«Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда Ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели” ни оммалаштиришга доир 5 Кунлик психологик тренинг лойихаси.
5-МАШҒУЛОТ
“Ҳақиқий мақсадларни белгилаш ва Муваффақиятга эришиш ” мавзусидаги тренинг машғулоти
№
|
Тренинг машғулотининг режаси
|
Давомийлиги
|
Ўқув воситалари
|
Машқ мақсади
|
1
|
Кириш қисми
Танишув.
«Сенинг келажагинг
» машқи
Тренинг олтин қоидалари
Машғулотдан кутувлар
|
10 дақ
|
Ип калаваси
|
Саломлашиш, ишчан вазиятни ҳосил қилиш, тўсиқларни бартараф этиш.
|
2
|
Асосий қисм
«Муқобил далиллар» машғулоти
|
10 дақиқа
|
А-4 форматдаги қоғоз фламастер
|
Ўқувчи ёшларнинг ўзини намоён этиш шароитларини яратиш, ўзига
бўлган ишончни шакллантириш.
|
3.
|
Муваффақият ва омад ҳақида
|
10
|
Тақдимот, вазиятлар ёзилган карточкалар
|
Иштирокчиларда муваффақият, омад ҳақида тушунчаларни ҳосил қилиш
|
4.
|
Психокоррекцион машқ
«Ўзимнинг афзаллик декларациям» машғулоти
|
10 дақиқа
|
Ҳар бир иштирокчи учун махсус бланкалар ва ручка.
|
Ўзида ижобий установкаларни шакллантириш, Ҳақиқий мақсадларни белгилаш, ҳаётий қувватни ошириш.
|
4
|
Ривожлантирувчи машқ
Мақсад ва ишлар
|
10
|
Қоғоз, ручка
|
Ўз ҳаётининг мақсадларини англашга рағбатлантириш, ўз вақтини тўғри тақсимлай олиш қобилиятини ривож-лантиришга йўналтириш.
|
5
|
Якунлаш
«Мақсадни танлаш» мунозараси
|
10 дақиқа
|
|
Ўз келажагини тасаввур қила олиш, онгостида мустаҳкам-лаш, психоэмоционал фоннт яхшилаш.
|
Тренингнинг бориши.
1. Кириш қисми.
- тренингнинг қоидалари, мақсад ва вазифалари билан таништириш;
- психологик хизматнинг асосий йўналишлари ҳақида қисқача маълумот
бериш;
- тренингда ўтказиладиган методика ва машқлар билан таништириш.
Қоидалар:
-фаоллик;
-кўнгилли иштирок;
-белгиланган вақтга риоя қилиш;
-бошқалар фикрини ҳурмат қилиш;
-қўл кўтариш қоидаси;
-фикрни қисқа ва лўнда билдириш.
Сенинг келажагинг
Бошловчи: Бугун анъанавий саломлашишни “Сенинг келажагинг” шиори остида ўтказамиз. Бир-бирингиз билан сўрашар экансиз, шеригингизга унинг келажаги ҳақида кичик тилак билдиринг. Масалан, “Салом, Алишер, мен ўйлайманки, беш йилдан кейин сен шундай қувноқ ва меҳрибонлигинча қоласан”.
Асосий қисм
«Муқобил далиллар» машғулоти
Мақсад: Инсоннинг ўзини намоён этиш шароитларини яратиш, ўзига
бўлган ишончни шакллантириш.
Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзидан қониқмаган бўш жиҳатларини айтиб беради. Қолган аъзолар унинг бу жиҳати маълум вазиятларда ижобий фазилат эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бунда ҳар бир иштирокчи бир-бирини такрорламаган ҳолда ушбу ҳолатнинг бирон бир ижобий тарафини санайди.
Муваффақият ва омад ҳақида
Охирги пайтларда биз жуда кўп муваффақиятли, омадли инсонлар ҳақида эшитамиз, муваффақиятли бўлишни нуфузли ва зўр деб ҳисоблаймиз. Келинг, муваффақият нима, унинг омаддан фарқли томони нимада, ишларнинг юришмай қолиши муваффақиятга олиб келиши мумкинми – аниқлашга уриниб кўрамиз.
Коэльо Поэльонинг фикрича, «Муваффақият – ўз устида ишлаш ва омадсизликлардан сабоқ олишдир”
Бу фикрлар сизнинг қарашларингиз билан тўғри келадими?
Муваффақият ва омад синонимларми?
Келинг, биргаликда фарқларини аниқлаб кўрайликчи...
Сизга бир қанча вазиятлар ёзилган карточкалар берилган. Уларни тақсимланг: қайсиниси омадни билдиради, қайсиниси муваффақиятни.
Сиз узоқ ва жиддий шуғулландингиз ва мусобақада ғолиб чиқдингиз
Сиз лотореяда катта маблағ ютиб олдингиз
Сиз назорат ишига тайёрланмадингиз, лекин яхши баҳо олдингиз.
Сиз иштиёқ билан шуғулландингиз ва она тили бўйича олимпиадада ғолиб чиқдингиз.
Сиз мактабда яхши ўқидингиз, имтиҳонларни аъло топширдингиз ва нуфузли олий ўқув юртига кирдингиз.
Сиз тасодифан имтиҳонда юқори баҳо олдингиз.
Ўз жавобларингизни асослаб берингчи.(Жавобларни тинглаш ва изоҳлаш зарур).
Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки:
Омад – бу вазиятларнинг тўғри келиб қолиши бўлса, муваффақият – узоқ ва матонатли меҳнат самарасидир.
Омад – Сизнинг хизматларингиз самараси эмас, чунки лотореяда ютиб олиш учун Сиз меҳнат қилмагансиз. Омад – Сизга омад келиб қолганлиги учун бошингизга тушган.
Do'stlaringiz bilan baham: |