Ижтимоий суғурта – бу шундай система бўлиб, ҳамма ишчиларни вақтинча ишга яроқсиз бўлганда,кексайганда,шу билан биргаликда боқувчисини йўқотганда(ишлаб чиқариш вақтида бўлганда) моддий таьминланади.
ЎзР да меҳнаткашлар ксаба уюшмаси тамонидан таьминланади.
Ижтимоий суғурта деганда, давлат томонидан ишчи, хизматчи, қишлоқ хўжалик ходимларини вақтинча иш кобилиятини йўқотганлик даврида, ногиронликда, қариликда, оилалар ўз боқувчисини йўқоттан ҳолда ҳамда турли маданий, маиший, соғломлаштириш, профилактик чора тадбирлар тизимини амалга ошириш учун ажратилган моддий таъминот тушунилади. Ижтимоий суғуртанинг асосий тамойиллари
Ижтимоий суғурта давлат томонидан ташкил этилиб, унга маблағ давлат
томонидан ажратилади. Ҳозирги кунда ижтимоий суғурта фонди иш ҳаки
фондининг 4,4 дан 9% и гача бўлагини ташкил этади.
Давлат ижтимонй суғуртасининг барча шакллари, сўзсиз барча ишчи,
хизматчи, колхозчиларга таалуқлидир.
Давлат ижтимоий суғуртани бошқаришнинг кенг демократик асосида
ташкил этилади.
Моддий таъминот турларининг хилма хиллиги ва уни кенг оммани қамраб олиш.
Ижтимоий таьминот – бу шундай система бўлиб,кексаларни ва ногиронларни(умумий касалланишда,болаликдан ногирон)боқувчисини йўқотганда,кўп болали ва бева аёлларни,махсус муассасаларда,протезлашда,касбий таьминлашда ва ногиронларни меҳнат билан таьминлашда маблағ билан таьминлайди. Булар ЎзРдаги Ижтимоий таьминот вазирлиги тамонидан таьминланади.
Врачлар томонидан кишиларни меҳнатга лаёқатлилик даражаси ва унинг даврини аниқлаш учун инсонларни ишга лаёқатлилигини текшириш -врачлик меҳнат экспертизаси дейилади.
Меҳнатга лаёқатлилик деганда - инсон организми жисмоний ва руҳий жиҳатидан ишни маълум ҳажмда ва сифатда бажара олиш имконияти тушунилади.
Экспертиза ташкилотларининг асосий вазифаси ишчи ходимларни нафақат меҳнат, иш қобилиятини аниқлаш эмас, балки саломатлиги, иш қобилиятини тезроқ тиклаш,шунингдек,иш қобилияти чегараланган шахсларни, уларни соғлиғига путур етказмаган ҳолда улардан ишлаб чикаришда тўлиқ ва рационал фойдаланишда имкониятни аниқлашдир.Шифокорлар олдида ишчи,хизматчиларни бирор бир хасталик, бахтсиз ҳодиса ва бошқа сабабларга кўра иш қобилиятини умуман йўқотганлигини ёки касбга лаёқатлилиги эмаслигини аниқлаш масаласини ҳал килиш ётади.
Врачлик меҳнат экспертизасини муҳим вазифаси бўлиб,инсоннинг саломатлигини тиклаш ва яхшилашга қаратилган даволаш ва бошқа тадбирларни белгилашдир. Меҳнат лаёқатсизлигини тасдиқланиши меҳнаткашларга ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан моддий таъминланишни, даволаниш, иш билан таъминлаш кафолатини беради.
Шундай қилиб, меҳнатга лаёқатсизликни текшириш тиббий -биологик, ижтимоий ва юридик аҳамиятга эга, бу эса шифокорларга катта маъсулият юклайди. Иш кобилиятини йуқотишга кўп ҳолларда хасталик ёки жарохатланишлар сабаб бўлади. Лекин одатдаги иш жараёнини бажаришга ҳалақит бермайдиган функционал ўзгаришларни келтириб чиқарган касаллик ёки жароҳатлар, ишдан озод қилишга асос бўла олмайди. Айрим ҳолларда вақтинчалик иш шароитини ёки характерини алмаштириш ишчиларда иш қобилиятини йўқотишни олдини олади.
Меҳнатга лаёқатсизлик икки хил бўлади:
Вақтинчалик айрим хасталиклар туфайли касблари бўйича меҳнат вазифасини вақтинча бажара олмаслик. Бу ўткинчи характерга эга ва
вақтинчалик меҳнатга лаёкатсизлик дейилади.
Доимий - ёки узоқ муддатли меҳнат қобилиятини йўқотиш бўлиб, ногиронликка олиб келади. Ногиронлик туфайли одамлар узоқ муддат давомида ёки бир умр меҳнатга лаёкатсиз бўлиб қолиши мумкин.
Иш қобилиятини йўқотиш даражасига қараб, қисман ёки тўлиқ меҳнатга лаёқатсизлик фарқланади. Тўлиқ меҳнатга лаёкатсизликда одам ҳеч қандай ишни бажара олмаслиги ва махсус даволаш тартибига мухтожликдир. Кисман меҳнатга лаёкатсизликда эса, вазифаси ёки касби бўйича ишни бажара олмаслигидир ёки иш ҳажми чегараланишидир.
Мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар, муассасаларда шартнома асосида ишловчи ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, фуқароларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан, баъзи ҳолатларда эса Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномлар билан тасдиқланади.
“Мехнатга лаёқатсизлик варақалари ва тиббий маълумотномалар бериш тартиби тўғрисида” деб аталган 19 январ 2000 йилда №873 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири томонидан тасдиқланган йўриқнома бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан врачлик мехнат экспертизаси амбулатория - поликлиника муассасаларида, ихтисослаштирилган диспансерларда, ВКМ (врачлик маслахат комиссияси) ва даволовчи врач томонидан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |