Мева дарахтлари ва токни аниқ манзилли суғориш тизими техник ўлчамларини ишлаб чиқиш ва ўстириш агротехнологиясини яратиш
Мева дарахтлари ва токзорларни суғоришда қўлланилаётган мавжуд суғориш усулларидан фарқли равишда, аниқ манзилли суғориш ва озиқлантириш орқали сув ҳамда ўғитлар сарфини сезиларли даражада тежовчи агротехнология тизими ишлаб чиқилади ва кенг жорий этилади
Лойиҳа натижасида фермер хўжаликларини иқтисодий самарадорлигини 25-30 % оширишга эришилади
Мева дарахтлари ва ток ўсимликларини мутлақо янги — аниқ манзилли суғориш шакли техник ўлчамлари ишлаб чиқилади ва кенг оммага етқазилади;
Аниқ манзилли суғоришнинг энг мақбул муддатлари ва озиқлантиришда самарали ўғит тури ва шакллари аниқланиб, уларнинг оқилона меъёрлари белгиланади
ТАДҚИҚОТНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Бугунги кунда ер юзида, жумладан Республика-мизда глобал иқлим ўзгаришлари оқибатини юм-шатиш ва ичимлик суви танқислигини олдини олишда, экинларни суғоришнинг муқобил усулларини излаб топиш, сув сарфини сезиларли даражада камайтириш.
Таклиф этилаётган суғориш тизими мавжуд суғроиш усуллари ва тизимига нисбатан, мева ва ток ўсимликлари тупи атрофи (40-60 см.) га, 60-80 см. чуқурликгача сув ҳамда озиқ моддаларни дренаж орқали юбориш ҳисобига ҳар бир гектар майдондан ўртача 1,2-1,5 млн сўм сарф ҳаражатларнинг тежалишига олиб келади;
- таклиф этилаётган суғориш тизими мева ва ток маҳсулотлари ҳосилдорлиги ҳамда ҳосил сифатини яхшиланишини таъминлайди.
Натижаларни синовдан ўтказиш: Тадқиқот натижалари асосида таклиф этилаётган суғориш тизими мевачилик ва токчиликка ихтисослашган агро-кластер тармоқлари, фермер ва томорқа хўжаликларида синаб ўрга-нилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига интелектуал техноло-гиялар ютуқлари учун патентлар олишга ҳужжатлари тақдим этилади.
Илмий натижаларни чоп этиш: Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли илмий журналларда ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган журналларда илмий мақолалар чоп этилади.
ТАДҚИҚОТНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ
Суғоришнинг янги, муқобил усули яратилади, вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида илк бор мева дарахтлари ва токзорларда синаб кўрилади, экинларни сув ҳамда ўғитларга бўлган эҳтиёжи ўз вақтида қондирилади ва шу орқали ҳосилдорлик оширилади ҳамда ҳосил сифати янада яхшиланади.
ЛОЙИҲАНИНГ УМУМИЙ ҚИЙМАТИ
Амалий лойиҳа 3 йилга мўлжалланган бўлиб, йиллик қиймати 1,2 млрд сўм.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнология институти ва Жанубий Урал Давлат аграр Университети Агро — Экология институти Чельябинск филиали
Жанубий Урал Давлат аграр Университети Агро — Экология институти Чельябинск филиали қ.х.ф.н. доц. Ваули Александр Юриевич
Ассистент: И минов Иброҳимжон
Талаба: 2-97 Умаров Шермуҳаммад
Манзил: 100000, Куйган - ёр шаҳарчаси,Олйгоҳ кўчаси 1-уй
Тел.: (90) 164-11-32, (99) 901 -86-58,
Факс: (8-371) 220-26-48, 220-26-39,
E-mail: buviti@mail.ru
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЖАНУБИЙ УРАЛ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ АГРО — ЭКОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЧЕЛЬЯБИНСК ФИЛИАЛИ
Мева дарахтлари ва токни аниқ манзилли суғориш тизими техник ўлчамларини ишлаб чиқиш ва ўстириш агротехнологияси яратиш
ANDIJON– 2021
Do'stlaringiz bilan baham: |