Литература:
1. Белик В.Ф. Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве М. «Агропромиздат», 1992. 320 с.
2. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. М. Агропромиздат. 1985. 351 с.
72
ЭЛИТА УРУҒЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЎТКАЗИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН АГРОТЕХНИКА
ХАҚИДА
Дуйсенов Т.К.
ЎзЎИТИ
Ҳозирги кунгача фанда ўз ифодасини топган, илмий нуқтаи назардан исботланган, селекция ва
уруғчилик экинзорларида энг юқори агротехника тадбирларини ўтказилишига тўғри амал қилиши
натижасидагина ғўза ўсимлигининг агробиологик, морфологик ва қимматли хўжалик белгиларининг
максимал рўёбга чиқиши ва бундай далаларда танлов ўтказишнинг энг юқори самара бериши амалиёт
томонидан исботланган.Лекин кейинги йиларда энг муҳим ва бажарилиши қаттиқ назоратда бўлган,
юқори сифатли, ўз вақтида ўтказилиши шарт бўлган агротехника чора тадбирларга тўлиқ риоя этмаслиги
ва унга назорат бир мунча пасайганлиги ачинорли ҳол.
Юртбошимизнинг ҳар бир маьрузасида таькидлаганидек “Келажаги буюк давлат” нинг аграр
тармоғи ҳам кучли ривожланган бўлиши лозим.
Бу пахтачиликдами, ғалла, ем-хашак ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларни етиштиришдами, ўз
ифодасини топиши лозим.
Уруғчилик хўжаликларида агротехника тадбирларининг ўз вақтида, сифатли қилиб
ўтказилмаслиги, минерал ўғитларни илмий асосланган миқдори ва уларнинг нисбати бўйича ўз вақтида ер
банитетига ва агрокимё картограмма асосида берилмаслиги, айниқса фосфор ва калий ўғитларининг кузги
шудгорлардан олдин етарли миқдорда солинмаслиги тупроқ унумдорлигига ва унинг таркибий
структурасига салбий таьсир кўрсатмоқда.
Кўпчилик тупроқшунос ва тупроқ агрокимёси олимларининг башоратига кўра кейнги йилларда
алмашлаб экиш системасининг амалда сақланмаслиги натижасида тупроқдаги чиринди модданинг кўп
қисми сарфланиб кетганлиги натижасида тупроқ унумдорлиги пасайиб кетганлигини кўрсатилган. Шу
сабабли бирламчи уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларида ғўза пайкаллри, айниқса уруғчиликка
ажратилган далаларда комплекс агротехника тадбирлари ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилишига катта
эьтибор берилиши лозим.
Уруғчилик хўжаликларда экинларни бедадан бўшаган ерларга экиш, ўсимлик қатор ораларига
ишлов бериш, минерал уғитлар билан озиқлантириш, меьёрида сув бериш ва бошқа агротехник тадбирлар
технологик карта асосида ўтказилишига ниҳоятда катта эьтибор берилиши шарт.
Агротехник чора тадбирларни сифатли қилиб ўз вақтида ўтказилишини тегишли ташкилотлар
қаттиқ назорат остига олишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Қишлоқ хўжалигининг ҳозирги шароитида тўлиқ пахта ва ўт дала алмашлаб экиш туркимига
ўтишнинг иложи йўқ. Бундан ташқари ғалла ўримидан кейин чорва учун озуқабоп ва бошқа қишлоқ
хўжалик экинлари экилмоқда. Шунинг учун ҳам тупроқ унумдорлиги тўлиқ назоратда эмас.
Тупроқ кўрсаткичларини пасайтирмасдан, балки уни яхшилаш, унумдорлигини ошириш устида
илмий ва амалий ишларни ривожлантириш талаб этилади. Бунинг учун режалаштирилган технологик
картадаги агротехник чора-тадбирлар биринчи ва иккинчи экинлар учун тўлиқ бажарилиши керак. Бу
соҳада ҳали амалга ошмаган омил ва тадбирлар мавжуд. Тадбирларни бажаришда ҳеч қандай қишлоқ
хўжалик экинларни экиш структурасини ва майдонига таьсир кўрсатмайди.
Ғалла ўрилгандан кейин бўшаган майдонларни 30-35 фойзга ўзида кўплаб минерал тузлар, макро
ва микроэлементлар ва бошқа тупроқ таркиби ҳамда унумдорлиги учун зарур моддалар тўплайдиган
сидерат ўсимлигини экиш лозим бўлади. Сидерат (кроталярия, хашаки нўхат, мош, ловия, ва х.к.)
ўсимликлари июн ва июл ойларидан октябр ойи охиригача катта миқдорда (400-600ц/га) кўк масса ҳосил
қилиш имкониятига эга бўлади. Илдизларида азотобактериялар ёрдами билан соф ҳаводан азот моддаси
манбай ҳосил қилади. Шу бойсдан сидерат ўсимликларидан кўк ўғит олишда фойдаланиш тупроқ
унумдорлигини оширишдаги катта омиллардан ҳисобланади. Лекин ҳозирча қишлоқ хўжалигида ишга
туширилмаган тадбирлардан ҳисобланади. Сидерат экинларидан кенг кўламда фойдаланиш вақти келди.
Мустақил давлатимизнинг тупроғи унумдорлигини оширишда барча имкониятлардан унумли ва тўлиқ
фойдаланишимиз ҳаёт ва келажак тақозасидир.
Сидерат экинларининг жуда кўп турлари ва хиллари мавжуд. Буларни ҳар хил тупроқ ва об-ҳаво
шаройтларида самарадорлигини ўрганиб, биринчи ўринда элита уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларида
катта майдонларга кетма-кет экишни ташкил қилиш ва бу экинлар уруғчилиги билан шуғулланиш давр
тақозасидир. Агарда бирламчи уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларида агротехника чора-тадбирларни
илмий асосланган услубда олиб борилмаса, тупроқ унумдорлигини ошириш устида ишланмаса, юқори
сифатли навдор уруғлар таёрлашда муваффақиятларга эришилмаса, дехқончиликда ёки умуман қишлоқ
хўжалигида бурилишлар ясаш қийин кечади. Бундай очиқ ҳақиқатни ҳар бир мутахассис, дехқон ва рахбар
ходимлар англаб етиши ва унга амал қилиши шарт. Агарда юқори сифатли, унумдор, ҳосилдор ва юқори
навдорликка эга бўлган уруғларни етарли миқдода етиштирмас эканмиз, юқори ҳосил ва сифати талаб
73
даражасидаги маҳсулот етиштириш мумкин эмас. Бу масала қишлоқ хўжалиги яьни дехқончилик ва ғўза
биологияси қонун ҳамда талабларининг асосларидандир.
Дехқончиликнинг ривожланиш асоси, барча агротехник чора-тадбирларни ўз вақтида юқори
сифатли ўтказилишига боғлиқ.
Шундай қилиб, селекция, элита уруғчилик ва уруғчилик ишларини ҳамда агротехника
тадбирларини худудлар, вилоятлар бўйича уйғинлаштирилган ҳолда олиб борилса, ҳосил ва маҳсулот
сифати жиҳатидан режаларни тўлалигича амалга ошириш имконияти яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |