REFERENCES
1.
Абраматов М.Б., Кучбоев А.Э., Голованов В.И. Паразитоценозы сычуга овец в наземных
ценозах Узбекистана // Узбекский биологический журнал. 2010. №5. С.36-38.
2.
Anderson R.C. Nematode parasites of vertebrates: their development and transmission // New
York: CAB International, 2000. 650 P.
3.
Н.В. Демидов, Гельминтозы животных: Справочник, - М.: Агропромиздат, 1987, 335 с.
4.
Hoberg E.P., Lichtenfels J.R., Gibbons L. Phylogeny for species of Haemonchus (Nematoda:
Trichostrongyloidea): considerations of their evolutionary history and global biogeography among
Camelidae and Pecora (Artiodactyla) // Journal of Parasitology. 2004. –№ 90 (5). –P. 1085-1102.
5.
В.М. Ивашкин, А.О. Орипов, М.Д. Сонин, Определитель гельминтов мелкого рогатого
скота, М.: Наука, 1989. 255 с.
6.
А.О. Орипов, Автореф. дис. … докт. вет. наук – Москва, 1983 - 35 с.
7.
К. И. Скрябин, Н.П. Шихобалова, Р.С. Шульц, Трихостронгилиды животных и человека,
М.: Изд-во АН СССР, 1954. 683 с.
8.
К.И. Скрябин, Методы полных гельминтологических вскрытий позвоночных, включая и
человека,–М.: Изд-во МГУ, 1928 - 45 с.
9.
Waller P.J., Chandrawathani P. Haemonchus contortus: Parasite problem No.1 from Tropics -
Polar Circle. Problems and prospects for control based on epidemiology // Tropical
Biomedicine 2005. 22 (2): P.131-137.
МОРХЎР ЁКИ БУРАМА ШОХЛИ ЭЧКИ
(
СAPRA FALCONERI
WAGNER, 1839) НИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ
Абраматов М.Б., Аллаяров С.К., Химаева Ю.Б.
Термиз давлат университети
Морхўр ѐки бурама шохли эчки (
Capra falconeri
Wagner, 1839) Ер шари табиатидан
бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги тур сифатида муҳофаза қилинади. Табиат ва табиий
ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро Иттифоқи Қизил рўйхати (EN тоифали) ва Ўзбекистон
Республикасининг ―Қизил Китоби‖га (1CR тоифали) киритилган.
Бугунги кунда морхўр ѐки бурама шохли эчки -
Сарrа talсoneri
Wagner, 1839. ssp. Heptneri
Zalkin, 1945 атамаси қабул қилинган. Мазкур ҳайвон жуфт туѐқлилар туркумига кирувчи
қовушшохлилар оиласининг тоғ эчкилари авлодига мансуб.
Морхўр ѐки бурама шохли эчки бир мунча йирик жонивор бўлиб, тана узунлиги 150-175
см, елкасининг баландлиги 100-110 см, вазни 110 кг гача етади. Ўрғочилари эркакларига
нисбатан майдароқ бўлади. Эркакларининг тана узунлиги 155-175 см, ўрғочилари 145-150 см,
елка баландлиги 85-100 см, эркакларининг вазни 86-120 кг, ўрғочилари 32-45 кг, шохлари
штопорсимон (пармасимон) буралган бўлиб, ўнг шохи ўнг томонга, чап шохи чап томонга
буралган бўлади, эркакларининг шохининг узунлиги 43-73 смгача, ташқи қирраси узунлиги 55-
110 см, ўрғочиларда шох узунлиги 12-25 см ни ташкил қилади. Эркак морхўрнинг ѐшини
шохларига қараб аниқлаш мумкин. Ҳар йили шохларида қалинлашган халқалар ҳосил бўлади.
Эркак морхўр шохлари ҳар 4 ѐшда бир марта тўлиқ спирал ҳосил қилиб буралиши аниқланган.
Бурама шохли эчкиларни маҳаллий ахоли морхўр номи билан, балоғатга етган
эркакларини - така, ўрғочиларини - эчки, 1 ѐшгача бўлган индивидларини - улоқ, 2 ѐшли
индивидларини тувча, деб юритишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |