Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   414
Bog'liq
Туплам

Овқатланиши
Морхўр асосан эфемер ўсимликлар, бута ва чалабуталарда, наъматак, 
учқат, тоғолч, дўлана, аччиқ бодом, заранг, ирғай, чаканда, зирк каби бута ва дарахт новдалари 
хамда барглари, ширач, ровоч, тоғ ялпиз, илоқ каби ўсимликлар билан овқатланади. Қишда 
шувоқлар, арча новдалари ва қуриб қолган ўт-ўланларни истемол қилади. Морхўрлар баҳорда 
пиѐзлар (анзур пиѐзи, ѐввойи пиѐз), оқ каррак, ровоч, наъматак, туркистон заранги, учқат, арча 
(морхўрлар кўпроқ кекса арчаларнинг устига чиқиб, осилиб барг-новдаларини истеъмол 
қилгани кўп кузатилади), ѐввойи арпа, ѐввойи сўли, ѐввойи бодом, бодомча ва бошқа 
ўсимликларни исътемол қилади. Баҳор охирларида асосан дарахт ва буталарнинг барг-
новдаларини истеъмол қилаѐтгани кузатилди ҳамда асосан бодомча, заранг, учқат, арча, ѐввойи 
бодом, наъматак каби дарахт ва буталарнинг баргли новдаларини ҳамда ғалладош ўсимликлар, 
пиѐздошларни истеъмол қилиши кузатилади. 
Морхўрлар қиш фаслида ғалладош ўсимликларнинг пичанлари, арчанинг барглари, шувоқ 
ва бошқа ўсимликларнинг қуриган таналари билан озиқланиб, қуриган ўт-ўлан истеъмол 
қилади, қор ва булоқ сувини ичади.
Морхўр сонини чекловчи омиллар. 
Морхўрлар сонининг камайиб кетишига ўтмишда 
уларнинг махсус овланиши ва яшаш ҳудудларига чорва молларнинг ҳайдалиши сабаб бўлган, 


40 
ҳозирги кунда эса ноқонуний овчилик, яъни браконьерлик ҳамда чорвачиликда яйловлардан 
кенг кўламда фойдаланиш, умуман олганда инсон ва унинг хўжалик фаолияти сабаб бўлмоқда. 
Ноқонуний овчилик, морхўрнинг яшаш ҳудудига чорва молларини узлуксиз ҳайдаш, таъқиб 
қилиш ва бошқалар бурама шохли эчки популяцияси ҳамда ареалига салбий таъсир кўрсатган. 
Хуштаъм гўшти, нозик териси ва шохи учун уни кўплаб овлаганлар.
Кўпайтириш ва муҳофаза қилиш чоралари. 
Морхўр тутқунликда кўпая олади, шу 
сабабли уни вольер ва парваришхоналарда кўпайтириш орқали йўқолиб кетган ҳудудларда 
морхўр сонини тиклаш мумкин. Бундан ташқари, морхўр Сурхондарѐ вилояти учун эндемик 
тур ҳисобланади. Муҳофаза чоралари. Морхўрни овлаш таъқиқланган. Сурхон давлат 
қўриқхонасида, Бойсун ўрмон хўжалигида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг 1-иловасига 
киритилган. Ҳудудий муҳофазасини кучайтириш ва тутқунликда кўпайтириш учун Сурхон 
давлат қўриқхонасининг ҳудудини морхўр учрайдиган ҳудудлар (Кўлват, Панжоб, Зарвус 
массивлари) ҳисобига кенгайтириш ва қўриқхонада муҳофаза ишларини кучайтириш, Бойсун 
ўрмон хўжалигида уларнинг аниқ сонини ҳисоблаб боришни йўлга қўйиш, парваришхоналар 
ташкил этиш, Боботоғ тизмасида морхўрнинг учрашини аниқлаш мақсадида қайта тадқиқотлар 
ўтказиш, қўшни Туркманистон Республикаси билан алоқаларни яхшилаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Бўрилар томонидан морхўрларнинг бевосита истеъмол қилганлиги кузатилмаган бўлсада, 
бўрилар сонининг ошиб бораѐтганлиги, уларнинг экскрементларида морхўр жунлар 
учратилаѐтганлигини ҳисобга олган ҳолда морхўрларнинг сонига ва популяциясига бўрилар 
томонидан салбий таъсирнинг ошиб бораѐтганлигини аниқлаш мумкин. Шу сабабли бўрилар 
сонининг камайтирилишига қаратилган тадбирларни амалга ошириш талаб қилинади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish