Муваффақият – уни ишлаб топганларга келади
Бунда Сиз:
Сиз нимани хоҳлаётганлигингизни биласиз;
Сиз бунинг учун зарур ишларни қиласиз;
Сиз интилган нарсангизга эришасиз;
Бу Сизнинг мувафақиятингиз ва у доимо Сиз билан!
Омадли бўлиш ёқимли, муваффақиятли бўлиш – нуфузли ва ишончлидир.
|
Психокоррекцион машқ
«Ўзимнинг афзаллик декларациям» машғулоти
Мақсад: Ўзида ижобий установкаларни шакллантириш, ҳаётий қувватни ошириш.
Барча гуруҳ аъзоларига бир варақдан қоғоз тарқатилади. Ҳар бир иштирокчи унга ўзининг декларациясини тузиши лозим. Бунда қатнашчилар 10 дақиқа вақт ичида ўзларининг бошқалардан фарқ қилувчи хислатларини ёзишлари лозим. Вақт тугагач, иштирокчилар ўзгалардан фарқ қилувчи афзалликлари битилган декларацияни овозларини чиқариб ўқиб эшиттирадилар. Сўнгра гуруҳ аъзоларининг ҳар бири «Мен- бу мен», «Мен- ажойибман» - деган сўзларни баланд овозда қайтарадилар.
4.Ривожлантирувчи машқ
“ Мақсад ва ишлар” методикаси
Мақсад: ўз ҳаётининг мақсадларини англашга рағбатлантириш, ўз вақтини тўғри тақсимлай олиш қобилиятини ривожлантиришга йўналтириш.
Кўрсатма. Ишларни мақсаддан ажрата олиш муҳим. Иш –бу қилиши мумкин бўлган, бажариладиган нарса. Масалан, кечки пайт яхшилаб дам олиш – бу мақсад, уларга эришиш учун қилинадиган ишлар эса турлича бўлиши мумкин – меҳмонларни таклиф қилиш, бирортасига қўнғироқ қилиб, учрашув ҳақида келишиб олиш, дўсти билан айланишга бориш ва ҳоказо. Икки дақиқа давомида кечки пайт қандай дам олиш мумкинлиги ҳақида иложи борича кўпроқ усулларни ўйлаб кўринг. Иложи борича ижодий ёндошинг, фантазиянгизни тўлиқ ишлатишни машқ қилиб кўринг. Тўхтамасдан, тин олмасдан ёзишга ҳаракат қилинг. Келинг, ўз режаларимиз билан бўлишамиз.
Изоҳ. Дам олишнинг энг кўп учрайдиган усули доскада ёзилади. Иштирокчиларга дам олишнинг бу усулини амалга ошириш учун ёрдам берадиган иш ва ҳатти-ҳаракатларни айтиш таклиф эьтилади. Ишлар рўйхати доскада ёзилади. Кейин иштирокчилардан бу ишларни бажариш учун қанча вақт ажрата олишлари мумкинлиги ва қайси вақтгача улар тугатилиши кераклигини аниқлаш таклиф қилинади.
Мана, тренингларимиз ҳам ниҳоясига yeтди. Охирги машғулотимиз ҳам тугади. Кимдир бундай тренингларда биринчи марта иштирок этди ва ўйлайманки, Сизда ижобий ўзгаришлар юз берди, ўзингизга ишонч, иродавий хусусиятлар ўсди, ота-онангиз ва бошқа катталарни тушунишга ҳаракат қила бошладингиз. Баъзиларингиз авваллари ҳам тренингларда иштирок этгансиз, лекин умид қиламанки, Сизлар ҳам ўзингизга нимадир янгиликни олдингиз, янги таниш ва дўстлар орттирдингиз, Сизда ўз тажрибаларингизни янгиси билан солиштирши имкони бўлди. Мен бу ўзига яраша мураккаб йўлни Сизлар билан биргаликда ўтганимиздан хурсандман. Балки келажакда яна учрашиб қолармиз. Соғ бўлинг, Сизларга омад ва муваффақиятлар тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |