Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ТАРҚАЛГАН –



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ТАРҚАЛГАН –
ASTERACEAE L.
 ОИЛАСИНИНГ
АЙРИМ ДОРИВОР ВАКИЛЛАРИ 
Акбарова М.Х., Мўйдинов У.Р. 
Фарғона давлат университети
Фарғона водийси турли доривор моддаларнинг манбаи ҳисобланган шифобахш 
ўсимликларга ниҳоятда бой диѐрдир. Водийда ѐввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларнинг мингдан 
ортиқ тури мавжуд бўлиб, 400 дан ортиқ турнинг дори-дармонлик хусусияти аниқланган. 
Улардан 100 дан ортиқ тури илмий табобатда ишлатилмоқда, қолганлари халқ табобатида 
муваффақиятли қўлланилмоқда. Қуйида қоқиўтдошлар оиласининг айрим доривор вакиллари 
ҳақида маълумотлар берилади. 
Елена андизи (
Inula helenium L
.) ўсимлиги қоқиўтдошлар оиласига кирувчи кўп йиллик 
йирик доривор ўсимлик. Унинг дориворлиги ер остки йўғон, гўштли илдизпоясига боғлиқ. 
Поясининг бўйи 2 м, кам шохланган, тукланган. Пастки барглари йирик, қалин, кулранг-оқиш 
тусдаги тукларга эга. Барглари эллипссимон, узун бандли, юқори барглари юраксимон, 
ўткирлашган, пояни ўраб нов ҳосил қилган. Сариқ гуллари йирик саватчаларда, поя ва повда 
охирида жойлашган. Саватчаси осилгандан кейин 5-6 см диаметрга эга. Саватчасининг 
четидаги гуллар калта ва тор тилсимон, ўртадагилари трубкасимон. Ўсимликнинг меваси қалин 
киприкли қўнғир уруғ. 
Андиз адир ва тоғ минтақаларидаги бутасиз ўтлоқлар, кенг баргли ўрмонлар, 
ѐнғоқзорлар, толзорлар, ўрмоннинг очиқ ерлар, сайхонликлар, баланд бўйли ўтли 
ўтлоқзорларда лойли, майин донадор ѐнбағирларда, ботқоқликлар атрофида, дараларнинг 
тубида, дарѐ ва сой бўйларида 700-1900 метргача бўлган баландликлар оралиғида тарқалган. 
Ишлатиладиган доривор органи – илдизпояли илдиз қисми. Ўсимлик илдизпояси куз ва 
баҳор ойларида терилади, тупроқдан тозаланиб, ювилади. Сўнг 20 см ли бўлакларга бўлиб, 
очиқ ҳавода қуритилади. Қуритилган илдиз ва илдизпояси кучли ҳид ва ѐқимли таъмга эга. 
Унинг таркибида 1-3% эфир мой мавжуд. Эфир мойи билан бирга илдизида сапонин-инулин 
44% гача, шакар, ошловчи моддалар, смола, алкалоидлар 0,16%гача ва айрим кислоталар 
учрайди. Ҳалқ табобатида касалликларга даво сифатида қўлланилиши билан маълум. Ибн Сино 
қадимда бўғимдаги оғриқларда, нерв системасидаги шамоллашларда, балғам кўчирувчи 
воситалар сифатида қўллаган. Андиз илидизининг узум шарбати билан бирга қайнатилгани 
юракни тетиклаштирувчи ва қувват берувчи сифати ва илдизининг якка ўзининг сиропи сийдик 
ҳайдовчи сифатида қўлланилади. Қадимда Гиппократ маълумотларида ҳам андизнинг 
шифобахшлиги ҳақида фикрлар бор. Қадимги Рим ва Юнонистонда, нафақат дривор восита 
сифатида, балки озуқа ўрнида илдизини истеъмол қилишган. Тибет медицинасида ҳам бу 
ўсимлк илдизи жуда қадрланган. Халқ табобатида настойкаси титроқда, юқори нафас йўллари 
шамоллашларида, қуюқ қайнатмаси темираткили тана аъзоларини ювишда, барглари очиқ 
яраларни устига қўйишда, илдиз қайнатмаси овқта ҳазм қилишини ва моддалар алмашинувини 
яхшилашда қўлланилган. Ундан ташқари андиздан, унинг илдизидан тайѐрланган дори 
воситалари қон тўхтатувчи, гижжага қарши, қандли диабетнинг енгил формаси ва бронхиал 
астма касалликларида, нерв хасталикларида гипертония ва тиш оғриғида кўплаб қўлланилади. 
Илмий тиббиѐтда илдизидан тайѐрланган қайнатмадан, асосан, турли юқори нафас йўллари ва 
ўпка касалликларида балғам кўчирувчи, экземага қарши, замбуруғ касалликларида, сувли 
яраларда ва милк яллиғланишида даво сифатида ишлатилган. 
Мингбаргсимон тоғ дастарбоши – (
Tanacetum pseudachillea
C.Winkl) - кўп йиллик, поялари 
бир нечта, тик ўсувчи, қовурғали, энг юқори қисми қалқонсимон шохланган, баландлиги 50-100 


43 
см. Барги сийрак тукланган, икки бора қирқилган, четлари аррасимон қирқилган. Саватчалари 
қалқонсимон тўпгулларда жойлашган. Июн-август ойларида гуллаб, июл-сентябр ойларида 
уруғлари етилади.
 
Тоғнинг ўрта минтақаларида дарѐлар, ариқлар бўйида, қумлар, дарахтлар 
орасида ўсади.
Табобатда гул саватчалари ишлатилади. Қайнатмаси ўт халтасидаги тошларни туширишда 
ва сариқ хасталикларини даволашда қўлланилади. Гулининг чойидан юракни тез урушида, асаб 
қўзғалишларида, жигар, буйрак, геморрой, туберкулѐзда, гижжаларни тушуришда ва 
сочлардаги қайизғоқларни тўхтатишда қўлланилади. 
Оддий сачратқи - (
Cichorium lntybus
L) - кўп йиллик, пояси тик ўсувчи, шохланган, 
баландлиги 30-70 см. Илдиз бўғзидаги барглари узунчоқ тескари тухумсимон, четлари чуқур 
ўйиқли, узун бандли, поядаги барглари ўтроқ, катта тишчали, асоси билан пояни ўраб турувчи. 
Тожбарглари ѐрқин кўк рангда. Уруғлари кулранг-қўнғир, аниқ кўриниб турувчи узунасига 
кетган қобирғали, 2-3 мм узунликда. Июндан то кузгача гуллаб уруғлайди.
Тоғ олди қисмларидан тоғнинг ўрта қисмигача, ариқлар бўйида, нам жойлардаги 
тупроқли, шағалли жойларда ўсади. Тиббиѐтда ер устки қисми, илдизи ишлатилади. Таркибида 
флавоноидлар, кумаринлар, витамин С ва B
1
, глигкозидлар, ароматик оксикислоталар, аччиқ 
сут шира, кўп миқдорда инсулин моддалар бор. Илдизи қадимдан иштаҳа очиш овқат ҳазм 
бўлишини яхшилаш, сариқ, жигар касалликларини даволашда қўлланиб келинади. Ер устки 
қисмининг қайнатмасидан офтоб урган болалар чўмилтирилади. Ер устки қисмининг 
қайнатмаси ѐки дамламаси яна турли тери, меъда-ичак, буйрак касалликларни даволашда 
қўлланилади. Абу Али ибн Сино сачратқи ўсимлигини кўнгил озганда, иситмада, кўз 
яллиғланиши ва ич кетиш касаллигини даволашда ишлатган. Ўсимлик сут шираси билан кўзга 
тушган оқни даволаган. Қуритилмаган илдизини янчиб, илон, чаѐн ва ари чаққан ерга ҳамда 
подагра касаллигида оғриган бўғинларга боғлашни буюрган. Кейинги вактларда сачратқи 
гулидан тайѐрланган дамлама марказий нерв системасини тинчлантирувчи ва юрак фаолиятини 
яхшиловчи, ер устки қисмидан тайѐрланган қайнатма эса ич кетишни ва қон оқишни тўхтатувчи 
таъсирга эга эканлиги тажрибада аниқланди. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish