Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


-расм. Африка лаққа балиғи



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   414
Bog'liq
Туплам

1-расм. Африка лаққа балиғи 
Clarias gariepinus
 (Burchell, 1820) 
Clariidae оиласига мансуб лаққа балиқлар дунѐнинг кўпчилик мамлакатларида 
аквакультуранининг муҳим объекти бўлиб ҳисобланади. Ушбу балиқларнинг биологияси ва 
ўстириш бўйича катта миқѐсдаги тавсиялар чоп этилган.
Лаққа балиқлар туркумига мансуб балиқлар Африка, Жанубий ва Жанубий – Шарқий 
Осиѐ сув ҳавзаларида кенг тарқалган. Ўртаер денгизи бассейнида жойлашган мамлакатларда 
ҳаѐт кечиради (Исроил, Сирия, Ливан, Туркия). Шимолий чегараси Туркия. Чучук сувларнинг 
барча муҳитларида яшайди (сув босган жойлар, дарѐлар, кўллар). 
Африка лаққабалиғи 
(Clarias gariepinus)
дунѐ ихтиофаунасининг ноѐб турларидан бири 
ҳисобланиб, Африка ва Кичик Осиѐнинг чучук сув ҳавзаларида тарқалган. Африка 
лаққабалиғида махсус жабра усти аъзоси бўлиб, унинг ѐрдамида кислород билан нафас олиш 
имкониятига эга. Шунинг учун ҳам ушбу балиқлар кислород кам бўлган табиатнинг ноқулай ва 
ўта чекланган худуд шароитларида ҳам ҳаѐт кечираолади.
Яшашнинг табиий ареалларида у асосан ҳашаротлар, қисқичбақасимонлар, юксак 
ўсимликлар билан озиқланади. Шунингдек сувга тушиб қолган қуруқликдаги ҳашоратлар ва 
мевалар билан ҳам озиқланиши мумкин. Шу сабабдан уни йиртқичлик тенденцияга эга бўлган 
ҳаммахўр балиқ деб ҳисобласа бўлади. Балиқчилик хўжаликларидаги сув ҳавзаларида форел ва 
карп балиқларига мўлжалланган омухта ем билан боқилади. Лекин гранула шаклидаги 
лаққабалиқлар учун белгиланган озуқа билан боқса ҳам бўлади. Сувда сузиб юрадиган 
гранулали комбикорм билан боқилганда уларнинг озиқланишини тўлиқ назорат қилиш осон 
бўлади.


33 
Томорқада ўстирилган балиқларга балиқ ва товуқларнинг чиқинди қолдиқлари (потроха), 
ѐмғир чувалчанги ва бошқа ҳашаротларнинг (масалан, колорада қўнғизининг) личинкалари 
билан боқилганда ҳам юқори натижаларга эришилган. Ушбу балиқ тез қўлга ўрганади ва овқат 
берилаѐтганда сувнинг устига чиқади.
Африка лаққабалиғининг гўшти юқори озиқа қийматига эга бўлганлиги учун Осиѐ ва 
Европанинг индустриал хўжалигидаги сув ҳавзаларида кенг миқѐсда ўстирилмоқда. 
Янгийўл балиқчилик шўъба корхонасида ўстирилиб келинаѐтган балиқлардан Африка 
лаққабалиғи (1-расм) қуйидаги асосий хусусиятлари билан фарқ қилади: - тез ўсиши (юқори 
сифатли озуқа билан боқилганда 6-7 ой мабайнида 1 кг массага эга бўлади);- озуқа сифатига 
қараб озиқлантириш коиффициенти 0,8-1,5 бирликни ташкил этиши мумкин; - юқори зичликда 
экилганда ҳам ўстириш имконияти борлиги (табиий сув ҳавзаларида 400-600 кг/м
3
, сунъий сув 
ҳавзалариларида эса 20 ва ундан кўпроқ кг/м
3
;- ўстириш жараѐнида махсус шароит талаб 
қилмаслиги (сувнинг сифти ва кислород миқдори); - етилиш муддати (4-6 ойда);- узоқ 
масофаларга ташиш жараѐнида ўта чидамлилиги (сувсиз нам шароитда ва ҳарорат 14-25
о
С дан 
кам бўлмаганда 1,5-2 кун давомида тирик қолиши кузатилди);-касалликларга чидамли [2,3,5]. 
Африка лаққабалиғининг бирдан-бир камчилиги шундан иборатки, у нисбатан юқори 
бўлган ҳароратни хуш кўради. Сувнинг ҳарорати узоқ муддат давомида 15
о 
С дан кам бўлганда 
балиқ нобуд бўлиши кузатилди [7,8]. 
Кўпчилик балиқчилар Африка лаққабалиғини балиқчиликдаги энг рентабел объект 
сифатида тан олишади. Чунки 9х12 метрли ва чуқурлиги 1 метр бўлган бассейнда йил давомида 
12 тонна балиқ олиш мумкинлиги исботланган.
Ноѐб ҳисобланган 
Clariidae 
(клариялар) оиласига мансуб Африка лаққабалиғи ҳатто 
оддий бочкадаги ѐмғир сувида ҳам ѐз давомида бир килограмдан ортиқ ўсиши кузатилди.
Африка лаққабалиғининг гўшти юқори озуқа қийматига эга бўлганлиги учун Янгийўл 
балиқчилик ҳўжалигида ўстирилмоқда. У сувнинг сифат белгиларига унчалик талабчан эмас. 1 
м
3
сувда 300 кг ва ундан ортиқ қалинликда экилган балиқларни эътибор билан яхши боқилса, 
сув алмаштириб турилса катта фойда олиш кўзда тутилган. Ҳозирча Африка лаққабалиғи 
амалий жиҳатидан паразит организмларга нисбатан стерил ҳолда ўстирилиб келинмоқда. Бу эса 
ўз навбатида одамлар ва бошқа ҳайвонларга касал тарқатиш ҳавфи йуқлигидан дарак беради.
Маълум вақтдан сўнг Африка лаққабалиғини ўстириш худди томорқада помидор ѐки 
жўжа ўстириб товуқ боқишга ўхшаш оддий иш бўлиб, анъанавий тус олиши эҳтимолдан ҳоли 
эмас. 
Умуман ушбу балиқнинг истеъмол қиймати жуда юқори. Чунки тангачаларини ва майда 
қилтаноқларининг бўлмаслиги унинг товар қийматини янада оширади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish