5.Леталлик кўрсаткини х.к. :
Касалхонада ўлган беморлар сони х 100 / Кетган беморлар сонига
Касалхонада даволаш сифати ва самарадорлигини леталлик кўрсаткичи ёрдамида аниқлаш мумкин.
Тиббий ёрдам кўрсатишни сифатини хисоблаш кўрсаткичи.
1.Беморни касалхонада даволанишини ўртача давомлилигини хисоблаш кўрсаткичи:
Маьлум бир ташхиз билан чиқиб кетган беморлар, ўтказган ўриндиқ кунлар сони / Ушбу ташхиз билан чиқиб кетган беморлар сонига
Бу кўрсаткич касалхона ёрдамининг сифатини аниқлашда ишлатилади. Даволанишни ўртача давомлилигини алохида касалланишлар бўйича хисобланади. Бу кўрсаткични нормативлари бўлмайди. Кўрсаткични бахолаш ва тахлил қилишда беморни текшириш, ўз вақтида ташхиз қўйиш, рационал ва самарали даволаш, унинг асоратлари, меҳнатга лаёқатлилиги экспертизаси тўғрилиги билан боғлаш керак.Қуйидаги кўрсаткич ахолини касалхона ёрдами билан таминланганлиги, амбулатор-поликлиник ёрдамнинг даражаси ва бошқалар таьсир этади.
1. Ўриндиқ кун режасини бажарилганлигин % х.к.
Бир йилда ўтказилган ўирндик кунлар сони х 100/ Режа бўйича бир йилдаги ўриндиқ кун сонига
2.Ахолини касалхона ўриндиқлари билан таминланганлигини х.к.
Йилдаги ўртача ўриндиқлар сони х 10000/ Ахолини йилдаги ўртача сонига
3.Ўриндиқларни йиллик ўртача бандлигини х.к.;
Бир йилда ўтказилган ўриндик кунлар сони/ Йилдаги ўртача ўриндиқлар сонига
4.Беморни касалхонада ўртача бўлганлигини х.к.;
Бир йилда ўтказилган ўриндик кун сони/ Ўтган беморлар сонига
Ўтган беморларга – бу касалхонага келганларни ярми, чиқиб кетган ва ўлган беморлар.
5.Ўриндиқларни айланасини х.к.;
Ўтган беморлар сони / Ўриндиқларни ўртача сонига
6.Умумий ва операциядан кейинги леталликни х.к.;
Ўлган беморлар сони х 100 / Чиққан беморлар сонига
Ўзбекистон бўйича умумий леталлик 0,8% ни ташкил этади.
7.Ташхизларни тшғри келганлигини х.к.
Мавзу №11: Меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотганликнинг врачлик экспертизаси.
Ҳукумат томонидан аҳолини иқтисодий - ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларда ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот муҳим аҳамиятга эга.Иккала ижтимоий мухофаза шаклларининг мазмуни асосан бир хил бўлиб, меҳнаткашлар у ёки бу сабабларга кўра иш қобилиятини йўқотганда, иш ҳаки олмаган тақдирда жамият истеъмол фондлари орқали уларни моддий маблағ билан таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (37 модда) «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир» (39 модда) «ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йуқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга» ва «вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир» деб белгилаб қўйилганАмалиётда бу ижтимоий суғурта ва давлат ижтимоий таъминот тизими орқали амалга оширилади. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот бир бутунликни ташкил этиб, бир-бирини тўлдириб боради, аммо бу икки таъминот шаклларининг бир-биридан фарқли томонлари бор. Бу фарқ, биринчидан, маблағни ташкил этиш ва унинг йўналиши, иккинчидан, ташкилий шаклларни бошқариш усули билан фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |