Бўлим мудирининг вазифалари
Беморларни текширишнинг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги, ташхис ва даволашнинг тўлиқлиги, касаллик варақаси ва маълумотномаси ҳамда ТМЭКга йўлланмани берилиши қоидаларига риоя этиш устидан назорат олиб бориш.
Даволовчи врач билан биргаликда беморни шахсан кўргандан сўнг даволаш ва календар кундан юқорига касаллик варақасини узайтириш масаласини ҳал қилиш. Узоқ кечаётган касалликда беморни навбатдаги кўрик муддатини белгилаш (камида 10 кунда 1 марта).
Даволовчи врач билан биргаликда беморларга стационарларда беморларни парвариш қилиш муддатига касаллик варақаларини (маълумотномаларини) бериш.
Меҳнат қобилиятини аниқлаш қийин бўлганда ҳамда турғун меҳнат қобилиятини йўқотганда беморларга маслаҳат бериш ва ВКК раиси билан биргаликда ТМЭКга юбориш масаласини ҳал қилиш.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилишдаги врачларнинг фаолиятини таҳлил этиш.
Врачлик меҳнат экспертизаси бўйича врачларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларида иштирок этиш, ишнинг янги шаклларини тадбик этиш.
Хизмат кўрсатилаётган контингент ўртасида касалланиш ва ногиронликни даволаш, олдини олиш ва камайтириш, уларни реабилитация қилиш масалалари бўйича даволовчи врачларга амалий ёрдам кўрсатиш, ушбу масалалар юзасидан ташкилий-услубий раҳбарликни олиб бориш.
Мутахассислик бўйича бўлимлар бўлмаса, кўрсатилган функциялар ВКК раисига юклатилади.
Бош врач муовинининг вазифалари
Ушбу йўриқномага асосан меҳнат қобилиятини экспертиза қилиш
ишларини ташкил этиш.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш масалалари бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларни барча врачлар томонидан ўз вақтида ўрганишини таъминлаш.
Меҳнат қобилиятини аниқлаш қийин бўлган беморлар юзасидан маслаҳат бериш ва касаллик варақалари ёки маълумотномаларини бериш ва расмийлаштириш бўйича фуқароларнинг шикоятларини кўриб чиқиш.
Амбулатор карталарни ўрганиш йўли орқали, зарурат бўлганда шахсан беморларни кўрикдан ўтказиб касаллик варақаларининг берилишини асосли эканлигини танлаб текширишни доимий ўтказиб териш.
5.Алоҳида бўлимлар бўйича, алоҳида касалликлар бўйича вақтинча
меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ касалланишларни таҳлил этишни
ташкил этиш, бўлим ичида эса врачлик конференцияларида йўл қўйилган эксперт хатоликларни ҳар бил врач бўйича муҳокама қилиш.
Беморларга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини яхшилаш ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини иложи борича қисқартириш чораларини кўриш.
Иш давомида тегишли ТМЭК билан доимий мулоқотни таъминлаш, ВКК
ва ТМЭК эксперт хулосаларидаги мос келмасликни ҳисобга олиш ва
таҳлил этиш ишларини ташкил этиш, ҳамкорликда ташкил этилган
конференцияларда хатоларни муҳокама этиш (1 йилда 2 мартадан кам эмас).
Ногиронликни диспансеризация қилишни, ногиронлик ҳолатини таҳлил
этишни, реабилитация қилишни, шахсий реабилитация дастурларининг
ўтказилишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |