Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Матриал ва методи. Ҳозирги вақтда Республикамизда сув танқислиги сезилаётган ва экин 
майдонларининг шўрланиши ошиб бораётган бир даврда лаборатория олимлари Н.Губанова, Ў.Жураев, 
З.Содикова ва Н.Санаевлар тур ичида дурагайлаш йўли билан Л-348 х Акала 08086 ни ўзаро 
чатиштириб, кўп маротаба якка танлаш йўли билан тола чиқими, ҳосилдорлиги юқори бўлган 
формаларини танлаб, қурғоқчиликка ва шўрланишга чидамли янги “Навбахор-2” ғўза нави яратилди.
Линия Л-348 турлараро дурагайлар [(G.thurberi x G.anomalum) x G.hirsutum (C-4880)] асосида 
олинган. 
Ўсимлик тупи ихчам цилиндр шаклида, баландлиги 110-120 см, ўсув шохи 0-2 та, ҳосил шохи 
биринчи типга мансуб. Илдизи кучли ривожланган, пояси тўғри, мустаҳкам, ўртача тукланган, ётиб 
қолмайди. Биринчи ҳосил шохи 6-7 бўғимида шакилланади. Кўсагининг шакли думалоқ, кучсиз учли 
бўлиб жадал очилади, чаноқларидаги пахта очилганда тўкилиб кетмайди.
Навбаҳор–2 нави ўрта пишар нав группасига киради. Вегетация даври 121-123 кун. Вилт касалига 
чидамли. Табиий зарарланган фонда Навбаҳор–2 нави вилт касаллиги билан бошқа стандарт навларга 
нисбатан 30 –40 % камроқ касалланади.
Навнинг ўртача ҳосилдорлиги 45 –50 ц/га бўлиб, агар яхши агротехник ишлов берилса 60 ц/га 
ҳосил олиш мумкин. Бир кўсакдаги пахтанинг оғирлиги 6,5-7,0 г., 1000 дона чигит оғирлиги 125-130 г. 
Дунё миқёсида жадал ривожланаётган тўқимачилик саноатида ўзбек пахта толаси ўзининг юксак 
сифати билан юқори ўринда туради. Тўқимачилик саноатида эса пахтанинг IV типи жуда қадрланади. 
Толаси тиниқ оқ рангда бўлган истиқболли “Навбаҳор-2” нави IV типга мансуб бўлиб, тола чиқими 40 
фоиздан ошади. Амалдаги навларда бу кўрсаткич 33 фоизни ташкил этади. 
Олинган натижалар. Мазкур нав Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бир неча йиллардан буён экиб 
келинмоқда. Жумладан, Сардоба туманидаги “Барака” пахта уруғчилигига ихтисослашган фермер 
хўжалигининг 238 гектар майдонида етиштирилмоқда. Сув танқисроқ ва шўрҳоқ ерларга мўлжалланган бу 
навлар чўл шароитига жуда мос. Унинг бошқалардан афзал ва фарқли жиҳати - чанқаса ҳам шоналари 
тўкилмайди. Ҳосил тез ва бир текисда очилади. Хўжалик ҳар йили 45 центнер атрофида ҳосил 
етиштирмоқда. 
“Навбахор-2” ғўза нави 2012 йилда қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига Сирдарё вилояти 
шароитга районлаштирилган навлар қаторига киритилди.
Ўз вақтида сифатли қилинган кузги шудгор ғўза ҳосилдорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. 
Кузги шудгор қора совуқ тушгунча ва серёғин кунлар бошлангунча ўтқазилиб қўйилиши керак. Бунинг 
учун тупроқ оби-тобига келганда 38-40 см чуқурликда ҳайдаш лозим. Борди-ю, тупроқ нами етарли 
бўлмаса, у ҳолда ҳайдаш олдидан суғориш керак. Ерни ҳайдашдан олдин, ҳамма ғўза пояларни майдалаш 
(буни иложи бўлмаса, ғўза поялар билан чуқур ҳайдаб, улар ерга кўмилади) керак. Чуқур ҳайдаш 
натижасида ҳайдалма қатлам тагидаги босилиб зичланган қатламнинг тупроғи юмшайди, гипс қатлами 
майдаланади ва сувнинг тупроқдан сизиб ўтиш қобиляти яхшиланади. 
Шудгорлангандан кейин шўри ювилган ёки нам тўплаш учун суғорилган участкаларда ерларни 
кўкламда, шу зичлашган қават чизель ёки культивация ёрдамида юмшатилади, борона ва мола бостирилиб 
экишга тайёрланади. 
Ерлар экиш олдидан қанча пухта ва сифатли тайёрланса дала бегона ўтлардан узоқ вақт тоза 
туради, шўрли ерларда тузлар тезда юқорига кўтарилмайди, чигитлар тупроқнинг табиий намига бир 


65
текис ундириб олинади. Натижада ғўза ниҳоллари чуқур илдиз отади, серавж бўлади, ҳосили кўпайиб, 
эрта етилади. 
Суғориб нам тўплаш ғўза ниҳолларининг эрта ва қийғос униб чиқишини таъминлайди, ғўзани 
биринчи суғоришда сув танқислиги сезилмайди, биринчи сувни бирмунча кечроқ бошлаш мумкин бўлади. 
Чигит суви билан чиққан ғўза ўсишнинг дастлабки давриданоқ тупроқнинг устки қатламида 
етарли нам бўлганидан илдиз системаси чуқур кетмайди. Натижада тез-тез суғориб туришни талаб 
қилади. Тез-тез суғориш эса ғўзани ғовлатиб юборади, бордию салгина сувдан қолса шона ва 
тугунчаларни кўплаб тўкиб юборади. Шу сабабли чигитларни мумкин қадар чигит суви бермасдан, 
тупроқнинг ўз намига ундириб олишга харакат қилиш керак. 
Мўл пахта ҳосили етиштиришда экиладиган чигитнинг сифати мухим роль ўйнайди. Сараланган 
чигитлар тез амал олади, ниҳоллари бақувват ва серавж бўлиб яхши ҳосил тўплайди. Чигитни тупроқ 
харорати 13-14
0
С га етганда 5-15 апрель оралиғида экиб олишга ҳаракат қилиш керак. 
Кечки муддатларда униб чиққан ғўза ниҳолларида ўсиш жараёни кучли кечганидан, у бўйчан, 
бўғим оралари узун бўлади, хосил шохларини кеч чиқаради. Эрта унган ниҳолларда эса, аксинча, ўсиш ва 
ривожланиш жараёнлари бир-бирига мутаносиб бўлади. Ғўза тупи бақувват, қисқа бўғинли бўлиб, ҳосил 
шохлари бош поянинг паст бўғинларидан чиқади, улар серавж ва серҳосил бўлади. 
Нам тўплаш суви берилмаганлиги, тўсатдан бўладиган кучли шамоллар, таъсодифан хавонинг ўта 
исиб кетиши туфайли ерда нам кескин камайиб кетса чигитларни ундириб олиш учун мажбуран чигит 
суви беришга тўғри келади. Чигит суви оз нормада эгат оралатиб, жилдиратиб оқизилади. 
Навни ягана қилиш ғўзаларда 1-2 чин барг чиққанда ўтказиш энг яхши самара беради. Кўчатларни 
тупроқ ҳолатига қараб, қуйидаги кўчат қалинликда бўлиши керак: 
-ер ости сувлари чуқур жойлашган унумдор бўз тупроқларда 75-80 минг
-унумдорлиги ўртача бўлган ерларда ва унумдорлиги яхши, лекин шўрланган ерларда 90-100 
минг туп кўчат қолдириш лозим.
Навбахор-2 ғўза навидан мўл ва эртаги ҳосил олишда биринчи навбатда илдизларнинг яхши авж 
олиб ўсиши учун зарур бўлган ҳамма шароитлар яратилиши керак бўлади. Шундагина илдиз ер устки 
қисмларини узликсиз ва етарли даражада намлик ва озиқ моддалар билан таъминлай олади. Бундан ғўза 
ҳосил тўплашга эрта киради ва уларни кўплаб сақлаб қолади. 
Қатор ораларига ишлов бериш ғўза илдизларининг яхши ривожланиши учун шароит туғдириши 
билан уларни мумкин қадар кам жароҳатлаши лозим. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, культивация ўз 
вақтида ва керакли чуқурликда ўтказилсагина, тупроқ майин ишланади. 
Ғўзага дастлабки ишлов беришда ҳар бир қаторда тўрттадан пичоқ ўрнатилади. Бунда қаторга 
яқин пичоқнинг биринчи жуфти 6-8 см, кейинги жуфти ундан 3-4 см чуқурроқ ишлайдиган қилиб 
ўрнатилади, ўртадаги панжа 12-15 см чуқурликда юмшатиб кетишга мосланади. 
Ғўза 3-4 чин барг чиқишидан шоналагунча, айрим жойларда гуллагунча қатор ораларини бир ёки 
икки марта чуқурроқ юмшатиш мумкин. Чунки бу даврда ғўза ўзини анча тутиб олган, фаол илдизлар 
тупроққа, бирмунча чуқурроқ кириб олган бўлади. Шуларни ҳисобга олиб, четки иш органлари 8-10 см 
гача, ўртадагилари эса 15-17 см гача юмшатиладиган қилиб ўрнатилади.
Қатор ораларига ишлов беришни ғўзанинг қийғос шонага кириши ёки гуллаши бошланган 
пайтида тубдан ўзгартириш керак. Бу даврда ғўзалар дала бетини асосан қоплаб ола бошлайди ёки қоплаб 
олган бўлади. Пуштанинг юқори қисмида жуда кўп майда, патак илдизлар бир-бири билан чирмашиб 
кетади, ғўзалар намлик ва озиқаларни максимал даражада истеъмол қила бошлайди. Бир қатор ён 
илдизлар эгат туби остида иккинчи қатордаги ғўзаларнинг ён илдизлари билан туташиб кетган бўлади. 
Шуларни ҳисобга олиб иш органлари саёз 4-6 см, кейингиси 7-8 см, ўртадагиси 10-12 см дан ошмаслиги 
керак. Гуллаш давридан бошлаб, юмшоқ майин тупроқларни ғўзанинг бағрига бериб, катта пушта қилиш 
керак. 
Ғўза вояга етиб, шиғил кўсакланган даврида ўсиш жараёнлари сусайган бўлиб, умумий танада 
қаришга мойиллик кўрилади. Шуни ҳисобга олиб, ғўзаларга асло зарар етказмаслик керак. Бунинг учун 
июль охири ва август ойининг бошларидаёқ қатор ораларига ишлов беришни тугаллаш, охирги 
культивация билан бир йўла кейинги суғоришлар учун эгатлар олиб қўйиш лозим.
Суғориш 0-2-1 схемада бўлиши керак. Ёш ғўзаларни муддатидан илгари, айниқса, катта нормада 
суғорилса илдизлар тупроққа чуқур кирмасдан юза жойлашади, ғўза кейинчалик ҳам тез-тез суғоришни 
талаб этадиган бўлиб қолади, натижада ғўза ғовлаб кетади. Айниқса гуллаш-ҳосил тугуш даврида салгина 
сув танқислиги юз бергудек бўлса ҳосил ва шона тугунчаларини тўкиб юборади. Шунинг учун тупроқ 
намлиги меъёрида бўлиши керак. Қийғос кўсаклаш даврида ғўзалар сувга яхши тўйиши зарур. 
Тупида 1-2 кўсак очилишидан бошлаб пишиб етилиш даври бошланади. Бу пайтда ғўза танаси ва 
барглардаги тўйимли моддаларнинг кўсакларга ўтиши кучаяди. Улар сув билан узлуксиз таъминланиб 
туриши керак. Бу даврда ғўза сувдан қолдирилса, кўсакларнинг ривожланиши тўхтайди, чигитлар пуч 
бўлиб, тола етилмай қолади. 


66
Эгатларнинг жуда узун бўлиши яхши эмас. Эгат бўйининг узунлиги тупроқ тури, ер ости суви 
чуқурлиги ва тупроқнинг сув сингдирувчанлигига қараб 60-80 метрдан 120-150 метргача бўлгани маъқул. 
Навбаҳор-2 ғўза нави органик ва минериал ўғитларга жуда талабчанг. Ўғит 200-175-100 (N: P: K) 
нисбатда берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ниҳоллар ягана қилиниб, ўтдан тозалангандан кейин 200 кг 
аммофос бериб биринчи озиқлантиришни ўтқазиш керак. Ўғитни қолган қисмини ғўза гуллагунча бериб 
тугаллаш керак. 
Нав ёш пайтидан бошлаб керакли озиқалар билан тўйиб озиқланса, унда кучли илдиз системаси 
ривожланади. Натижада ғўза ноқулай ташқи шароитларга бардошли бўлади, ҳосил шохлари эрта чиқади, 
серҳосил бўлиб, асосий ривожланиш фазаларининг ўтиши жадаллашади. 
Текширишлардан маълум бўлишича, ғўза тупида бунёдга келган ҳосил элементлариниг 70 
фоизигача бўлган қисми тўкилади. Интенсив типда бўлган Навбаҳор-2 ғўза навида эса ҳосил 
элементларини ушлаб қолиши жуда юқори. Бунинг учун ғўзанинг биринчи кунидан бошлаб ўсиш ва 
ривожланиш жараёнларини бир-бирига уйғун ҳолда бориши учун барча талаб этилган зарур шароитлар 
яратилиб парвариш қилинса, ҳосил элементларининг тўкилиши жуда кам бўлади. 
Навбаҳор-2 ғўза навининг чеканка қилиш муддатини, агроном ва тажрибали пахтакорлар 
биргаликда чигит экиш муддати, ернинг унумдорлиги, қўлланилган агротехника тадбирлари, ғўзанинг 
ҳолатига ва ундаги ҳосил шохларининг миқдорига қараб ҳар бир картанинг оптимал чеканка ўтказиш 
муддатларини тўғри белгилашлари керак. Бу тадбирни ғўзаси нормал ривожланган участкаларда 15-16 
ҳосил шохи чиқарганда бошлаш керак. 
Хулоса. Навбаҳор-2 ғўза навига юқорида қайд этилган агротехник қоидаларга риоя қилган ҳолда 
ишлов берилса эрта, юқори ва сифатли ҳосил олинади.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish