Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. 
Арутюнова Л.Г. Метод межвидовой гибридизации в селекции хлопчатника / Итоги 
исследований по вопросам генетики, селекции и семеноводства хлопчатника за 50 лет: Сб.науч.тр. - 
Ташкент: Фан, 1970. - с.205-216. 
2. 
Пулатов М., Арутюнова Л.Г., Эгамбердыев А. Значение различных видов и отдаленных 
гибридов в улучшении хозяйственно-ценных признаков хлопчатника //Генетика и селекция растений. Тез. 
докл. второго Всесоюзного совещания «Генетика развития», Ташкент, 29-31 августа, 1990. – Ташкент, 
1990. – С.126-127. 
3. 
Янги истиқболли «Навбаҳор-2» ва «Гулбаҳор-2» ғўза навлари. – Тошкент.-2010.- 24-бет.- 
Муаллифлар: Губанова Н.Г., Джўраев О.Д., Садикова З.Ю., Санаев Н.Н. 
ИНТЕНСИВ БОҒЛАР УЧУН ПАСТ БЎЙЛИ ПАЙВАНДТАГЛАРДА ОЛМА КЎЧАТИНИ 
ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Ғуломов Б.Х., Намозов И.Ч., Нормуратов И.Т., Мирзаев И. 
Тошкент давлат аграр университети
Кириш. Республикамизни барча вилоятларида боғдорчилик ва узумчиликни жадал 
ривожлантириш, ҳосилдорлигини кескин ошириш, сифатини яхшилаш, шу йўл билан аҳолини, маҳсулот 
ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли мева, узум маҳсулотлари билан таъминлаш учун имкониятлари 
мавжуд. 
Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аввало, бутун эътиборни ҳар бир хўжаликдаги 
мавжуд боғ ва токзорларнинг аҳволини яхшилашга, технологик жараёнларини ўз муддатида тўла 
ўтказилишига, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш-чораларини юқори савияда тўлиқ амалга 
оширишга, мевани териш, топшириш ва сақлаш ишларини тубдан яхшилашга, зарур моддий-техник 
воситаларини етказиб бериш билан соҳани жадал ривожлантиришга, ҳосилдорликни кўтаришга, сифатли 
маҳсулот етиштиришга қаратишимиз керак. Шундагина мева, узум маҳсулотлари кўпайиб, тармоғимиз 
иқтисодий жиҳатдан мастаҳкамланади, халқ таъминоти яхшиланади. 
Яхши таъминланган мева кўчатзорисиз боғдорчилик ривожланмайди ва такомиллашмайди деб 
таъкидлайди В.И. Кашин [2]. Кўчатзорнинг ишига нафақат янги барпо этиладиган боғларнинг ҳажми, 
балки бўлғуси боғларнинг сифат таркиби (тур, нав, пайвандтаг) ҳам узвий боғлиқдир. Бўлғуси боғлар 
бугунги мавжуд боғлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Бу – клон пайвандтаглардаги юқори жадал кучсиз 
ўсувчи боғлар бўлиб, уларда дарахтлар зич экилади, ҳосилдорлиги мунтазам 20-50 т/га, мевасининг 
сифатлари юқори ва ҳаётий доираси қисқа бўлади. Уларни етиштириш технологияси энергия тежамкор ва 
экологик тоза бўлиши лозим. В.И. Сенин ва В.В. Сенин [3] суғориладиган боғдорчилик институтида 20 
йилдан ортиқ М7 пайвандтагини М8 ва М9 пакана пайвандтаглари ҳамда ўртача ўсувчи М2, М4 
пайвандтаглари билан таққослаб ўрганди. Бунда М7 пайвандтагига Ренет Симиренко, Жонатан, 
Старкримсон ва Ред Делишес каби олма навлари пайванд қилинганда ярим пакана дарахтлар ўсган (М9 га 
нисбатан бирмунча баландроқ), улар экилгандан сўнг 3-4-йил ҳосилга кирган. Мазкур кўчатлар енгил ва 


67
оғир тупроқларда яхши ўсади, илдиз тизими чуқур кириб бориши туфайли қурғоқчиликни ҳам яхши 
ўтказади. М7 нинг совуққа чидамлилиги бошқа пайвандтагларга нисбатан юқоридир. М7 пайвандтагидаги 
дарахтларни жадал технология бўйича етиштириш жуда қулайдир. Sosna нинг [4] ишларида бир йиллик 
олмалар М26, Р60, М9 ва Р22 пайвандтагларига тупроқ сатҳидан 5, 15 ва 25 см баландликда куртак 
пайванд қилинган ва баҳорда боғга 3×1,2 м оралиқда (2778 дарахт/га) ва кўчатзордагига нисбатан 5 см 
чуқурроқ ўтқазилган. Дарахтларнинг ўсиши пайвандтаг таначаси баландлиги билан салбий боғлиқликка 
эга бўлган. Баланд куртак пайванд қилинган дарахтлар энг паст ўсиш кучига ва энг юқори мева тугиш 
коэффициентига эга бўлган. Р22 пайвандтагидан ташқари, 9 йиллик тажриба мобайнида энг юқори 
умумий ҳосил 15 ёки 25 см. баландликда куртак пайванд қилинган дарахтлардан олинди. Бунда баландроқ 
куртак пайванд қилишнинг мевани ўртача вазни ўлчамларига сезиларли салбий таъсири (айниқса Golden 
Delicious навида) кузатилди. 
Шуларни хисобга олган холда олиб борилган тадқиқотларни мақсади ишлаб чиқаришда олма учун 
ишлатиладиган вегетатив йўл билан кўпаювчи паст бўйли пайвандтагларда олма кўчатларни чиқишига 
таъсирини ўрганиб, энг юқори кўрсатгичга эришган вегетатив пайвандтаглар танлаб олинади. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish