Microsoft Word Conf-селекция rtf


СУҒОРИШ МЕЬЁРЛАРИНИНГ ЕР ЁНҒОҚ ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШ



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

СУҒОРИШ МЕЬЁРЛАРИНИНГ ЕР ЁНҒОҚ ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШ, 
РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА БОҒЛИҚЛИГИ 
Дуйсенов Т.К. 
Ўз ЎИТИ 
Мой олиш учун етиштирилаётган ер ёнғоқ ўcимлигидан мўл ҳосил олишнинг асосий омилларидан 
бири ўсимликнинг сувга бўлган талабига қараб уни сув билан етарли даражада таьминланишидир. Ер 
ёнғоқ ўсимлигининг сув билан етарли таьминланмаганда унда бўладиган физиологик жараёнлар бузилади, 
натижада ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши секинлашиб туганак тўплаши камаяди. Аксинча сув билан 
таьминлаш керагидан ортиқча бўлган тақдирда ҳам ўсимлик пояси бўйига ўсиб туганак тугиш жараёни 
бузилади ва натижада ҳосилдорликка салбий таьсир кўрсатади.
Ер ёнғоқ ўсимлигидан юқори ҳосил олиш учун суғориш меьёри ва унинг муддатлари муҳим 
ахамиятга эгадир. Ишлаб чиқариш фермер хўжаликларида ер ёнғоқ ўсимлигини суғориш муддатлари 
унинг ҳолатига қараб ёки календар кунларга қараб белгиланади, натижада ўсимликдан олинадиган 
ҳосилдорликнинг пасайишига ва сифатининг ёмонлашишига олиб келади.
Суғориш муддатларини белгилашда энг аниқ ва тўғри усул тупроқ намлигини чекланган дала нам 
сиғимига қараб белгилашдир. 
Сизот сувларини ернинг устки қатламидан 2-3 м чуқурликда жойлашган -ўтлоқи аллювиал тупроқ 
шароитида ер ёнғоқдан юқори ҳосил олиш учун уни етиштиришда суғориш муддатлари, меьёрлари ва 
мавсумий суғориш меьёрлари ўрганилмаган. 
Изланишнинг асосий мақсади ер ёнғоқ ўсимлигидан юқори ҳосил олиш учун суғориш муддатини, 
меьёрини аниқлаш хамда суғоришдан олдинги тупроқ намлигини чекланган дала нам сиғимига нисбатан 
энг мақбул суғориш тартибини белгилашдир. 
Тажриба Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Мойли ва толали экинлар 
тажриба станцияси хўжалигида ўтказилди.Тажриба даласи тупроқлари ўтлоқи бўз тупроқ бўлиб, ер ости 
сувлари 2-3 м чқурликда жойлашган, суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар унумдор тупроқ ҳисобланиб, 
ундаги гумус миқдори 1.3 % ни ташкил қилади ва пастки қатламларга томон унинг миқдори камайиб 
боради. Тупроқнинг хайдалмаган қатламида фосфор миқдори 15-30 мг/кг. ни ташкил қилади. 
Тажриба Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станциясида қабул қилинган услубий 
қўлланмалар асосида ўтказилди. Дала тажрибаси 4 қайтариқли, бир ярусли, бир делянка майдони 720 м
2

умумий майдони 0,86 га ни ташкил қилади. 
Тажриба тизими учта суғориш тартибидан иборат бўлиб, суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 
чекланган дала нам сиғимига нисбатан 65-65-60%, 70-70-60%, 75-75-60% ни ташкил қилади. 
Тажриба ўтказиш жараёнида қуйидаги кузатув ва тахлиллар ўтказилди:
Тупроқнинг хажм оғирлиги тажриба қўйиш олдидан хамда ер ёнғоқ ўсимлигининг ўсув даврининг 
боши ва охирида аниқланди. 
Тупроқнинг чекланган дала нам сиғими 2х2 м ўлчамда рамка қўйиш усули билан аниқланди. 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги “эгат усули” билан бахорда ва кузда аниқланди. 
Суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги термостатда қуритиш йўли билан аниқланиб борилди. 
Суғориш муддати тажриба схемасига мувофиқ белгиланди ва меьёри тупроқнинг ЧДНС ва суғоришдан 
олдинги намлиги фарқи орқали ҳисобланди. 
Фенологик кузатишлар 4 та такрорийликда вариантлар бўйича ҳар бир делянкада 25 дан 
ўсимликда кузатишлар олиб борилди.
Ўтлоқи-бўз тупроқ шароитида ер ёнғоқнинг суғориш тартиби, муддатлари, меьёрлари, тупроқ 
хажм оғирлиги ва сув ўказувчанлик хоссалари илгари ўрганилмаган.Тадқиқот натижаларига кўра суғориш 
тартиби тупроқнинг хажм оғирлигига ва унинг сув ўтказувчанлик қобилиятига турлича таьсир этиши 
маьлум бўлди. 
Тажриба бошланишидан олдин аниқланган тупроқ намуналарида ва амал давридагиларида 
умумий холати 0-10 сантиметрли тупроқ қатламидан пастга қараб тупроқнинг хажми оғирлигини ортиб 
бориши кузатилди. 


74
Амал даври бошида тупроқни 0-10 см ли қатламида хажм массаси 1,28 г/см
3
ни, 30-40 ва 40-50 см. 
да 1,41 г/см
3
-1,42 г/см
3
ни, 80-90, 90-100 см да эса 1,44 г/см
3
-1,45 г/см
3
бўлганлиги аниқланди. Бахорда 
тупроқнинг ҳайдалма қатламида (0-30 см) 1,36 г/см
3
, 0-50 см. қатламида 1,38 г/см
3
ни ташкил қилган бўлса 
амал даврининг охирида эса шу қатламларда 1,48 г/см
3
ва 1,46 г/см
3
ни ташкил қилди, яьни тупроқнинг 
хажм оғирлиги кузга келиб 0,03 г/см
3
ва 0,08 г/см
3
га ортгани кузатилди. 
Cуғориш меьёрларини аниқлаш учун тупроқнинг чекланган дала нам сиғими аниқланди. Олинган 
маьлуматларни тахлил қилиш натижаларидан маьлум бўлдики, тупроқнинг чекланган дала нам сиғими 
(ёки ЧДНС) 0-30 см қатламда 23,3 %, 0-50 см қатламда 22,2 %, 0.70 см қатламда 21,5 % ва 0-100 см 
қатламда 21,2 % ни ташкил қилди.
Тупроқ хажм оғирлигини суғориш тартиби бўйича аниқланганда, суғориш сони ва меьёрлари 
тупроқ хажм оғирлигига турлича маьлум даражада таьсир кўрсатди. Тажрибада амал даврининг бошида 0-
10 см қатламдаги тупроқ хажм оғирлиги 1,26 г/см
3
ни ташкил қилган бўлса, амал даврининг охирига келиб 
бу кўрсаткич суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан 65-65-60 % бўлганда 1,36 г/см
3
ни, 70-70-60 % бўлганда 
1,38 г/см
3
ни ва 75-75-60% бўлганда 1,41 г/см
3
ни ташкил қилди. Айтиш жойзки олинган маьлумотларга 
кўра тупроқ намлигини ортиб бориши билан унинг хажм оғирлиги бироз ортиши аниқланди, чунки қатор 
орасига техниканинг юришини ва суғориш сонини ортиши сабабли тупроқнинг зичланишига олиб келади. 
Таькидлаш жоизки, белгиланган суғориш тартиблари таьсирида тупроқнинг хажм оғирлиги бироз 
ортиши кузатилган бўлса ҳам ўсимликларни ўсиб ривожланиши учун салбий холат кузатилмади. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish