285
моддаларнинг ҳам ўрнини қоплашда ѐрдам беради. Ширин ва қуйуқ мева шарбатлари(ўрик,
шафтоли ва узум) аксинча, чанқоқни кучайтиради.
Турли хил ширин ичимликлар ичишни чегараланг! Улардаги сунЪий бўѐқлар, турли хил
маза берувчи қўшимчалар ва шакар чанқоқни кучайтириши мумкин, уларни кўп истеъмол
қилиш эса зарардир.
Зинҳор қайнатилмаган сувни ичманг, унда турли хил юқумли ошқозон-ичак
касалликларини чакирувчи микроб ва вируслар бўлиши ва улар қорин тифи, вабо, вирусли
гепатит, ичбуруғ каби касалликларни юзага келтириши мумкин. Жазирама иссиқда тавсия
этиладиган кийимлар: ҳавони яхши ўтказадиган, терни шимадиган, қуѐш нурини қайтарадиган
ва терига ўтишига йўл қўймайдиган, кенг тикилган ва танага ѐпишиб турмайдиган,
электростатистик зарядлардан холи бўлиши керак. Ип газлама ва ипак шойи айнан шундай
хислатларга эгадир. Шунингдек кийим танлашда газмолнинг рангига ҳам эътибор бериш
лозим. Қора ва жигарранг газмолдан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуѐш нурини кўп
тортади, оқ рангли газмолдан тикилган кийимлар эса иссиқ ва куѐш нурини қайтариш
хусусиятига эга. Қуѐш нури таъсирида организмда рахит касаллигининг олдини олувчи «Д»
витамини ҳосил бўлади. Бироқ бош кийимсиз тик куѐш нурида узоқ туриш, иссиқлик уришига,
баъзида кўзда катарактанинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Жазирама иссиқ терининг
куйишига, бу жараѐннинг узоқ давом этиши эса, тери ракига ҳам олиб келиши мумкин.
Айникса болалар, қуѐшнинг ультрабинафша нурларига ўта таъсирчан бўладилар, шунинг учун
улар 12 ѐшга тўлгунга қадар жазирама иссиқ вақтларда сояда бўлишларига аҳамият бериш
керак. Соябони кенг бош кийимлар кийиш ва офтобдан сақловчи қора кўз ойнаклар тақиш
қуѐшнинг ультрабинафша нурларидан сақлайди. Иссиқлик уришида кўнгил айниши, бош
айланиши, кулоқнинг шанғиллаши баъзида эса хушдан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Ҳушдан кетганда, зудлик билан тез ѐрдам чақириш Врач келгунга қадар, тезликда салқин
жойга ўтказиш, ѐн бошлаб ѐтқизиш, бошга сочиқни ҳўллаб қўйиш, буйинни сикиб турган
ѐқадан бўшатиш, тор қисиб турган кийимларни ечиш, ўзига келса, сув ичириш зарур бўлади.
Ҳаво ҳароратининг мунтазам кўтарилиши, организмнинг мослашув жараѐнини издан
чиқариши ва тананинг қизиб кетиши натижасида юзага келадиган касаллик ҳолатларининг
ривожланишига олиб келиши мумкин.
Иссиқ уриши. Бу холат одамда тана хароратининг жуда хам кўтарилиб кетиши,
алаҳсираш, тиришиш-тортишиш (судорги) ва баъзида ҳушдан кетиш ҳолатлари билан кечади.
Бу ҳолат қария ва болаларда, организмнинг юқори ҳароратига мослашув жараѐнларининг
сустлиги натижасида кузатилади. Айниқса юрак-қон томир тизмида касалликлар мавжуд
бўлган одамларда ―иссиқ уриши‖ хавфи юқори бўлади. ―Иссиқ уриши‖да биринчи ѐрдам тана
ҳароратини тушуришга қаратилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: