301
Инсон ризқ- рўзининг асосий манбаи бўлган Ернинг нопок бўлишига аждодларимиз ҳеч
қачон йўл қўйишмаган. Ерга вақтида ишлов бермаган, она - заминни эҳтиромла эъзозламаган
кишилар умумхалқ эътирофидаги ахлоқий қоидалар бўйича гуноҳкор ҳисобланган, қонун
бўйича жазоланган.
Қадимий Шарқда, Туронзаминда «Авесто» ғоялари таъсирида заминни муқаддас билиш,
табиатни эъзозлаш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл
қўймаслик каби хислатларни мадҳ этувчи достонлар, эртаклар, асотирлар, нақллар, ривоятлар,
афсоналар,қайроқи сўзлар, афоризмлар бор [3].
Ерни севиб, ардоқлаш, унинг қадрига етиш аждодларимиздан, Зардуштийлик ва ислом
динидан қолган меъросдир.
Мислсиз бойлик ҳисобланган ерни эъзозлаганнинг, ерни тўйдирганнинг умри нурафшон,
ризқи мўл, икки дунѐси обод бўлиши хақидаги қанчадан- қанча халқ мақоллари, эртаклар,
достонлар ва қўшиқлар «Авесто» таълимоти асосида Шарқда кўплаб дунѐга келган. Ўзбек халқ
оғзаки ижодиѐтининг барча жанрларида она-замин улуғланган. Тарихимизда ернинг қадрига
етишга даъват этувчи халқ оғзаки ижодиѐти намуналари жуда кўп: «Ер-дон, деҳқон ҳазинабон»,
«Деҳқоннинг ҳазинаси - ер», «Ер - бойликнинг онаси, меҳнат - унинг отаси», «Ер эл билан
обод, эл ер билан обод», «Ерли бўлмагунча, молли бўлмайсан», «Ер тўйдирар, ўт куйдирар»,
«Еринг бўлса - еярсан, тоғинг бўлса тўярсан», «Ер олган - кўкаради, ер сотган- қурийди», «Ерни
тепма жони бор, уриб турган қони бор».
Шунинг учун ерни севмаган, унга бутун борлиғи билан мехр қўймаган бирон-бир ўзбек
йўқ, деб бемалол айтса бўлади. Она заминни астойдил севиш ўзбеклар учун иймон- эътиқод,
юксак одоб, маданият, маънавиятлилик ва маърифатлилик белгиси экани Ҳамид Олимжоннинг
«Мен ўзбек халқи номидан сўзлайман!» номли мақоласида ўз ифодасини топган. «Менинг
халқим ўз киндигининг қони тўкилган тупроқни ўз онасидай азиз кўради. Қадим ўзбек
ботирлари узоқ сафарга кетганда бир ҳовуч Ватан тупроғини доим ўз ѐнида олиб юрганлар.
Чунки бу тупроқ уларга ўзи туғилган ерларини эслатиб турган, халқ олдида ичган қасамини
ѐдга солган. Ватанга булган муҳаббатини бир нафас ҳам униттирмаган. Бир ҳовуч тупроқ унга
ўз ота-онасини , қариндошларини, халқини эслатган, узоқ ўлкаларда бўлса ҳам, уни ўз Ватанида
ҳис қилдирган ва қаерда бўлмасин, халқи шаънига иснод келтирмасликка, ўз халқининг
номусли содиқ ўғли бўлишга чақирган. У Ватанни қанча севса… ота-онадан, севимли ѐрдан,
қадрдон Ватандан нишон бўлган шу бир ҳовуч тупроқни ҳам шунча севган. Шу бир ҳовуч
тупроқнинг кучи шунча зўр бўлганки, у сувсиз саҳролардан, қорли тоғлардан, ваҳший
дарѐлардан, ѐввойи ўрмонлардан кўз очиб юмгунча ўта олган. Шу бир ҳовуч тупроқ уни ўтдан
олиб ўтга ташлаган, лекин омон сақлаган. Ўқ унинг кўкрагини тешолмаган, қилич танасини
чополмаган, олов куйдиролмаган, зиндон чиритолмаган» [4].
Бобоколонларимиз борлиқ табиатни севиш, уни асраш, чиройига чирой қўшиш, ѐн-
атрофни кўкаламзорлаштириш, боғ-роғларга айлантиришни эзгулик, она-ерни севиш, ардоқлаш
деб тушунганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: