290
сифатида таркиби 10мМ трис–HCI-буфер рН 7,4, 0,25М сахароза, 1 мМ этилен-
диаминтетраацетатдан фойдаланилган. Митохондрияларнинг дегидрагеназа ва оксидаза
тизимларининг фаоллигини ўрганиш учун бир марта музлатиб-эритилган митохондриялардан
фойдаландик [3]. Митохондрияларни нафас олиш занжирини оксидаза тизимларининг
фаолликларига флаваноидлар таъсирини полярографда аниқланди. Умумий НАД.Н – оксидаза
фаоллигидан РС НАД.Н оксидаза фаолигини ҳисоблаб чиқарилди [3]. НАДН–оксидазаларнинг
фаолликларини 25
0
С да митохондриянинг 1 мг оқсили ҳисобига 1 дақиқада сарфланадиган
кислород атомини нанограммларида ифодаланди. Митохондриялардаги оқсил таркиби Лоури
усули билан аниқланди [6].
Олинган натижаларга Стьюдент-Фишернинг статистик усули билан ўртача арифметик
катталик (М), ўртача хато (m), ишончлилик кўрсаткичи (t ва p) ҳисоб-китоб қилинган ҳолда
қайта ишланди. Р катталик 0,05 дан кичик бўлгани ишончли фарқ кўрсаткичи сифатида
фойдаланилди.
Натижалар ва уларнинг тахлили. Ишемия шароитида митохондрияларнинг ротенонга
сезгир НАД.Н-оксидаза ва ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидазаларнинг фаолликларига
хаплогенин-7-гликозид таъсири тўғрисида олинган натижалар 12-жадвалда берилган.
Митохондрияларни хаплогенин-7-гликозид билан инкубация қилинганида ротенонга сезгир
НАД.Н-оксидазанинг фаоллигини назоратдаги кўрсатгичга нисбатан кўпайган бўлса,
ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидазанинг фаоллигини пасайди. Бу ўзгаришлар
хаплогенин-7-гликозиднинг миқдорига мос холда бўлди. Агар, назоратда 10, 20, 30, 40
дақиқаларда ротенонга сезгир НАД.Н-оксидазанинг фаоллиги 33,5; 46,4; 50,1 ва 55,7% ларга
пасайган бўлса, митохондриянинг ҳар бир мг оқсилига нисбатан 20 мкг хаплогенин-7-гликозид
қўшилганда атиги 15,9; 25,2; 31,6 ва 36,1% ларга, 60 мкг қўшилганда эса – 6,0; 12,2; 18,0 ва
24,8% ларга пасайди.
Бунинг аксича, ротенонни сезмайдиган сезмайдиган-НАД.Н-оксидазанинг фаоллиги
назоратда 39,8; 52,8; 60,2 ва 63,9% ларга кўпайса, 20 мкг. хаплогенин-7-гликозидда атиги 18,8;
27,5; 34,7 ва 38,8% ларга, 60 мкг.да - 9,6; 15,8; 21,2 ва 26,1% ларга кўпайди.
Демак, ишемияда митохондрия мембраналарида бузилишлар бошланади, натижада ички
мембранадан цитохром с десорбцияланиб мембраналар оралиғига чиқиши ротенонни сезадиган
НАД.Н-оксидазанинг фаоллигини пасайишига, ротенонни семзайдиган НАД.Н-оксидазанинг
фаоллигини ошишига олиб келиши алиб келди. Бундай шароитда флавин цитохром в ва
цитохром-оксидаза тизимларини қўшилиши содир бўлади. Ундан ташқари ротенонга сезгир
НАД.Н– оксидазанинг тормозланиши флавинмононуклеотиддан (ФМН) электронларни КоQга
ташилишини пасайиши билан хам боғлиқ [4] бўлиши хам мумкин.
Жигар митохондрияларда экзоген НАД.Н нинг оксидланишида электронларни ташқи
мембранадан ички мембранага ва ичкаридан ташқарига узатилишлари цитохром
с
орқали
бўлиши аниқланган [4]. Авваллари, ташқаридан қўшилган цитохром
с
иштрокида бузилган ва
жарохатланган митохондрияларда НАД.Н нинг оксидланиши фақат цитохромоксидаза билан
амалга ошади деб тахмин қилишган. Кейинчалик, ташқи мембранадан ичкарига электронларни
ташилиши интактли, яъни жарохатланмаган митохондрияларда бўлиши кўрсатилган.
Хулоса. Гипоксия шароитида митохондрия мембраналарида бузилишлар бошланади,
натижада ички мембранадан цитохром с десорбцияланиб мембраналар оралиғига чиқиши
ротенонни сезадиган НАД.Н-оксидазанинг фаоллигини пасайишига, ротенонни сезмайдиган
НАД.Н-оксидазанинг фаоллигини ошишига олиб келади. Демак, хаплогенин-7-гликозид
ишемия шароитида митохондрия мембраналарининг стабиллигини яхшилайди, шу сабабли
эркин радикалларнинг хамда эндогенн фосфолипаза ва протеазаларнинг фосфолипид ва
оқсилларга бўлган гидролитик фаоллигини пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: