томонидан беморни йўлга чиқишини хисобга олган холда, ушбу шахарга (худудга) бориш учун кетган кунларга берилади. Касаллик варақасини ёки маълумотномани маслахат беришнинг ва (ёки) даволанишнинг барча муддатлари ва орқага қайтиш кунларига узайтириш маслахат берувчи ва (ёки) даволовчи ДПМ тамонидан амалга оширилади. 1-гурух ногиронлари 16 ёшгача булган болаларни маслахат ва (ёки) даволаниш учун бошқа шахарга (худудга) юборилганда тиббиёт ходими кузатиб бормаса, у ҳолда юбораётган ДПМ ВККси томонидан беморни кузатиб борувчи шахсга ушбу шаҳарга (худудга) бориш кунларига касаллик варақаси берилади. Кузатиб борувчи шахсга касаллик варақасини ёки маълумотномани маслаҳат беришнинг ва (ёки) даволанишнинг барча муддатлари ва орқага қайтиш кунларига узайтириш маслаҳат берувчи ва (ёки) даволовчи ДПМ томонидан амалга оширилади.
Ишга лаёқатли шахсларни текшириш ва даволаш муолажаларини ўтказиш касаллик варақасини бермаган холда ишдан бўш вақтларда ўтказилади, фақат мураккаб текширувлар ва муолажалар (эндоскопик текширув ва ҳ.к.), ҳамда текширув ва даволашни кечиктириб бўлмаганда ва фақат иш вақтида амалга ошириш ҳолатлари бундан мустаснодир. Ушбу холатларда уларни ўтказиш кунига касаллик варақаси ёки маълумотнома берилади.
Бошқа худудда бўлган даврда (командировка, меҳнат таътили ва ҳ.к.) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланса, касаллик варақаси ёки маълумотнома бемор борган худуд ДПМ тамонидан бош врачнинг рухсати билан умумий қоидалар бўйича берилади. Саломатлик холати яхшиланганда бемор турар жойи бўйича ВККга даволанишга юборилади.Меҳнатга лаёқатсиз шахс корхонанинг саломатлик пунктга мурожат этганда (ўткир касалланишларда, саноат жароҳатларида) унга саломатлик пунктининг врачи тамонидан касаллик варақаси ёки маълумотнома уч календар кунигача берилади Ушбу варақанинг узайтирилиши иш жойидаги ёки турар жойидаги ДПМ томонидан амалга оширилади. Саломатлик пунктининг фельдшери томонидан кечки ёки тунги вақтда биринчи ёрдам кўрсатилганда, беморни амбулатория-поликлиника муассасасига (стационарга) врачлик қабулига юборилади, у ерда вақтинча лаёқатсизлик аниқланганда унга касаллик пунктга мурожат этган вақтидан бошлаб берилади. Меҳнатга лаёқатли деб топилган шахсларга йулланмада ДПМда текширув вақти хақида белгилаб қўйилади.
Касаллик варақаси ёки маълумотнома меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кундан берилади. Касаллик варақаси ёки маълумотномани ўтган кунларга беришга рухсат этилмайди, фақатгина стационарда даволаниш ҳолатлари, кечки ёки тунги вақтда берилган фельдшер маълумотномаси , у ўз навбатида белгиланган шаклдаги касаллик варақаси ёки маълумотномага алмаштирилиши мумкин, ва ушбу йўриқномада келтирилган бошқа ҳолатлар бундан мустаснодир.
Иш вақти (ўқув вақти) ёки сменаси тугагандан сўнг ишга лаёкатсизлик пайдо бўлса касаллик варақаси ёки маълумотнома ишдан ёки ўқишдан озод этган ҳолда шу куни берилади, лекин навбатдаги календар кунидан, алоҳида ҳолатларда, рухий касалликка чалинган шахсга, ушбу касалликнинг авж олиши туфайли тиббий ёрдам учун ўз вақтида мурожат эта олмаганда, рухий-неврологик диспансерлар варақаси ёки бошқа ДПМ ВККси томонидан касаллик варақаси ёки маълумотнома ўтган муддатга берилади, лекин 3 календар кунидан ортмаган ҳолда. Стационар шароитида (кундузги шифохоналарда) даволанганда касаллик варақаси ёки маълумотнома даволовчи врач ва бўлим мудири (бош врач, бош врач муовини) билан биргаликда бир вақтнинг ўзида даволашнинг барча муддатига берилади.
Амбулатория жарроҳлик марказларида, уй шароитидаги стационарларда ва ихтисослашган комплекс амбулатор даволаш марказларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик умумий қоидалар бўйича амбулатор даволанишда расмийлаштирилади. Узоқ даволанишда беморнинг ёки унинг оила аъзоларининг илтимосига кўра, касаллик варақасининг давоми берилиши мумкин ва у уларни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўловларни олиш учун даврий равишда кўрсата олиши мумкин бўлади. Ўз меҳнат қобилиятини тиклаган шахслар стационардан ёпилган касаллик варақаси ёки маълумотнома билан турар жойигача кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда чикарилади. Вақтинча меҳнатга лаёкатсизлиги давом этаётган беморларга стационарда бўлиш муддатидан ортиқ вақти касаллик варақси ёки маълумотномани узайтириш стационар врачи ҳамда бўлим мудири билан биргаликда амалга оширилади. Ва 3 календар кунидан ортиқ бўлмаган ҳолда ДПМга келиш учун ёки врачни уйга чақириш учун зарур бўлган муддатга берилади.
Мудофаа ишлари бўйича бўлимларнинг йулланмаси билан стационарда текширувдан ўтган меҳнатга лаёқатли шахсларга, хамда касбий паталогия марказларида булишнинг барча муддатига йулга кетган вақтни хисобга олиб маълумотнома берилади.Шошилинч тиббий ёрдам пунктлари ёки травматологик пунктларда меҳнатга лаёқатсиз деб топилганларга касаллик варақаси ёки маълумотнома навбатчи врач томонидан 3 кунгача берилиб, сўнрга турар жойи ёки иш жойидаги ДПМга юборилади.
Тез-тез ва узоқ касал бўлувчи шахсларга касаллик варақаси бош врач томонидан ёки бириктирилган маълум бир врач томонидан берилади. Агар касаллик врачнинг мутахассислига таалуқли бўлмаса, касаллик варақаси тегишли мутахассис иштирокида берилади.Навбатдаги ёки қўшимча таътил вақтида ҳамда ойлик маоши сақланган ҳолда махсус ўқув таътили вақтида (кечки ва сиртқи олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиш) касаллик варақаси умумий коидаларга асосан берилади.
Олийгоҳ талабаларига, ўрта махсус ўқув юртлари ўкувчиларига уларни қишлоқ хўжалик, қурувчилик соҳаларига жалб этилганда, ишлаб чиқариш амалиёти вақтида ҳақ тўланадиганишга жалб этилганда ва ушбу даврда вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда (касаллик, жароҳатланиш) ишлаб чиқариш амалиёти ёки иш даврига касаллик варақаси умумий қоидага асосланиб берилади.
Ишловчи нафақахўрларга касаллик варақаси ёки маълумотнома умумий қоидага асосан берилади.
Ишловчи ногиронларга касаллик варақаси (касб касаллиги ва меҳнатда шикастланишидан ташқари) қаторасига 2 ойдан ортиқ бўлмаган даврга ёки календар йилида 3 ойдан кўп бўлмаган даврга берилади.
Ишловчи иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, ҳамда Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида ногирон бўлганларга касаллик варақаси қаторасига 4 ойгача ёки клендар йилида 5 ойгача берилади.ИИВ ДМХ ходимлари томонидан ушланган ёки қамоққа олинган шахсларга касаллик варақаси ёки маълумотнома берилмайди.
Спиртли ичкиликларни ичиб, маст бўлиши оқибатида олинган жароҳатлар ва касалликларда касаллик варақаси берилмайди, бунда меҳнатга лаёқатсизлик ҳолати рўй берса, куйидаги ҳолатларда маълумотнома берилади:
а) спиртли ичимликни суистеъмол қилиш оқибатида (алкоголдан ўткир заҳарланиш, алкогол психозлар ва ҳк.);
б) сурункали алкоголизмда;
в) алкогол истеъмол қилиш билан боғлиқ равишда вужудга келган ўткир
касаллик ёки сурункали касалликнинг авж олиши оқибатида;
г) мастлик ҳолатда юз берган жароҳатларда.
Агар тегишли органлар (ИИВ, прокуратура ва бошқалар) хулосасига кўра жароҳатланиш алкогол истеъмоли билан боғлиқ эмас деб топилса (масалан, жамоат транспорти ҳалокатида олинган жароҳат) ДПМ, ВКК томонидан маълумотномани касаллик варақасига алмаштирилади.
Агар маълумотнома билан меҳнатдан озод қилинган даврда, оғирроқ хасталик (миокард инфаркти, рак, сил касаллиги ва ҳк.) юз берса, ушбу хасталик аниқланган кундан бошлаб умумий қоидаларга кўра касаллик варақаси очилади.