295
кимѐвий кураш чоралари қўлланилмаганда 32,2 дан 92,5 % гача зарарлайди. Озиқланиб
бўлганидан сўнг ғумбакка айланади. Ғумбаклари ѐпиқ типда, узунлиги ўртача 9 – 11 мм.
Ғумбакларининг ранги жигаррангда ѐки оч-жигаррангда бўлади, 2-3 кун ўтганидан сўнг тўқ
жигарранга киради. Узунлиги 8-12мм., эни 3-3,5мм. Ғумбакнинг ривожланиши ҳаво ҳароратига
боғлиқ ҳолда 9 дан 27 кунгача давом этади.
Фарғона водийси шароитида анор мевахўри бир йилда асосан 4 авлод бериб ривожланади.
Анор меаваҳўри капалаклари апрель ойининг ўрталарида кунлик ҳаво ҳарорати ўртача
+18-22С
0
ни ташкил этиб, анор бутасининг барглари ѐзилган ва ғунчалар пайдо бўла бошлаган
вақтда ғумбаклардан учиб чиқа бошлайди (Фарғона, 07.04.2017 й.). Капалакларнинг учиб
чиқиши 15-20 кун давом этади.
Қуртлар ҳар бир пўст ташлашдан сўнг кейинги ѐшга ўтади ва 5 ѐшни ўтайди.
Қуртларнинг ривожланиш муддатлари ҳароратга боғлиқ ҳолда, баҳордан ѐзга томон қисқариб,
кузга томон эса узайиб боради. Анор қуртининг биринчи ѐшдаги қуртлари тухумдан чиққан
пайтда оқ сариқ рангда бўлади. Биринчи ѐшдаги қуртлар тана бўғимлари ҳам кўзга
ташланмайди. Иккинчи ѐш қуртларининг ранги дастлаб оч қизғиш, учинчи ѐшга ўтишдан олдин
оч сариқ рангга киради. Иккинчи ѐш қуртлар мева косачаларида алоҳида ѐки биринчи ѐш
қуртлар билан бирга тўқималар, гул қисмлари билан озиқланади. Қуртлар биринчи ѐшдагига
нисбатан бир оз ҳаракатчан бўлиб, мева косача тумшуқчасидан ичкарига йўл очиб, ички
пардалар ва мева доналари билан озиқланиши мумкин. Қуртлар миграция қилмайди,
чунки,анор мевалари қуртларининг ривожланиши учун етарли бўлади. Уларга таъсир
ўтказилганда танасини кескин қисқартириш, танасининг олдинги ва кейинги қисмларини
атрофга тез тебратиш каби ҳаракатларни содир этади. Тўртинчи ѐш қуртларнинг кўкрак ва
қорин оѐқлари, бош капсуласи яхши кўринади.Улар мевалар ичига кириб бориб кўплаб мева
доналари биланозиқланади. Бешинчи ѐшга ўтган қуртлар 3-4 кундан сўнг озиқланишдан
тўхтайдива мевадан ташқарига чиқиб, мева тумшуқчасида тўқилган оқ пилласи ичида ғумбакка
айланиб, ўзи чиқарган экскретлари билан пилла атрофини ўраб олади.
Анжир парвонасининг ривожланиш муддатлари мавсумга боғлиқ ҳолда баҳордан ѐзга
томон қисқариб, кузга томон узайиб боради.
Шундай қилиб, анор мевахўрининг морфобиологик хусусиятларини ўрганиш уларга
қарши уйғунлашган кураш чораларини ишлаб чиқиш ва зараркунандани кейинги йилларга
прогноз қилишда аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: