Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Выводы: Установлена, что азотные удобрения под культуру арбуза целесообразновносить в 
ранние 
фазы 
вегетации. 
Эффективность 
применения 
фосфоромобилизующих 
бактерий 
и 
микроводорослей в сочетании с биокомпостом на посевах арбуза. Так на фоне N
150
P
150
K
100
был получен 
урожай арбуза 22,3 т/га, на фоне N
75
P
75
K
50
при замочке семян в фосфоромобилизующих бактериях + 
опрыскивание микроводорослями- 28,0 т/га. Соответственно показатели качества изменялись следующих 
образом: на минеральном фоне - РСВ-8,3%, сахаров 6,9%, аскорбиновой кислоты- 14,3 мг%, N-NO
3
-10,0 
мг/кг, на фоне с применением фосфоромобилизующих бактерий и микроводорослей соответственно- 
8,7%, 7,73%, 17,6 мг %, 6,13 мг/кг. 
ҒЎЗАНИНГ МУРАККАБ ТУРЛАРАРО ДУРАГАЙЛАРИДА БЕККРОСС 
 ЧАТИШТИРИШНИНГ САМАРАСИ 
 
Бобоев С.Ғ., Намазов Ш.Э., Холмуродова Г.Р., Алияров М.А. 
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти 
 
Маълумки, ғўза селекциясида турлараро дурагайлаш услубларидан фойдаланиш, ёввойи ғўза 
турларига хос ноёб белгиларни маданийларига ўтказиш ҳамда хўжалик учун қимматли белгиларнинг 
ижобий мажмуасига эга навлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. 
Турлараро дурагайлаш юзасидан мамлакатимизда ва хорижий давлатларда олимлари томонидан 
кўплаб изланишлар олиб борилиб, катта ютуқларга эришилган. Лекин, турлараро нодир дурагайлар олиш 
бўйича улкан ютуқларга қарамасдан, улар амалий селекцияда кам қўлланилмоқда. Бунга асосий сабаб - 
уларнинг қийин чатишиши ва кўпинча пуштсиз авлодлар ҳосил бўлиши бўлиб, селекция жараёнининг 
узоқ давом этишига олиб келган. Ушбу долзарб масалани ижобий томонга ҳал қилишда, яъни бир нечта 
турлар иштирокида олинган дурагайларда қимматли хўжалик белгиларни яхшилаш ва барқарорлашув 
муддатини қисқартириш мақсадида маданий турларга хос навлар билан беккросс чатиштириш самара 
бериши кўплаб олимлар томонидан таъкидланган [1,2,3].
Мазкур мақолада илк маротаба ғўзанинг турли геномларига оид турлари (G. thurberi Tod., G. 
raimondii Ulbr., G.arboreum L. ва G.hirsutum L) иштирокларида олинган мураккаб дурагайларда маданий 
турларга хос навлар билан беккросс чатиштиришнинг самарасини ўрганиш асосида олинган натижалар ва 
уларнинг таҳлили келтирилган. 
Тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида геномлараро F

К-28 х С-6524 ва F

К-28 х С-4727 
мураккаб дурагайлари олинди ва ушбу дурагайларга G. hirsutum L. турига мансуб тезпишар Омад нави 
бир ва икки маротаба беккросс чатиштирилиб, барча хўжалик белгилар бўйича бир-бири билан таққослаб 
ўрганиш асосида беккрос чатиштиришнинг афзаллиги аниқланди. Шартли равишда белгиланган К-28 - 
F
1
[(F
1 
G. thurberi Tod. x G. raimondii Ulbr.) х G.arboreum L.] тетраплоид дурагайидир. 
Изланишларимиз давомида тезпишарлик белгиси бўйича оналик шаклида иштирок этган 
мураккаб дурагайларда ўзгарувчанлик даражасининг юқори бўлиши, Омад нави иштирокида олинган 
биринчи ва иккинчи беккросс дурагайларда эса ўзгарувчанлик даражасининг паст бўлиши аниқланди. Бу 
эса белгининг барқарорлашаётганлигидан далолатдир. Шунингдек, тезпишар Омад нави иштирокида 
олинган беккросс дурагайлар, оналик дурагайга нисбатан 7-8 кун эртапишарликни намоён этди. Омад 
нави иштирокида олинган 2 каррали беккросс дурагайлаш таъсирида белги бўйича энг яхши 
тезпишарликни намоён этиб, уларнинг кўрсаткичи 105,2-105,6 кунни ташкил этди. Бу натижа тезпишар 
Омад навидан ҳам 4-5 кун тезпишар эканлиги аниқланди. 


62
Оналик шаклидаги дурагайлар ўрта толали Омад нави иштирокида бир марта беккросс 
чатиштиришдан олинган F
1
BC
1
комбинацияларда белгининг ўртача кўрсаткичи 4,6 ва 4,9 г ни ташкил 
этгани, яъни оналик дурагайлар даражасида бўлгани аниқланди. Бироқ, икки карралик беккросс (F
1
BC
2

таъсирида белги бўйича 6,6-7,0 граммга эгава вариацион қаторнинг ундан юқори кўрсаткичга эга 
синфларига мансуб, яъни ижобий трансгрессив ўсимликлар пайдо бўлиши кузатилди. Натижада 
белгининг ўртача кўрсаткичи BC
2
[(F
1
К-28 х С-6524) х Омад] х Омад беккросс дурагайларида тегишли 
равишда 5,2 ва 5,6 г ни ташкил этди, бу эса беккросс чатиштиришнинг белгини яхшилашда ижобий 
таъсиридан далолат беради. Мураккаб 4 тур иштирокидаги оналик шаклидаги дурагайларга биринчи ва 
иккинчи беккросснинг таъсири ижобий бўлганлиги, беккросс дурагайларда белги бўйича ижобий 
трансгрессия юз бериши натижасида вариацион қаторнинг 7,1-7,5 г лик синфларга мансуб 
рекомбинантлар ажратиб олинди. Кўсак вазнининг ўртача кўрсаткичи F
2
ВС
1
авлодида тегишли равишда 
5,3 ва 5,5 г, F
2
ВС
2
авлодида эса анча юқори 5,8 ва 6,2 г эканлиги аниқланди.
Тола 
чиқими 
белгиси бўйича ҳам оналик шаклида иштирок этган дурагай ўсимликлар вариацион қаторда тарқоқ 
ҳолатда жойлашди ва уларнинг ўзгарувчанлик даражаси ҳам бир оз юқори бўлди. Омад нави 
иштирокидаги беккросс дурагайларда эса ўсимликларнинг асосан вариацион қаторнинг ўрта ва ўнг 
синфларида жойлашганлиги ва бунинг натижасида уларнинг ўртача кўрсаткичлари ҳам яхшиланганлиги 
аниқланди. Бир ва икки карралик беккросс дурагайларнинг Ғ
3
авлодидан кескин ижобий ўзгариш 
бўлганлиги, яъни оналик сифатида қатнашган F

К-28 х С-6524 ва F

К-28 х С-4727 мураккаб 
дурагайларда белгининг ўртача кўрсатгичи 36,8-37,1 % ни ташкил этган бўлса, G. hirsutum L. турига 
мансуб Омад нави билан биринчи беккросс натижасида 37,9-38,3 % ва иккинчи беккроссдан кейин 38,0-
38,2 % гача ошди. Беккросс дурагайларнинг Ғ
4
авлодига бориб, тола чиқими 38,0-39,0 % га етказилганлиги 
ва бу натижа маҳаллий Омад навидан ҳам 2,5-3,0 % юқори эканлиги аниқланди. 
Тола узунлиги белгиси бўйича ҳам Омад нави билан бир ва икки марта беккросс чатиштирилиб 
олинган дурагайларнинг F
2
авлодлари тола узунлиги F
1
га нисбатан сезиларли даражада яхшилангани 
аниқланди. Ушбу беккросс дурагайларда аксарият ўсимликлар вариацион қаторининг 34,1-35,0 мм лик ва 
ундан юқори тола узунлигига эга синфларида жойлашганлиги, яъни ижобий трансгрессив 
ўсимликларнинг пайдо бўлиши натижасида белгининг ўртача кўрсаткичи комбинацияларга боғлиқ 
равишда 34,4-35,3 мм гача оралиқда бўлди. Яъни бу авлодига келиб, Ғ
1
авлоди ва оддий дурагайларга
нисбатан беккросс дурагайларда 1-2 мм га яхшиланганлиги аниқланди. Ғўзанинг 5 та тури қатнашган, 
яъни Термиз-31 нави иштирокида олинган мураккаб дурагайларнинг F
2
авлодида эса тола узунлигининг 
ўртача кўрсаткичи деярли F
1
авлод даражасида, яъни 35,5-36,0 мм оралиғида эканлиги аниқланди. Бироқ, 
ушбу дурагай комбинациялари орасида аксарият ўсимликлар тола узунлиги 36,1-37,0 мм лик ва ундан 
юқори синфларга мансублиги кузатилди. Айниқса ушбу ҳолат Термиз-31 нави билан қайта чатиштириб 
олинган дурагайларда яққол намоён бўлди. Белгининг ўртача кўрсаткичи F
3
авлодда 4 ва 5 турлар 
иштирокидаги геномлараро дурагайларнинг аввалги бўғинларга нисбатан яхшилангани аниқланди. 
Натижада 4 турга мансуб дурагайларнинг тола узунлиги ўртача 34,7 мм ҳамда Омад нави билан олинган 
F
1
BС1 ва F
1
BС2 беккросс дурагайларда ўртача кўрсаткич 35,0 мм ни ташкил этгани ҳолда дурагайлар 
орасидан 36,0-39,0 мм ни ташкил этувчи ижобий рекомбинантлар ажратиб олинди. Термиз-31 нави 
қатнашган дурагайларда эса 36,0 мм ва ундан юқори бўлганлиги кузатилди. Ушбу дурагайларда 
дастлабки авлодларидан фарқли равишда F
3
авлод беккросс дурагайларда тола узунлиги 40,0 мм ва ундан 
юқори бўлган ижобий рекомбинантларнинг пайдо бўлганлиги аниқланди, бироқ белгининг ўзгарувчанлик 
даражаси бирмунча пасайиши кузатилди.
Энг яхши натижа F
4
{[ВС1(F1К-28) x С-6524] x Термиз-31} 
x Термиз-31 (37,0 мм) беккросс дурагай комбинациясида кузатилди. Термиз-31 нави иштирок этган 
юқоридаги беккросс дурагайлар ичидан 40,0 мм дан юқори бўлган кўплаб шаклларни ажралиб чиққанлиги 
аниқланди. Тола узунлиги белгиси каби толанинг сифат кўрсаткичларидан бири микронейр кўрсаткичи 
ҳам Омад нави билан 2 марта қайта чатиштириш натижасида олинган беккросс дурагайларда 4,0-4,5 ни 
ташкил этиб, белги бўйича ўзгарувчанлик даражаси ҳам бошқа комбинацияларга нисбатан юқори 
бўлмагани аниқланди. Мазкур олинган натижани беккросслар сонининг белгини ўзгарувчанлик 
даражасини барқарорлашувидаги ижобий таъсири натижаси, деб таъкидлаш мумкин. 
Турлараро мураккаб ва беккросс дурагай авлодларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг 
ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида қатор қимматли хўжалик белгилар мажмуасига эга 
оила ва тизмалар ажратиб олинди. Ажратиб олинган 20 та оила ва тизмалардан 15 таси G.hirsutum L. 
турига мансуб Омад нави билан 2 каррали беккросс дурагайлашдан олинган комбинациялар орасидан 
танлаш орқали яратилган. Ушбу оилаларнинг аксарияти ўрганилган хўжалик белгилар бўйича андоза С-
6524 ва Наманган-77 навларига нисбатан устунликка эга бўлиб, бу натижалар беккросс дурагайлашнинг 
самарадорлигидан далолат беради.
Юқоридаги таҳлиллар асосида хулоса қиладиган бўлсак, турлараро мураккаб дурагайларнинг 
дастлабки авлодларида қимматли хўжалик белгиларнинг кўрсаткичларини яхшилаш ва белгилар бўйича 
барқарорлашув муддатини қисқартириш учун ижобий кўрсаткичларга эга бўлган маданий навлар билан 
беккросс чатиштиришлар ўтказиш яхши самара бериши аниқланди. Ғўзанинг 
турли 
геном 


63
структурасига эга турлараро мураккаб дурагайларида бир мартали айниқса, икки мартали беккросс 
дурагайлашни қўллаш асосида белгилар бўйича ижобий рекомбинацияга эришиш, ҳамда селекция 
жараёни учун қимматли бўлган бошланғич ашё яратишда самарали ва истиқболли услуб эканлиги 
аниқланди.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish