1-расм. Эркин азотнинг ҳаракат занжири
Азотни атмосферадаги ўсимлик ва тупроққа ассимиляцияси, тупроқ микроорганизмлари
томонидан олиниши ва тескари ҳаракати азот биогеокимѐсини глобал ҳолатини тасвирлайди.
Лекин азотнинг миграция ва аккумуляцияси биогеокимѐвий занжирни асосий қисмини
ташкил қилган ҳолда қатор омилларга: микробиологик жараѐнларга, яъни аммонификация,
нитрификация, денитрификация; иқлимга; тупроқни пайдо қилувчи оналик жинслар таркибига;
геокимѐвий – хусусан элементар ландшафтни ўрнига; тупроқ хоссаларига; ўсимлик тури ўсиш
фазаси ва бошқаларга боғлиқ. Масалан, Марказий Фарғонада шаклланган тупроқларда ялпи
азот ва гумус тақсимоти тупроқ қатламларида кесма бўйлаб олсак, миграцияланиш нормал
қонуниятга бўйсунади. Педогеокимѐвий провинцияларни ѐки ялпи азотга нисбатан аномал
ҳолатларни ўрганиш суғориладиган тупроқларда бошқача кечади. Марказий Фарғонада
жойлашган қатор фермер хўжаликлари ерларида, айниқса, қумли, қумоқ ва енгил механик
таркибли тупроқларда салбий аномал ҳолат, яъни ялпи азот миқдорининг кларкка ва фонга
нисбатан кескин камлигини кўриш қийин эмас.
Ўрта ва оғир механик таркибли тупроқларда эса меъѐрий ва нисбатан юқори аномалликни
ялпи азот ва гумусда кўриш мумкин. Лекин чўл минтақасининг суғориладиган ўтлоқи саз
тупроқларида юқори аномалликнинг максимал чегараси аниқланмаган, олинган натижалар
дастлабки ҳамда энг юқори аномал даражасига етишига жуда узоқ, айниқса, агарда шоҳ
тупроққа, яъни қора тупроққа нисбатан оладиган бўлсак, бу кўрсаткични ўзининг пастлиги
билан яққол ажралиб туради.
Маълумотларни геокимѐвий ва математик-статистика усули билан қайта ишлаш шуни
кўрсатадики,
азот
ва
гумус
аккумуляцияси
янги
ўзлаштирилган
→янгидан
суғориладиган→эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларида, айниқса, бир хил механик
таркибли тупроқларда гумус ва ялпи азот аккумуляцияси ортиб боради, лекин ҳеч қайси
гуруҳда ўзининг 3δ ҳолатига етмайди.
Адабиѐтлар
1. Некрасов Б.В. Основы общей химии. Т.1, 2. М.: Химия, 1973.
2. Орлов Д.С., Малинина М.С., Мотузова Г.В., Садовникова Л.К., Соколова Т.А. Словарь
справочник. Химическое загрязнение почв и их охрана. М.: 1991. 303 с.
3. Лидин Р.А., Андреева Л.Л., Молочко В.А. Справочник по неорганической химии. М.:
1987. 320 с.
4. Ферсман А.Е. Геохимия в 4-х т. Л.: ОНТИ. 1933-1939 . Т. 4. с. 58.
5. Вернадский В.И. Проблемы биогеохимии. М.-Л.: 1935. Т.1. с. 47.
6. Вернадский В.И. Очерки геохимии. М.: Наука, 1963. 415 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |