68
Ренет Симиренко навига нисбатан кўпроқ бўлган. Энг кам илдизлар сони
кечки олмани Корей навини
кўчатларида кузатилган бўлиб, назорат навига нисбатан 3.6 %га камроқ бўлганлиги кузатилган.
Шундай қилиб, кўчатларни биометрик кўрсаткичлари бўйича янги ўрта бўйли М9 пайвандтагда
олмани кечки навларидан Корей ва махаллий навдан Нафис навларини кўчатларини кўпайтириш
тавсия
қилинади.
Олмани янги ўрта бўйли М9 пайвандтагида кўчатзорни 2- даласида кечки навларини кўчатзорда
етиштиришдаги баргларини ассимиляцион, сатҳини ўзгариши 2 –жадвалда кўрсатилган.
Бир туп олмани кўчатидаги барглар сони, энг кўп М9 пайвандтагда
олмани кечки навларидан
Корей ва махаллий навлардан Нафисларда бўлган бу назорат навига нисбатан кўпроқ ва 57-59 донани
ташкил қилган. Қочонки назоратдаги Ренет Симиренко навида атиги 48 дона бўлганлиги кузатилган.
2-жадвал
Янги М 9 паст бўйли пайвандтагда интенсив кечки олма навларини кўчатини баргларини ассимиляцион
сатҳини ўзгариши.
Баргларни
ассимиляцион сатҳи, см
2
Т/р№
Олмани кечки
навлари
1 туп олма
кўчатидаги
баргларни
сони, дона
1 та баргники,
см
2
1 туп
кўчатники, м
2
Назоратга
нисбатан %
1
Ренет Симиренка
(назорат).
48,0 23,5 1,1 100
2
Голден Делишес 49,0
22,2
1,0
90,9
3
Голд Спур 53,0 21,7 1,1 100
4
Старкримсон
49,0 20,4 0,9 81,8
5
Корей 57,0
24,2
1,4
127,2
6
Нафис 59,0
23,8
1,4
127,2
Баргларни ассимиляцион сатҳи бўйича назоратга нисбатан яъни олмани кечки Ренет Симиренко
навига нисбатан энг юқори кўрсаткичлар олмани навларидан Корей ва махаллий Нафис навларида бўлган,
улар 27,2% қўшимча ташкил қилган. Бундай натижалар Шимолий Кавказда А.М.
Цаболов деган олим
2000 йилларда ўз илмий ишларида қайд қилиб ўтганлиги тўғрисида маълумотлар бор.
Кўчатларни барг сатҳи тахлил қилинганда юқорида кўрсатилган пайвандтагда яъни ўрта бўйли М9
пайвандтагида деярли барча ўрганилган навларда бир хил кўрсаткичга яқинроқ бўлган.
Шундай қилиб олмани янги ўрта бўйли М9 пайвандтагида интенсив олмани кечки навларини
кўчатини ассимиляцион сатҳини ўзгариши ўрганилганда, шу нарса маълум бўлдики,
назаратдаги кечки
Ренет Симиренко навига нисбатан Корей ва махаллий Нафис навларини баргини ассимиляцион сатҳи
юқори бўлиб кўчатларни ташқи кўриниши назорат навидан ажралиб турган.
Хулоса. Пайванд қилинган олмани кечки нав кўчатларини қиш мавсумидан чиқиши ва кўзларини
совуққа чидамлилиги бўйича стандарт навга нисбатан қуйидаги интенсив кечки олмани паст бўйли М9
пайвандтагига уланган Корей ва маҳаллий Нафис навларини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: