Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,55 Mb.
bet66/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Врачлик консультатив комиссия ишини ташкил қилиш ва вазифалари

  1. Даволаш - профилактика муассасаларида ёки уларнинг базасида ташкил этилади, таркибида раис, тегишли бўлим мудири ва даволовчи врач киради. Зарурат бўлганда консультация бериш учун тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин, Комиссиянинг раиси буйруқ бўйича тайинланган бош врач муовини ҳисобланади (бош врач, бўлим мудири). ВКК касаллик варақалари ёки маълумотларни узайтириш масалаларини ҳал этади. ВКК раиси даволовчи врач ва бўлим мудирининг ваколатига киритилган ҳуқуқларга эга бўлади.

  2. ВКК раиси беморни шахсан кўриб, тиббий ҳужжатларни чуқур ўрганиб, ўтказилган текширувнинг тўғри эканлиги ва тўлиқлигини, даволаш ва ташхиснинг асосли эканлигини текширади ва бўлим мудири ҳамда даволовчи врачнинг тавсияси бўйича клиник-экспрет масалаларни ҳал этади, касаллик варақалари ёки маълумотномаларнинг даволовчи врачлар ва бўлим мудирлари томонидан берилишининг тўғри эканлигини назорат қилади. Беморлар ва ногиронларнинг реабилитацияси, ногиронликнинг олдини олиш устидан назорат олиб боради.

  3. Беморларнинг шикоятларини кўриб чиқади, зарурат бўлганда ихтисослаштирилган даволаш-ташҳис марказларига консультация ва даволаш учун юборади.

  4. Беморларни саломатлик ҳолати буйича енгил ва меҳнат шароитига эга
    бўлган бошқа ишга ўтказишнинг зарурлиги ҳақида хулоса бериб, бунда беморнинг малакасини ҳисобга олиб таклиф этилаётган ишнинг тавсифи аниқланади.

  5. Санитария - эпидемиология хизмати органларининг кўрсатмасига асосан карантин вақтида ва бактерия ташувчиликда бошқа ишга ўтказишнинг зарурлиги ҳақида хулоса ёки касаллик варақасини беради.

  6. Марказий туман касалхоналари (МТК), марказий шаҳар касалхоналари
    ёки поликлиникалари, уюшмалар, вилоят касалхоналари
    поликлиникалари (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
    вазирлигининг Республика касалхонаси) ВККлари тегишли равишда марказий туман (шаҳар), вилоят ВККлари (Қорақалпоғистон учун Республика ВККси) ҳисобланадилар. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ВМЭ кафедрасидаги ВКК марказий республика ВККси ҳисобланади. Марказий ВКК фаолиятига етакчи мутахассислар жалб қилинади.

  7. Талабалар ва ўқувчиларга саломатлик ҳолати бўйича академик таътилга
    чиқиш, имтихонлардан, машғулотлардан, қишлоқ хўжалик ишларидан озод қилиш ёки бошқа факультетга ўтишнинг зарурлига ҳақида хулоса беради.

  8. Амалдаги йўриқномага асосан санатория-курортда даволанишда, касб касаллиги ёки сил касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда, консультацияга ва бошқа шаҳарга даволаниш учун ҳамда протез - ортопедик стационарга юборилганда, шу жумладан, 1-гуруҳ ногирони, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларни кузатиб борганда ва бошқа ҳолатларда касаллик варақаларини бериш масалаларини ҳал этади. Қонунчиликка асосланган ҳолда беморларнинг алоҳида гуруҳларига ёки алоҳида яшаш майдонига муҳтож бўлганда хулоса беради.

9. Меҳнатга лаёқатсизликнинг пайдо бўлиш кунидан 3 календар ойида кечикмай, касаллик варақасидаги муддатдан қатъий назар меҳнат қобилиятини доимий ёки узоқ муддатга йўқотиш белгилари бўлганда беморларни ТМЭКга юбориш масаласини ҳал қилади.
Соғлиқни сақлаш бошқаруви худудий органлари раҳбарлари беморларни ва ногиронларни туман (шаҳар) даражасидаги ВККларга юборишни қисман ёки тўлик марказлаштириш масаласини ҳал этадилар.
Сўнгги 12 календар ойи ичида бир касалликнинг ўзи такрорий равишда авж олса, беморлар ТМЭКга вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг умумий муддатини 4 календар ойидан кечикмай юборилади. Сил касаллигига чалинган биринчи марта аниқланнган беморлар меҳнатга лаёқатсизлик пайдо бўлишининг 10 ойидан кечикмай ТМЭКга юборилса сил касаллиги диспансерларида ҳисобда турувчи беморлар 6 календар ойидан кечикмай юборилади.
10. Иш билан боғлиқ бўлган шикастланишлар ва касб касаллиги туфайли йўқотилган меҳнатга лаёқатлилигининг фоизи аниқлаш, ҳамда ногиронларга ногиронлик муддати тугаши ёки саломатлик ҳолатини ёмонлашуви сабабли муддатидан олдин қайта хулоса бериш учун беморларни ва ногиронларни ТМЭКга юборади.
11. Зарур бўлган ҳолларда ВКК беморларни дастлаб ТМЭКда консультация қилади. Турғун меҳнатга лаёқатсизликнинг белгилари бўлганда, ТМЭКга тиббий ҳужжатларни ўтказишни ташкил этади, уларни тўлдиришнинг тўғри эканлигини назорат қилади, имконият бўлганда ТМЭК мажлисларида иштирок этади, зарур ҳолатларда мутахассислар билан хамкорликда ТМЭК қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди.
12. Беморга хулоса бериш маълумотлари ва ВКК қарорлари беморнинг амбулатор картаси, касаллик тарихи, ""ВКК хулосаларини қайд этиш журнали"га ёзилиб, ВКК раиси, аъзолари ва котиб томонидан имзо қўйилади.
13.Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ касалланишнинг ва ногиронликнинг одини олиш, камайтириш, беморлар ва ногиронларни реабилитация қилиш соҳасидаги фаолиятини ВКК ТМЭК билан ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан бевосита мулоқатда ўтказади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish