283
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ГРИППГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ
Юнусов М.М., Хабибуллаев Ф., Хошимова Х.
Фарғона давлат университети
Нафас йўллари ўткир вирусли юқумли касалликларининг 50 фоиздан кўпроғини
грипп
касаллиги ташкил этади. Грипп юқори нафас йўлларининг шамоллаши билан кечадиган, тез
тарқаладиган вирусли юқумли касалликдир. Эпидемия яъни касаллик кенг тарқалган
даврларида умумий аҳолининг 10фоизи касалланиши мумкин. Катта шаҳарларда эса бу
кўрсаткич 40-50 фоизга етади. Ер юзидаги аҳоли орасида грипп вируси доимо айланиб юради.
0б-ҳавонинг кескин совуши натижасида баданнинг, айниқса, бош ва оѐқларнинг совуқ қотиши
грипп вирусининг киши баданида фаоллашувига ва оқибатда касаллик чақиришига шароит
яратади. Грипп вирусининг асосан А,В,С турлари одамлар ўртасида касаллик чақиради. Грипп
вируси А турининг касаллик чақириш хусусияти қолган турларига қараганда кучлироқ,
касалликни бошидан кечирган беморларда қисқа муддатли иммунитет қолади.
Бир тур грипп
билан оғриган бемор гриппнинг бошқа турлари билан ҳам оғриши мумкин. Грипп билан
оғриган бемор аксирганда, йўталганда ва ҳатто сўзлаганда ҳам ҳавога миллионлаб грипп
вирусларини чиқаради, лекин улар ҳавода кўринмайдилар. Шубҳасиз бундай ҳаводан нафас
олган одамлар ва болалар ўзларига грипп вирусини юқтириб оладилар.
Шунинг учун грипп
бемор билан бир хонада яшаган, ишлаган, йўловчи транспорт салонларида ва кино, концерт
залларида бўлган одамлар ўзларига грипп вирусларини юқтириб оладилар. Хона қанчалик тор
ва шамоллатилмаган бўлса соғлом одамларнинг касалланиш эҳтимоли шунчалик кўп бўлади.
Грипп вируслари соғлом одамнинг нафас йўлларига киргандан 10-12 соатдан кейин касаллик
белгиларини чақиради.
Гриппга ўхшаш касалликлар. Куз-қишки мавсумда гриппдан бошқа унга ўхшаган белгилар
билан кечадиган касаллик чақирувчи 100 дан ортиқ вирус турлари мавжуд. Буларни табобатда
реовируслар, риновируслар, аденовируслар деб юритилади.Бу вируслар ҳам
одамларга асосан
ҳаво орқали юқади. Баъзиларининг озиқ-овқат орқали юқиши ҳам аниқланган. Касаллик
белгилари гриппга ўхшайди, лекин улар кўпчилик ҳолларда анча енгилроқ кечади. Гриппдан
фарқли ўлароқ аденовируслар лимфа безларида - лимфаденит, кўзларда - конъюнктивит,
халқумда
- ангина, фарингит касалликларини кўпроқ чақиради. Бу касалликларга қарши
тадбирлар ҳам худди гриппникига ўхшаш бўлади.
Грипп билан оғриган беморга уй шароитида кўлланиладиган тадбирлар.
1. Беморни алоҳида хонага жойлаштириб, иссиқ тўшакка ѐтқизинг. Сочиқ-дастрўмол,
идиш-товоқларини алоҳида қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатинг. Кунига 3 маҳал исириқ
тутатинг. Хонанинг ҳарорати 20-22° дан кам бўлмаслигини таъминланг.
2. Беморга кўп миқдорда суюқликлар, лимонли чой, наъматак дамламасини ичиринг.
Мурчли суюқ, иссиқ овқатлар билан овкатлантиринг.
3. Врач келгунча антигриппин, ремонтадин, афлубин дориларидан бирортасини беринг.
4.
Беморнинг аҳволи оғирлашса, гриппга бошқа касалликлар қўшилса ѐки олдинги
сурункали касалликлар қўзғаса ўзингиз яшаѐтган худудингиздаги тиббиѐт муассасаларига ѐки
тез ѐрдамга мурожаат қилинг.
5.
Халқ табобатида Гриппга қарши кураш усуллари
•
пиѐз ѐки саримсоқ ширасини бурунга томизиш;
•
мойчечак (Ромашка) ва далачой (зверобой) дамламалари билан томоқни ғарғара қилиш;
•
беҳини асал билан духовкада пишириб истеъмол қилиш;
•
ўртача катталикдаги анор ҳўл матога ўраб духовкада бир соат қиздирилади ва унинг шираси
сиқилиб кунига уч маҳал 30-40 граммдан ичилади;
•
2 ош қошиқ ароқ ва 1 ош қошиқ сирка аралаштирилиб баданнинг мушаклари артилади.;
•
беморга малинали чой, кўп миқдорда қайнатилган илиқ сув ичириш тавсия этилади.
•
Грипп билан оғриган беморнинг ванна қабул қилиши, ҳаммомда чўмилиши, бошини
ювиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиши қатьиян ман қилинади.
Булар беморни
менингит, менинго-энцефалит касалликларига ва бошқа кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши
284
мумкин. Шунингдек, шифокор рухсатисиз ўз бошимча грипп-беморга ҳар хил
антибиотиклардан бериш ҳам мумкин эмас. Чунки антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди.
Гриппнинг ўзи эмас, балки унинг асоратлари кўпроқ хавфли. Гриппдан сўнг беморда тез-тез
терлаш, толиқиш, уйқунинг бузилиши, кайфиятнинг ўзгариб туриши каби ҳолатлар
бир неча
ҳафта давом этиши мумкин.
•
грипп вируслари билан кучли заҳарланиш оқибатида мия тўқимасининг шиши, ўпка шиши,
инфекцион-токсик шок каби ҳаѐт учун хавфли асоратлар вужудга келиши мумкин;
•
кучли заҳарланиш билан кечадиган гриппда юрак, қон-томирлар, ўпка, мия каби хаѐтий
муҳим аъзолар фаолиятида етишмовчиликлар оқибатида нафас сиқилиши, ҳаво етишмаслиги,
қон аралаш балғам тупириш, юракнинг тез-тез уриши, лабларнинг кўкариши, қон босимининг
пасайиб кетиши каби ҳолатларга олиб келиб, беморнинг аҳволини кескин ѐмонлаштириши
мумкин;
•
грипп билан оғриган беморларда бактериялар ривожланиб, ўпкада
- зотилжам, томоқда -
ангина, ўрта қулоқ шамоллаши - отит касалликларини пайдо қилиши, ўпка сили, бўғимлар
артрити каби касалликларни қайта қўзғаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: